Эй йигитлар инжиқлик қилаверманг!!!

Танишим уйланаман деб 65 та қиз билан учрашди. Хатто баъзилариникига адашиб 2 мартта борди. Охири шундай қизга уйландики, хар қадамида «Отчет» топшириб туради эр жонивор.
Контрол фақат хотинда.

***

Бир яқин одамим росса қиз танлади. Уни бундоқ, буни ундоқ деган бахоналар билан. Охири шундай қизга уйландики, оила бошқариш ўша келинга ўтди

***

Аёл кишида кўриниш бор, хусн бор, хулқ бор, дин бор.
Танлашни Аллохга топширинг.
Ўзиз идеалмассиз! Лекин супер идеал қизни қидирасиз.
Ўзингиз ихлос сурасини эплаб ўқолмайсиз, лекин қория қиз қидирасиз.

***

Яхши қизга уйланиш учун, аввал ўзингиз идеалга яқинлашинг.
Танлаш жойнамоздан бошлансин, ярим тунда.
Оламларнинг Роббисидан сўранг.
Ўзизчалик танласангиз, ўтириб қўяпсиз.

***

Ўртача хусни бўлса, хаёси бўлса, башарага тик қарамаса, онаси камтар бўлса уланавериш керак.
Барибир хотин эрга тақлид қилади.
Тўнка бўлсангиз, тез орада хотинингиз хам тўнкага айланади.
Қоматиям, хулқиям.

***

Тахажжудга турсангиз, эрта индинг сафингиз кенгаяди.
Ишонаверинг!

***

Инжиқ одамлар хаётда ўта қийналиб яшайдилар.
10 кун уй ремонти учун обой танлайдилар.
Кетига шим олиш учун бир кун бозор айланадилар

***

Инжиқларни хамма иши оғир кечади. Хатто уй қурса хам, дабдала уй қуради. Йиллаб қуради. Юзлаб усталар алмашади.

© Миразиз Ахмедов

45
6
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Эй йигитлар инжиқлик қилаверманг!!!: 2 комментария

  • Mirza Mirakulov
    10/09/2017 в 9:00 пп
    Permalink

    Nega ssilka qo’ydilar?. O’qib bo’lmayapti!.

    Ответ
  • 16/09/2017 в 9:32 дп
    Permalink

    Врач Психиатр, Сексопатолог Доктор Сохиб. Эркаклар ва аёллар жинсий муаммоларини самарали даволаймиз. Масалан: Тез бушаниш, олатнинг яхши таранглашмаслиги, алоқадан қониқмаслик, алоқага хохишнинг сустлиги, оргазм сезмаслик, бепуштлик ва хоказо. Манзил: Тошкент Тиббиёт Академиси Психиатрия ва Психология кафедраси, Тошкент шахар рухий касалликлар шифохонаси. Мулжал: Шимолий вокзал орка томони, Саракуль кучаси+998909438473

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️