Ҳикматли она тарбияси (Ақиллик тил, ақиллик бола тарбия қилади)

– Болангизга: «деворга чизма!» деб айтманг. Балки, «вараққа чиз, деворга ёки музлатқичга осиб қўямиз» деб айтинг!

– Болангизга: «тур, намозингни ўқи, йўқса жаҳаннамга тушасан» деб айтманг. Балки, «кел, болажоним, бирга намоз ўқийлик, жаннатда ҳам бирга бўлайлик» деб айтинг!

– Болангизга: «тур, тўзиб кетган хонангни йиғиштир!» деб айтманг. Балки, «болажоним, хонангни тартиблаш ва тозалашда сенга ёрдам берайми, чунки сен тозалик ва тартибликни яхши кўрасан-у»  деб айтинг!

– Болангизга: «тур, дарсингни тайёрла, ўйин ўйнама, дарс ўйиндан кўра муҳимроқ» деб айтманг. Балки, «болажоним, дарсларинги эрта тугатсанг, сен билан ўйин уйнашда шерик бўламан ёки ўзинг яхши кўрадиган бирор бир нарсани бирга қиламиз» деб айтинг!

– Болангизга: «тур, тишларингни ювиб кел ёки доим мен айтишим керакми?!» деб айтманг. Балки, «болажоним, мен сендан жудаям хурсандман, чунки сен мен айтмасам ҳам тишларингни ювасан» деб айтинг!

– Болангизга: «чап томонинг билан ухлама!» деб айтманг. Балки, «болажоним, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бизларга ўнг томонимиз билан ухлашимизни ўргатган» деб айтинг!

– Болангизга: «шоколад емагин, тишларинг қуртлаб кетади» деб айтманг. Балки, «майли, кунда бир маротаба ейишинга рухсат бераман, чунки сен ақллисан, тишларингни доим тоза тутадиган боласан» деб айтинг!

Сиздан содир бўлаятган ҳар бир гапингиз ва феъл-атворингиз – болангизга жуда катта таъсир кўрсатади, билингки, болангиз сизни ва суратингизни аксидир!

Араб тилидан Умму Довуд таржимаси 

→ Maslahatim.uz

45
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Ҳикматли она тарбияси (Ақиллик тил, ақиллик бола тарбия қилади): 1 комментарий

  • 21/08/2016 в 2:15 пп
    Permalink

    Рахмат жудаям зарур булган малумотларни топтим КЛАСС!!

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️