Аёлнинг тунда қиладиган асосий хатоси нима? 

Эрни тунда хурсанд қилиш бу аёлнинг вазифаси. Жинсий алоқа сифатли ва ёқимли бўлиши учун аёл ҳам, эркак ҳам бирдек изланиш ва ҳаракатда бўлиши лозим. Барча масъулият эркакда деб ўйламанг, азиз аёллар…

Аёллар тунда қиладиган хатоларнинг аксарияти билан танишиб ўтамиз:

  1. «Мен қимирламай ётсам ҳам бўлади. Эрим ҳаммасини ўзи бажаради» деган фикрда бўлсангиз, адашасиз. Эркак жинсий алоқа жараёнида аёлини ҳиссиётларини кўришни, сезишни истайди. Эркак «қимирламай» ётган аёли ўзига, қилаётган ҳаракатларига ва жинсий алоқага нисбатан бефарқ экан деб ўйлайди. Тинч ётиб алоқани тугашини кутмай, ўз туйғуларингизни, хоҳиш ва эҳтиёжларингизни намоён этинг. Аёлини эркалаётган эркак унга ёқимли эканини сезиши лозим.
  2. Суҳбатлашиш учун бошқа вақт топинг. Эрингиз сизни алоқага ундаб эркалашни бошлаганда суҳбатлашиш ниятингизни узоқроққа суриб қўйинг. Фарзандингиз бугун мактабда «5» баҳо олгани ҳақида алоқадан кейин ҳам суҳбатлашса бўлади. Эркалаш ва жинсий алоқа давомида эса бутун хаёлингиз ва фикрингиз айнан эрингизда ва унинг ҳаракатларида бўлсин. Бундан ўзингиз ютасиз.
  3. Бирга бўлишдан олдин пардоз қилманг. Аёлнинг гўзаллиги унинг табиийлигидадир. Помада, пудра, туш кабилар сизга тўшакда гўзаллик қўшиб бермайди. Тўшакда эрингизга тоза, хушбой ва табиий бўлиб олсангиз ёқимлироқ бўлади.
  4. Эрингизни билинг. Унга нима ёқади-ю, нима ёқмаслигини ўрганинг. Сизнинг ҳаракатларингиз унга ёқимли ва керакли бўлсин. Изланинг, алоқангиз давомида сиз қиладиган эркалаш ҳар сафар бир хил бўлмасин. Бир хиллик зериктиради.
  5. Эрингиз билан алоқангизни унга таъна қилманг, бир нарсани ундириб олиш учун алоқага киришаман деб бозорга солманг. Жинсий алоқа бу неъмат, ундан манфаат кўзламанг.
  6. Уятчанлик. Албатта ибо, шарм-ҳаё бу ўзбек аёлларига хос гўзаллик. Лекин бир неча йилдан бери бирга яшаб келаётган эр-хотин орасида ортиқча уятчанлик эркакка ёқмайди. Йиллар ўтиб эркак учун аёли очиқ ва лаззатланишга тайёр бўлганини истайди.
  7. Ички кийимингизга доим аҳамият беринг. Эркаклар кўзи билан суядилар. Эски, қаралмаган, кўримсиз ички кийим ҳеч қайси эркакга ёқмайди. Доим тоза, чиройли, ёқимтой ички кийимлар кийиб юришга ўрганинг.
  8. Сиз ҳам ташаббускор бўлинг. Ҳар доим ҳам эрингиз сизни алоқага ундайвериши, алоқа давомида ҳаракатларини ўзгартириши, янгиларини тадбиқ қилиши унга зерикарли бўлиб қолади. Сиздан ҳам ташаббус чиқсин. «Бугун мана шундай бўлсин» ёки «мен шундай қилиб кўрай» каби таклифларингиз эркакни сизга нисбатан муносабатини янада қиздиради.
  9. Сизнинг алоқадан лаззатланишингизга фақат эрингиз масъулиятли деб ўйласангиз адашасиз. Аёлни қондириш эркакни вазифаси, лекин аёл ҳам бунинг учун анча ҳаракат қилиши керак. Бунинг учун сиз ўз баданингизни, ўз хоҳиш ва эҳтиёжларингизни аниқ билишингиз ва эрингизга етказа олишингиз лозим. Нозланиш билан уялишнинг фарқи катта… 
  10. Эрингиз қилаётган айрим таклифларидан бош тортманг. Эрингиз бирга бўлаётганингизда сиздан бир нима талаб қилса, рад этишга шошилманг, ахир бундан сиз ҳам манфаатдорсиз. Икки севувчи қалб орасидаги жинсий алоқанинг асосий мақсади бир бирига лаззат ато этиш.  Эрингизни хурсанд қилиш имконияти бор экан, йўқ деманг.  

Эр-хотин бутун ҳаёт давомида бирга бўлишни ният қиладилар. Улар орасидаги жинсий алоқа эса ана шу ҳаётнинг ажралмас қисмидир. Уни биргаликда яхшилаш, сифатини ошириш, унга нисбатан фақат ижобий муносабатда бўлиш, алоқадан ҳар томонлама бахраманд бўлиш ва лаззатланиш бу сизнинг ва суюкли ёрингизнинг вазифаси. Бунинг натижаси эса аҳил муносабатлар… 

Ахир сезмаганмисиз, ажойиб ўтказилган «тун»дан кейин яхши кайфиятли, табассумга бой тонг келишини…

195
22
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Аёлнинг тунда қиладиган асосий хатоси нима? : 13 комментариев

  • 08/08/2016 в 12:18 пп
    Permalink

    Хранический простатитни кандай даволаса булади, таблеткалар фо ида бермаяпти

    Ответ
  • 08/08/2016 в 6:27 пп
    Permalink

    Эрингиз билан алоқангизни унга таъна қилманг, бир нарсани ундириб олиш учун алоқага киришаман деб бозорга солманг. Жинсий алоқа бу неъмат, ундан манфаат кўзламанг.

    : буни ижтимоий фоҳишабозлик, деб аташади. Эридан бир нима ундириш ё пул талаб этиш ва ҳоказо.

    Ответ
  • 09/08/2016 в 9:03 пп
    Permalink

    яхши гап ман кушиламан

    Ответ
  • 02/11/2016 в 2:39 дп
    Permalink

    Койл гап йок калта уйлидган айоллар укса жанжал санманга бормас тунда иш болиб иш тугаш блан савил косн шу зарлм манга дидган айол эрин чкурок уйлар укса арзид эр шурлик знодан коркса оиламга знони каср урмасн дйб эркак кши хох айол шу ишн килмаса ? Организмда сут катика айланад кйшгн чаккага сузмага ва хар хил касалик олиб келад айолар жуфт халолизни соглгн ойланг.?

    Ответ
  • 20/10/2017 в 1:08 пп
    Permalink

    тўғри лекин баъзи бир эркаклар борки аёлини қўл учида кўриб аҳамият беришмайди ўзининг навфсини қондириб аёли билан иши бўлмайди, шу сабаб баъзи хиссиётларини жилавлаб олмайдиган аёллар хиёнат йўлига кириб қотишяпти эркаклар учун ҳам маслаҳатлар берилса яхши бўлар эди, мен шу хўрликларга чида олмай ажрашиб кетганман.

    Ответ
  • Уведомление: Аёлнинг тунда қиладиган асосий хатоси нима? — Loop.uz

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️