Келинларга маслаҳат…. — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

Келинларга маслаҳат….

1) Уйингизни тартибли, саранжом, озода сақланг, хар бир ишни уз вақтида қилинг.

2) Эрингизни у ёқтирадиган исм билан чақиринг.

3) У ва оила аъзоларингиз ёқтирадиган таомларни ширин ва чиройли қилиб пиширинг.

4) Эрингиз уйдан чиқаётганида уни кузатиб куйинг, ишдан қайтганида эса очиқ юз билан кутиб олинг.

5) Оила аъзоларингиздан олдин ухлаб қолманг, эрталаб улардан олдинроқ туринг.

6) Эрингиз ва фарзандларингиздан меҳрингизни аяманг. Уйнинг суянчиғи бўлинг.

7) Эрингизнинг рухсатисиз, у изн бермаган жойларга борманг.

8) Камхарж бўлинг, исрофгар бўлманг.

9) Эрингиздан ҳамиша миннатдор бўлинг, кучи етмайдиган ишга ундаманг, ундан бошқаларга шикоят қилманг.

10) Қайнонангизни тажрибали она сифатида қуринг, билмаганингизни сўрашдан уялманг.

11) Онангизнинг уйига кераксиз ва кўп борманг. Гап ташиманг.

12) Эрингизнинг қариндошлари ва яқинларига яхши муомалада бўлинг.

13) Иффат ва ҳаёни сақланг. Энг гўзал либос тақво эканини унутманг. Хар бир ишимизни кузатадиган Аллоҳни унутманг.

14) Фарзандларингизни одоб-ахлоқли қилиб тарбияланг, зеро уларнинг орқасидан сизларни яхши инсон сифатида тилга олурлар.

15) Тилингизга эрк берманг. «Етти» эмас «етмиш» марта уйлаб, кейин қарор қабул қилишни одат қилинг.

⇒ Maslahatim.uz

51
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Келинларга маслаҳат….: 4 комментария

  • Муроджон Сагдиев
    20/10/2016 в 9:53 пп
    Permalink

    ishqilib xamma kelinlar shundog’ amalda bo’sinda

    Ответ
  • 09/12/2016 в 1:12 дп
    Permalink

    Kelinni odam o’rnida ko’rmidigan oilalar juda mosde bu gaplar. Erkak kishigayam yoqmi, ishdan kelganinda xotininda hol ahvol so’ra, ovqat qani diyishdan oldin, o’zinam ovqatlandimi, bolalar bn charchab qomadinmi dwb sora, ungayam yaxahi muomalada bo’l, shirin so’z bo’l degan.xotininiyam eshit, biror ayb ish qilsa, baqirishdan oldin sababini so’ra, muammoni janjal bn emas tinch o’tirib gaplashib hal qilish kk degan maslahatlarila yoqmi

    Ответ
    • 25/01/2017 в 7:02 пп
      Permalink

      Гаплариз дудам торги. 100 % кошиламан

      Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️