#Куёвчак’лар ҳақида!!! «Ўзбекистонлик ёшларга нима бўлган?!.. Катталарга нима бўлган?!..

Бугун бир воқеа баёнини ўқидим:

«Ўзбекистонлик ёшларга нима бўлган?!..

«Кеча андижонлик дўстим меҳмонга келди. Кайфияти йўқ. Бир-икки пиёла чой ичгач, сўрадим: «Оғайни, тинчликми?» – десам, «Янги куёвим: «Қайнотам «Спарк» олиб берсин. Россияда жарақ-жарақ пул топади», деб хархаша қилаётганмиш», дейди.

Дўстим ўтган йили ёзда қизининг тўйини қилувди: «Ўзи тўйини ҳам зўр қилиб ўтказувдим. Куёв томон нима талаб қўйган бўлса, айтганидан зиёда қилиб берганман. Энди қизим ҳомиладорлиги учун неварага суюнчи қилиб машина олишим керак эмиш», дея анча хуноб бўлди.

Ўзи дўстимнинг иши ёмонмас. Бозорда ишлайди. Лекин ҳамма нарсанинг ҳам чегараси бордир. Дўстим миллионер эмас. Тиним билмайди, қиш совуғида ҳам бозорда. Уч-тўрт сўм топса, фақат шу оиласига сарф қилади. Ўзи тузукроқ кийим-бош ҳам киймайди…

Ўзбекистонга бормаганимга анча бўлган. Бу ёшларга нима бўлган ўзи???»

«Ипусер (Ипувер) ёзувлари» эсингиздами? Милоддан аввалги XIV-XIII асрларга мансуб кўриладиган бу матнда «Замон ёмон. Ёшлар бузилиб кетди», деган жумла бор.

Юқоридаги баён ҳам айни тарзда: «Ёшларга нима бўлган?» – деган савол билан тугаган…»

Менинг фикрим эса ўзгача:

Катталарга нима бўлган? Хотини уёқда турсин, ўзини боқа олмайдиган, эркак деган номдан бошқаси йўқ «йигит»га қиз берадиган, ўзича «орзу-ҳавасли» бу катталарга нима бўлган? Қизлар бозорда ўтмай қолган матоҳми? Уларнинг ёнига бирон нарса қўшиб пулламаса, чанг босиб, моғорлаб қолармиди?

Катталарга нима бўлган? Наҳотки, бир ўғилни эркак қилиб, ўзининг қўл кучидан бошқасига ишонмайдиган, суянмайдиган қилиб тарбиялай олмайди?

Катталарга нима бўлган? Хотини: «Дадаси, орзу-ҳавасимиз бор. Қуда тараф фалон берсин, пистон берсин, мана бундай удумларимиз бор, анави хоналарни тўлдириш керак», деб вайсаганида нега «Ўчир овозингни. Мен қиз узатмаяпман. Ўғил уйлаяпман. Нима қилиш керак бўлса, ўғлингнинг ўзи тўйдан кейин қилади!» – дея олмайди?

Катталарга нима бўлган? Нега оддий ҳақиқатни, оиладаги нафақа, сарф-харажатлар қиз ёки унинг ота-онаси зиммасида эмас, айнан анави сўлақмон «эр»нинг бўйнида эканлигини тушунмайди?

Катталарга нима бўлган? Урф қилиб, қоида қилиб олганлари – сеп, мазар (Андижон томонларда бўладиган қиз томоннинг қонини ичадиган сарф-харажатлар), тўйдан кейин турли муносабатлар билан куёвга, унинг «муқаддас» оиласига қилинадиган совға-саломлар бўлмаса, бечора келин маломат остида қолади-ю, лекин шариат келиннинг ҳаққи деб белгилаган маҳр деярли йўққа чиқарилади? (Битта арзимас узук билан алдаш авжида. Ҳаққини билмаган келин индамай рози бўлиб кетаверади).

Катталарга нима бўлган? Бир яқин акамиз борлар. Боқиманда куёвларнинг бой, ўзига тўқ қайноталаридан таъма қилиб юришини қоралаб, қаттиқ гапларни айтиб юрадилар. Шу акамизнинг акалари 5 ой олдин қиз узатибди. Куёв хорижда ишлаб келган, Тошкентда ижарага бериб қўйилган уйлари бор, даромади шундан экан. Лекин аниқ бир иш билан шуғулланмагани сабабли яна хорижга, ишлашга кетиб қолмаслиги учун қайнота уни ўз ёнига олишга, бизнесининг бир қисмини ажратиб беришга ҳаракат қилаётган экан. Маломат қилмоқчи эмасман. Ҳар ҳолда, бегонага эмас, ўз куёвига ёрдам бермоқчи. Яна ётиб ейдиган совға-салом эмас, иш ўрни очиб бериш тарзида. Лекин шу аканинг хавотирини тушунмадим: куёв ишлаш учун хорижга кетиб қолса, нима қилибди? Қизларининг ғамини қиляптиларми? «Чиққан қиз чиғириқдан ташқари» эмасми? Агар куёв шундай ёрдамларга, меҳрибончиликларга ўрганиб қолса, эртага янада кўпроқ нарса сўраб безовта қилмайдими? Таъмагирликка катталаримизнинг ўзлари йўл очиб бермаяптими? Бу воқеадан кейин балки куёвларнинг боқимандалигини қоралаб юрадиган акамиз ҳам фикрларини қайтадан ўйлаб кўриб, «Хато қилган эканман. Кўпга келган тўй: қизларимизнинг бахт-саодати учун куёвларимизни қўллаб туришимиз керак экан», деб қолмайдиларми?

Сиз яна «Ёшларимизга нима бўлган?» – дейсиз? Лекин қачон ўша ёшларга ўрнак бўласиз? Қачон қатъият билан ҳақда турасиз? Қачон ўғлингизни эркак қилиб ўстирасиз? Қачон келинга унинг шаъни, қадр-қимматига мос маҳр бердирасиз? Қачон аёлларнинг орзу-ҳаваслари эмас, фарзандингизнинг бахти учун тўй қиласиз? Қачон қизингизни ўз тенгига – мол-дунёсига, сепига учадиган эмас, қўли калтароқ бўлса ҳам унинг динига қизиқиб уйланадиган йигитга турмушга берасиз?…

Умуман, катталарга нима бўлган?!…

© Мусанниф Адҳам
→Maslahatim.uz

14
3
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

#Куёвчак’лар ҳақида!!! «Ўзбекистонлик ёшларга нима бўлган?!.. Катталарга нима бўлган?!..: 1 комментарий

  • 05/06/2018 в 11:27 дп
    Permalink

    Жуда тугри гаплар ёзилган ,лекин бир куёв боллар эмас хаммаёк узгариб кетган ,хозирги куёв булаётган усмирлар булар СССР парчаланганидан кейин тугилган болалар,аввалги тарбия йук хозирги ларда,шунинг учун хозирги куёвлар ха…киз булиб кетишган,ва улар аёлларни кийимини кийишни хам бошлашган
    буларни угил бола дейишга хам тил бормайди,бечора киз устирган Ота кизини деб бошини эгиб тураверади,узимизга колгандан кейин хаммаёк расво булиб кетган,муомила ,юриш туриш,кушничилик,ота онага хурмат,мактаб ,больница,мелиция,солик,давлат ташкилотларидаги порахурлик,мачитдаги янги ясама домлалар,фохишабозлик,куйди чикди,бировни хаккини ейиш оддий холга айланиб колиши,куриб курмаганга олиш,институлардаги кириш имтихонидаги найранглар,хавфсизликни таьминлаш керак булган органларни узлари хавфни келитириб чикариши,хусусийлаштиришдаги прокурор,хоким,снб,началник милициялардан ташкил топган туртликларни узларини чунтагини каппайтириш дардидаги найранглари,колхоз тугатилаётгандаги кохозни техникаси из сиз йуколишлари ва ,чорва хайвонлари каерга йуколганлиги номаьмалум эмаслиги ,колхозни нотурар жойларини сал кам бекорга сотилиши,ва бу пуллар давлатга тушум килинмаганлиги ва буларни хали хам хеч ким суриштирмаетгани ва буларни сотиб еганларни бирортаси хам жовоб бермаганлиги,хусусийлаштиришни текширилмаётганлиги,фермер булиб олиб ерни хужжатсиз сотаётганлар,кишлок марказалридаги чойхона, ошхона,магазинларни хусусийлаштириб олиб уй килиб яшаётганларни суриштирилмагани вахоланки хусусийлаштиришда шу жой аввлги фаолиятини давом эттириш керак дейилган шарт булганлиги лекин буни бирортаси бажармаётганлиги,йул хакини бензинга кушиб куйилгани лекин йуллар жуда хам ёмонлигича колиб кетаётганлиги,ёкмаган газинга пул ундирилиши,медицина ходимларини Гиппократ касамини бир пулга олмай куйишлиги,мен тулаган соликдан стипендия олиб укиган врач мени пулга даволаши,мактабларда укитувчи деган номни хурмати колмаганлиги ва у ерда тарбия олган угил ва киз болаларни хозирги ахволга олиб келиб куйди,негаки эскилар айтганидек куш уясида курганини киладида,шунинг учун биз тезда бу нарсаларга бархам беришимиз керак булмаса бунданда баттар булиши мумкин,эски кадриятларни кайтариш керак.Узлигимизни топдик деган гап хам жуда тури эмас,менимча биз узлигимизни йукотганмиз,негаки Узбекни угил боласи хеч качон аёлига уз огирлигини солмаган.Мени Узлигимизни йукотганмиз деган гапимни тасдигини топмокчи булсангиз буни бир йули бор,иккита телевизорни оласиз ва уларни ёнма ён куясиз ,биринчисига хозирги бирорта канални куйиб куясиз,иккиничи телевизорга эса СССР пайтида Узбек кино ижодкорлари томонидан ишланган»Махаллада дув дув гап» , «Тохир ва Зухрара» ёки «Утган кунлар » фильмларидан бирини куясиз ва иккала вактни солиштирасиз ,биз биринчи телевизорда курсатилаётгандагидек Узбекмизми ёки иккинчи телевизорда курсатилаётганидек Узбекмизми.Шунинг учун мени гапимни нотугри деганлар булса менга расво булмаган соха курсатишсин.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️