Менинг ва бизнинг беминнатгина онажонларимиз учун!

— Акангнинг қизини бўйи ҳам етиб қолди, рўзғори ҳам катталашган. Нафақам чиққанди, шуни бир қисмини олиб бориб бердим…

*****
— Синглинг бечора ҳам ҳеч тинчимади-да. Куёв тушмагур кеча яна ичиб келиб урибди. Тонг сахарда эшигимга йиғлаб келди. Уни бу холатини кўриб, юрагим эзилди…

*****
— Ўтган куни яна дадангни қон босими ошди. Дориси ҳам тугаб қолган экан, бечора боши қаттиқ оғриб жуда қийналди. Эрталабгача ёнида ўтириб чиқдим…

*****
— Мени қўя тур, ўзингни ишларинг яхшими болам? У ерларни жуда совуқ деб эшитганман. Иссиқ кийимларинг борми? Агар бўлмаса, маошингни олгинда, ўзинга иссиқ уст-бош олгин. Пулингдан ҳам ўзинг кераксан уғлим… Жон болам ўзингни эҳтиёт қилгин а!

*****
Нега она бунчалик жонкуярсиз? Нима учун ҳамма оналар манашундай?

****
Бунча жонкуяр бўлишмаса а, бу Оналар!
Нега ҳамманинг ташвиши-ю, дарду алами билан бирга ёнмаса!
Бир кун, бир сонияга бўлса ҳам ўзингизни ўйлаганмисизлар?!

Тўққиз ой вужудингизда кўтардингиз…
Ярим жонингиздан кечиб, бизни дунёга келтирдингиз…
Кечалари билан гоҳ алла айтиб, гоҳ кўтариб, бизнинг хархашаларимизга матонат билан чидаб, юпатдингиз…
Бизни ҳеч кимдан кам қилмай ўстирдингиз. Ўзингиз емай, едирдингиз, ўзингиз киймай, кийдирдингиз…
Баъзида биз сабаб дадамиздан тарсаки еганингизда, жонингиз оғрисада билдирмадингиз. Жимгина ичингизга ютдингиз.
Лекин, бирортамизга тикон кириб қолса борми, биз билан баб-баробар, хатто биздан-да ортиқроқ азобландингиз…
Ёшимиз етганда, бизларни уйлантириш учун солиҳа қиз қидириб, етти маҳалла кезиб чарчамадингиз…
Бизни уйлантириб ёки турмушга бериб ҳам тинчимадингиз…
Биз учун бутун умрингизни бағишлаган Онажоним, айтингчи ўзингиз учун ҳам Яратгандан бирор нима сўрадингизми???
Айтинг Онажон, биз учун қилган машаққатли мехнатларингизга қандай мукофот ҳозирлай, қарзимни қай йўсинда узай?
Биламан, сизда биргина жавоб бор…
У ҳам булса: “Оиланг билан тинч бўлсанг, ортимда қолсанг ва мендан кейин ҳаққимга икки оғиз дуо қилсанг бас!
Шунинг ўзи мен учун энг катта мукофот!” дейсиз.

Шугина холосми истагингиз???
Ахир бутун умр бўйи қилган меҳнатингиз эвазига шу етарлимиди Онажон?!
Сўрасангиз, кези келса талаб қилсангиз бўлмайдими?
Қанчалар мурувватлисиз-а Онажоним!!!

*****
Меҳрибон, меҳридарё Онажонларимиз,
Бахтимизга доимо соғ-омон булинглар!

© Иқбол Юсуф
→Maslahatim.uz

21
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️