НАФРАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

4-синф ўқувчилари орасида шундай сўровнома ўтказишибди: “Нимани яхши кўрасизу, нималарни ёмон кўрасиз?” Саволга ҳар ким билганича жавоб ёзибди. Гап ана шу “жавоблар”дан бири ҳақида.
“…Мен ота-онамни ёмон кўраман”. Сал кам ўттиз йиллик иш стажига эга муаллима бошини чангаллаб қолибди. Бола қандай қилиб ўз ота-онасини ёмон кўради? Инсон табиатига хос ишмас-ку бу?! У секингина ўқувчисини ёнига чақирибди:
– Нега бунақа бемаъни сўзларни ёздинг?
– …
– Менга қара, одам ўз ота-онасини ҳам ёмон кўрадими?
– …
– Сени оқ ювиб, оқ тараётган ота-онангга раҳматинг шуми ҳали?
Бола изиллаб йиғлаб юборибди.
– Ёмон кўраман, дадам аямни ҳар куни уради. Ҳар куни кечқурун уйимизда жанжал бўлади, – дебди бола ҳиққиллаб.
– Болам, ҳамма оилада жанжал бўлади. Бундан хафа бўлиш керакмас, – дебди муаллима ўқувчисини овутиб.
– Бизнинг уйда ҳар куни тўполон бўлади. Дадам ичиб келиб, аямини калтаклайди. Дадам кетганидан сўнг аям дадамни қарғайди. Кейин мен билан синглимни уради…
Сизни билмадиму, ана шу бола менга таниш. Уруш-жанжал, бақир-чақирлардан юраги зада, кўнгли ногирон бўлиб қолган бу боланинг ичида Нафрат улғаймоқда.
Нима у, нафрат? Нафрат – умидсизлик ва хубдинлик! Ичида нафрати бор одам ҳаётга табассум билан қарай олмайди. Кўнглининг туб-тубида нафрат чўкиб ётган одамда эзгу хаёллар бўлмайди. Нафрат инсон қалбини емириб, тошга айлантириб қўяди. Кўнгилни синдиради, умидларни барбод қилади, хусуматни барпо қилади.
Узоқ йиллар бурун қўшни қишлоқдан бир киши йўқолиб қолди. Ёши элликлардан ошиб қолган бу одам, қишлоқнинг подасини боқарди. Одатий кунларнинг бирида, кечқурун пода қишлоққа айтгану, подачи қайтмаган. Шу билан подачи бадар кетди. Қариндош-уруғ бир-икки ой қидирган бўлди-ю, вақт ўтган сари у унутила бошлади. Орадан йиллар ўтиб, подачи эсдан ҳам чиқиб кетди.
Ўтган йили шу қишлоқ атрофидан янги йўл ўтди. Йўлчилар ерни ковлаётиб, эски кигизга ўраб кўмилган бир маййитни топиб олдилар. Текшир-текшир бошланиб кетди. Мурданинг шахсини аниқладилар: подачи эди! Экспертиза унинг бўғиб ўлдирилганини аниқлади. Сўров-суриштирув натижасида қотил ҳам топилди. Қотил ким денг? Ўғил! 21 ёшли бола отасини далада бўғиб ўлдирган!
Ана шу бола судда бир гапни айтди: қилган ишимдан пушаймон эмасман! Ундан бунинг сабабини сўрадилар. “Сабаб” жуда қайғули эди.
– Менинг онам 44 ёшида оламдан ўтиб кетди, – деди у кўзлари ёшланиб. – Бечора онам бир кун ҳам кун кўргани йўқ. Эсимни таниган кунимдан бошлаб, онамнинг отамдан калтак еётганини кўриб улғайдим. Онамни шундай урардики, бечора жойидан туролмай қолган кунлари ҳам бўларди. Мен ёш бола, уларни ажратолмасдим. Охирги марта онамни жуда қаттиқ урди. Орадан икки кун ўтиб, у оламдан ўтди. Онамни давленадан ўлди, дедилар. Аслида у калтак еб ўлган эди.
Тўғри, нима бўлганда ҳам отасига қўл кўтарган болани мутлақо оқлаб бўлмайди. Лекин сиз онаси калакланаётганини кўриб турган боланинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онанинг азоб чекаётганини кўриб, иложсиз турган ўғилнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Нафрат туйғуси ана шу тариқа вужудга келади ва бир куни “меваси”ни беради.
Нафрат руҳий ногиронликдир. Уни муолажа қилиш жуда қийин. Лекин бедаво деб ҳам бўлмайди.

Муаллиф: Алишер Назар

106
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

НАФРАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: 4 комментария

  • 20/05/2016 в 11:05 дп
    Permalink

    Астагфируллох кушнимми эрлари ичарди кейин кейин ичкиликка мукасидан кетгандан кейин бориб хотинни ураркан улани 3та боласи бориди 1та киз 2та угил киззи узатишган 2та угил ота она уйда яшашган бир куни ичиб келиб узини билмий яна урган хотинини 1та угил кучада уйда котта угил буган онасини урган ажратган уртага пичок аралашиб угилига пичок тиквоган она шокка тушиб скорий чакиришга улгуриб скорий кегунча 21ёш ли угли улган отаси камалииб кетган..

    Ответ
  • 20/05/2016 в 4:13 пп
    Permalink

    Ichkilik hech qachon yahshilik olip kemidi ichkilikni oylap odamga ming lanat

    Ответ
  • 20/05/2016 в 4:13 пп
    Permalink

    Ichkilik hech qachon yahshilik olip kemidi ichkilikni oylap odamga ming lanat

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️