Нима учун болани 21:00да ухлашга ётқизган маъқул? 

Болалигимиздан «соат 21:00, болалар ухлаш вақти бўлди» — деган сўзлар ёдимизда қолган. Вақт ўтиши билан одатлар ҳам ўзгаради. Биз болалигимизда соат 21:00да тўшакка ётган бўлсак, бугунги давр болаларини бу вақтда ухлашга кўндириш анча мушкул.

Бола ухлашга вақтли ётиши керак. Сабаби, ўсиш гормони уйқунинг 4- даврида ишлаб чиқарила бошлайди. Масалан бола 21:00да ухлашга ётса, 00:30да гормон ўз фаолиятини бошлайди. Агар бола кеч ётса унда гормон ишлаб чиқиши учун кам вақт қолади ва бу боланинг ўсишига жиддий таъсир кўрсатади.

Тадқиқотларга кўра тўғри кун тартибида яшовчи болаларнинг диққатлари жам бўлиб, дарсларни ҳам яхши ўзлаштирар эканлар. Бундан ташқари вақтида ухлайдиган болалар улғайганда Альцгеймер касаллиги билан камроқ оғрирканлар. Шифокорларнинг сўзларига кўра бу касалликнинг ривожланишига қарши 2 чора бор: яхши уйқу ва жисмоний машқлар.

Фарзандингизнинг кун тартибига эътиборли бўлинг. Шу билан бирга ўзингизга ҳам: фарзандларимиз ҳоҳлаймизми йўқми майда нарсаларда ҳам биздан ўрнак оладилар. Бу жиҳатлар оддий кўринсада, келажакда болангизнинг руҳияти ва жисмоний фаоллигига ҳам таъсир этади.

Болани қандай қилиб вақтли ётишга ўргатиш мумкин?

Болани мажбурлаб, қайта тарбиялай олмайсиз. Энг тўғри йўл — бундай кун тартибига барча оила аъзоларининг риоя қилишидир. Ахир бола ухлашга ётгач ташқаридан товушлар эшитса ва ёқиғ чироқни кўрса у ҳали кун тугамаганини хулоса қилади.

Яна бир йўли — болага уйқудан олдин эртак ўқишни одат қилинг. У тушунадуки, онаси ёки отаси эртак ўқияптими, демак ухлаш вақти бўлди.

Муҳим омиллардан бири хонадаги чироқлардир. Психологларнинг фикрича, илиқ сариқ тусли чироқлар болани бўшаштириб уйқуга тайёрлайди.

Яна бир маслаҳат — тунда гаджетларни ўчириб, олиб қўйинг. Тунда бир неча бор уларни ёқиб текширганингизда фарзандингизга салбий намуна кўрсатасиз — ахир улар бизнинг аксимиз.

Спорт ҳақида ҳам унутманг. Кечки пайт машқ қилувчи болалар чарчайдилар ва тез ухлаб қоладилар. Ё бўлмаса ухлашдан олдин тоза ҳавода сайр қилиш ҳам яхши натижа беради.

Ҳаётимизнинг гўё оддий кўринган бу жиҳатларига эътиборсиз бўлманг. Болаликда вақтли ухлаш одати бўлғусида яхши натижалар беради: бундай болалардан ўзига ишонган, жисмонан ва руҳан соғлом кишилар етишиб чиқади.

Maslahatim.uz учун Умида Худойназарова тайёрлади.

11
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Нима учун болани 21:00да ухлашга ётқизган маъқул? : 1 комментарий

  • Jasur Ismailov
    14/08/2016 в 6:55 пп
    Permalink

    Bobur Adkhamov bugundan 9 da uxlisan! !!!

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️