Оқил эр… (ажойиб ҳикоя)

Эрта тонг билан эр барвақт уйғониб, хар доимгидек аёли билан нонушта қилди. Кийимларини кийиб, ишга отланаётган эр ёзув хонасига калитларини олиш учун кирса, ёзув столи ва компьютер жихозини чанг билан қопланиб кетганини кўриб, секингина хонадан чиқиб кетибди. Ва аёлига: Азизам, ёзув столимдан калитларимни келтириб беринг, дебди. Аёли калитларни олгани хонага кириб қараса, стол устидаги ғуборга чиройлик қилиб бармоқ билан «Азизам сизни севаман» деб ёзилган ёзувни кўриб қолибди. Калитларни олиб ўгирилиб чиқиб кетаётса, компьютер жихозининг ўртасига «Умримнинг йўлдоши, сизни севаман» деган ёзувни кўриб қолибди. Аёли хонадан чиқиб, калитларни эрига тутқазар экан худди «рисолангизга тушундим , бундан кейин эътиборли бўламан», деган маънода эрига қараб, ширингина жилмайиб қýйибди.

Ха, мана шуни «оқил эр» деб айтса бўлади. Агарда аёли хато иш қилиб қўйса, қўпол гапирмасдан балки гўзал муомала билан қабул қилиб, вазиятни яхшиликка ва хурсандчиликка ўзгартиради. Мана шуни хақиқий мухаббат ва бахтли оила деса бўлади…

© Умму Мустафо
Манба: https://telegram.me/ummu_mustafo

31
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️