Қиз болани турмушга бериш ҳақида… (Сепли бўлгунча эпли бўлсин)

​Қиз боланинг бўйи чўзилиб, кўзга кўрина борган сари, бир томондан ота-онанинг қувончи ортса, бошқа томондан ташвиши кўпаяди. “Қизим бахтли бўлармикин, таг-тугли оилага тушиб, қўшгани билан қўша қариб, ували-жували бўлиб кетармикин” деган ўй ота-онани безовта қилади. Масаланинг мураккаблиги шундаки, қиз бола бегона кишилар орасига келин бўлиб тушади. Қиз борадиган хонадон оила аъзолари қандай одамлар, феъли, рўзғор тутишлари қандай? Қиз ўсиб-унган хонадондаги ҳаёт тарзи у ердагига мос келса-ку, нур устига нур. Кескин фарқ қилса-чи? Бундай шароитга мослаша олмаган қиз нима қилади? Йўл битта – шу оилага мослашиб, улар билан ҳаёт кечириб, борган жойида туб қўйиб палак ёзиши керак. Бошқа йўл йўқ. Акс ҳолда, ота-она хонадонига кўзида ёш билан тугун-терсагини кўтариб қайтиб боришга тўғри келади…

Қиз боланинг уқувсизлиги, турмушидан тинчимаслиги ота-она пешонаси шўрлиги, юзи шувитлиги, бахтиқаролигидир. Бунинг ўзига яраша сабаблари бор.

Айрим ота-оналар қизларига уй-рўзғор тутишни, саранжом-саришталикни ўргатиш ўрнига ҳар хил сеп, кўрпа-тўшак, бошқа қимматбаҳо нарсаларни йиғиш билан овора бўлади. Халқимизда “Сепли бўлгунча эпли бўлсин” деган мақол бор. Қиз боланинг эпли бўлгани, рўзғор тутишни билиши ҳар қандай сарподан, латта-путтадан яхши эмасми?! Агар келин пазанда, ширин таомлар устаси бўлса, эпчил, қўл-оёғи чаққон, тикиш-бичишдан хабардор, саранжом-саришта бўлса, қандай яхши?! Бундай аёл эрини бахтли қилади, борган жойида тинчийди, униб-ўсади.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
(Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим)

8
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️