Қизларга маслаҳат туркумидан!!!

Майдагап аёл куракда турмайдиган важ-баҳоналар билан эркакнинг кайфиятини тиним бермай бузаверса, «Сиз мени ҳеч севмадингиз-севмадингиз! Уни олиб бермадингиз, буни олиб бермадингиз!» ёки «Фалончининг эри у қилди! Писмадончининг эри эса бунга эришди!» ёхуд «О, Господи! Дурам всегда везёт! Менинг пешанамга қандай ношуд эр битган ўзи!» — каби жонга тегадиган нолишлари ила Худонинг берган куни асабга тегиб, минғирлайверса, чиндан ҳам, кун ўтиб бир кун пичоқ бориб суякка қадалади ва охир-оқибат эркакнинг ичи музлаб, қалбида на севги, на муҳаббатдан асар қолади. Унда қолса, отасиз ўсмаслиги учун ўз фарзанди ҳақи, зиғирдай бардош қолади холос. Пировардида ниҳоятда қалтис ҳолат, яъни эркакка илондай совуқ, бемеҳр аёл билан ўлган кунидан яшашдан бошқа чора қолмайдиган хавфли вазият қарор топади.

Агар аёл шунда ҳам ҳар гапида заҳар томадиган тилини тиймас, бадҳазм феъл-атворини идора қила олмас экан, ҳаётида қайтмас-тузалмас ҳодиса рўй беради: у ё кундошли бўлади, ё умуман эрсиз қолади.

Маълумки, эри ташлаб кетган бундай аёлнинг соҳиби шайтон бўлади.

Аёл кишининг илиқ меҳри-ю, чин муҳаббатига эҳтиёжманд эркак эса анави бадбахт хотин устига олинадиган бўлажак кундошнинг кўзига тез кўриниб қолади.

Шундай экан, хулосани ўзингиз чиқариб оларсиз, қадрли қизлар…

(мазкур маслаҳат эрини ўзидан қочириб юборган, энди кўрпаси совиб, б…га пичоқ тортиб ўтирган Худо безор жувонларга эмас, балки ҳали турмуш қурмаган бокира қизларга берилган. Шундай экан, бу ерда ортиқча гап ортиқчадир)

(с) Шокир Долимов
MASLAHATIM.UZ

15
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Қизларга маслаҳат туркумидан!!!: 4 комментария

  • Samiya Jurayevna
    08/08/2017 в 10:50 дп
    Permalink

    (мазкур маслаҳат эрини ўзидан қочириб юборган, энди кўрпаси совиб, б…га пичоқ тортиб ўтирган Худо безор жувонларга эмас, балки ҳали турмуш қурмаган бокира қизларга берилган. Шундай экан, бу ерда ортиқча гап ортиқчадир)
    Judayam qòpol, tarbiyasizlarca yozilgan jumlalar …

    Ответ
    • 11/07/2018 в 12:13 пп
      Permalink

      Judaham tori erni kunglini sovish sabablari.

      Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️