САБОҚ….

Эр-хотин суҳбатлашиб ўтирар эканлар гап орасида эр хотинига:
— Яқинларимни, ака- укаларим, жиянларимни соғиндим. Сиздан илтимос Хоним, эртага ширин овқат пишириб, дастурхон безасангиз. Бугун уларга қўнғироқ қилиб таклиф қиламан. Йиғилмаганимизга ҳам анча бўлибди, — дебди.
Аёл норози оҳангда, хушламай:
— Майли келаверишсинчи, Худо хоҳласа бир гап бўлар! — дебди.
Эри:
— Ундай бўлса, уларни эртага чақираман… — дебди.
Тонг отдибди. Одатдагидек эр ишга кетиб, соат 13:00 да эса, уйга етиб келибди.
Аёлидан:
— Тушлик учун дастурхон тайёрми? Яқинларим бироздан сўнг келиб қолишади? — деб сўрабди.
Аёл:
— Йўқ, тайёрламадим. Бегона эмаслар-ку, яқинларингиз ахир, уйдаги бор нарсадан еяверишади, — дебди.
Эр:
— Аллоҳ сизни кечирсин, Ҳоним! Нима учун бирон нарса пишириш ниятингиз йўқлигини кеча айтиб қўймадингиз, ҳозир келиб қолишади нима қиламиз энди?! — дебди.
Аёл:
— Уларга қўнғироқ қилиб келмасликларини айтинг, узр сўранг, вассалом. Ахир бегона эмаслар, сизнинг яқинларингиз-ку? Тўғри тушунишади! -дебди.
Эр ғазабланиб уйдан чиқиб кетибди. Бир неча дақиқа ўтар — ўтмас эшик тақиллабди. Аёл бориб эшикни очиб, ҳайратдан донг қотибди!…

Чунки қаршисида ўзининг ота-онаси, ака-укалари, опа-сингиллари, жиянлари турар эдилар.
Отаси қизидан:
— Куёвим қани? — деб сўрабди.
Қизи:
— Бироз олдин чиқиб кетувдилар… — дебди, зўрға.
Отаси:
— Кеча эринг бизларни бугунги тушликка таклиф қилганди. Барака топгур, бизларни чақириб ўзи кетиб колдими, а? — дебди.
Аёлни чақмоқ ургандек бўлибди. Терлаб кетган қўлларини бир-бирига ишқалар экан, ўйлай кетибди: «Ахир уйдаги нарсалар билан яқинларини кутиб ололмайди, йўқ-йўқ уларга тўғри келмайди! Эрининг яқинларига бўлаверади-ю лекин, ўзининг уйидагиларига бўлмайди ахир… Қандай қилиб уларга оддий, кўримсиз дастурхон қилиши мумкин?»
Аёл эрига қўнғироқ қилиб:
— Нега тушликка менинг яқинларимни чақирганингизни айтмадингиз? — дея сўрабди.
Эри:
— Менинг яқинларимми, сизникими нима фарқи бор? — дебди.
Аёл:
— Сиздан ўтинаман Ҳожам! Уйда тайинли нарса йўқ, овқат қилмаганман. Бирон — бир тайёр таом келтира қоли-и-инг… — дебди.
Эри:
— Мен ҳозир уйдан узоқдаман. Устига — устак улар бегона эмас «сизнинг яқинларингиз»! Уларга ҳам менинг яқинларимга бермоқчи бўлганингиз, уйдаги бор нарсалар билан меҳмон қила қолинг!
Токи бу сенга дарс бўлсин. Менинг яқинларимни ҳам ҳурмат қилишни ўрган! — дебди.

Сенга қандай муомала қилишларини истасанг, бошқаларга ҳам шундай муносабатда бўл!

© Аминани онаси
→Maslahatim.uz

165
6
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

САБОҚ….: 62 комментария

  • Hilola Kholiddinova
    23/12/2016 в 3:22 пп
    Permalink

    Aslida hayotda aksincha emasmi?

    Ответ
    • Azizaxon Atxamdjanova
      23/12/2016 в 6:25 пп
      Permalink

      Hayotda teskarisi emasmi? Er urug’ni kutvoliwchun yo joydan dasturxon owirib toworib bezatiladi. Ayoli urugi keliwigachi.. wunaqa holati guvohi boganmanki hotinni onasi wu qudalani urintirmu ortiqcha puli ketmasin ozi kontrak tolidi u qiladi bu qiladi dib ayab obkegan bozor ocharini atagan narsasini sotvogan sovg’a salomini ewini tegidam berib man wowvotgandim mana taxi kutib turibdi dib ketadiganlayam bor. Wunaqa oilayam borki kelinini aka singlisi uzoq safardan opasini yoki siynisini korgani qudanikiga borsa( boriwidan owa qudala habatdor bosayam) quru kutvolib kuzatiwgan vaholanki uyda kitvoliwga narsa yo bosayam kochadan obkeliwga waroiti bor bob turib obkeliwmagan chunki u kelini urugide. Owanchun 5qol barobarmas hammayam maqoladagidaka kelinmas!

      Ответ
  • Дил Дор
    23/12/2016 в 3:30 пп
    Permalink

    Расимни хам зап топибсизми

    Ответ
  • Salohiddin Narhodjaev
    23/12/2016 в 4:41 пп
    Permalink

    Гап йок бу инсонга орамизада шунака эрлар купайсин.

    Ответ
    • Gayret Avazbayev
      24/12/2016 в 6:46 дп
      Permalink

      Хикояни охиригача укий олмадим, комментга ташаворинг.

      Ответ
    • Salohiddin Narhodjaev
      24/12/2016 в 11:24 дп
      Permalink

      Еще ни босиш керак

      Ответ
  • Alikhon Makhamatkhujaev
    23/12/2016 в 4:45 пп
    Permalink

    Allox xammani tugri yulidan adashtrmasn

    Ответ
  • Gulnoza Ahmedova
    23/12/2016 в 4:55 пп
    Permalink

    Аёлкиши эрини севса хурмат килса якинларини хам хурмат килади эрига яхши куринишни хохлайди мактов эшитгиси келади эр хам хотинини янаям каттикрок кадрлайдишуни узи катта бахтку емок ичмокни кизгониш бахиллик

    Ответ
  • Умида Норматова
    23/12/2016 в 5:07 пп
    Permalink

    Бизани узбе аёллани ичида эр тарафди кариндошлани кутвомидигани жуда кам Худди хотинини кариндошларини хеч бир сабабсиз мехмонга чакирадиган эр каби. Бизада кизлага (айникса Тошкенда) «кайин буйни рози худо рози» диб сингдирилади.

    Ответ
    • Otabek Zakirov
      23/12/2016 в 6:38 пп
      Permalink

      1чи гапизга унчали кушилмиману лекин 2чи гапиз (тошкендаям) унутвотганла бувотти. (Узим тошкентлиман лекин ананаларимиз, узбекчилигимиз, мусулмончилигимиз унутилвотти)

      Ответ
    • Умида Норматова
      24/12/2016 в 12:04 дп
      Permalink

      Отабек Закиров шуни тушиниб тугри хулоса чикарганиздан жуда хурсандман. Негаки сингилзга, келажакда аёлизга, кизизга тугри тарбия бераоласиз! Бу дигани яхши тарбияли эрини, улани ота-оналарини, жигарлари, якинларини чинакам хурмат килиб, бе миннат хизмат киладиган киз аёлларимизни сони купаяди дигани. Узлигимиззи сизга ухшаган ананаларимизга содик йигитларимиз ойилада хакикий эр, ойила устуни булиб саклаб коласила диган умитдаман.

      Ответ
    • Дильшод Матиев
      24/12/2016 в 9:28 дп
      Permalink

      Тилинг узун экан канака килиб яшаб юрибди эринг

      Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    23/12/2016 в 5:30 пп
    Permalink

    Erni qarindosh urug’ini rozi qilsa, u dunyoda ajrimi katta bo’ladikan. Qaynonam doimo shu haqida nasihat qiladilar.

    Ответ
  • Нигора Юлдашева
    23/12/2016 в 5:40 пп
    Permalink

    Хаётда манимча тескариси,бир умр эрни уругига ёкай деб жон куйдирилади,узимикиларга булоради деб

    Ответ
  • Azizaxon Atxamdjanova
    23/12/2016 в 6:26 пп
    Permalink

    Hayotda teskarisi emasmi? Er urug’ni kutvoliwchun yo joydan dasturxon owirib toworib bezatiladi. Ayoli urugi keliwigachi.. wunaqa holati guvohi boganmanki hotinni onasi wu qudalani urintirmu ortiqcha puli ketmasin ozi kontrak tolidi u qiladi bu qiladi dib ayab obkegan bozor ocharini atagan narsasini sotvogan sovg’a salomini ewini tegidam berib man wowvotgandim mana taxi kutib turibdi dib ketadiganlayam bor. Wunaqa oilayam borki kelinini aka singlisi uzoq safardan opasini yoki siynisini korgani qudanikiga borsa( boriwidan owa qudala habatdor bosayam) quru kutvolib kuzatiwgan vaholanki uyda kitvoliwga narsa yo bosayam kochadan obkeliwga waroiti bor bob turib obkeliwmagan chunki u kelini urugide. Owanchun 5qol barobarmas hammayam maqoladagidaka kelinmas!

    Ответ
  • Bauirjan Abatov
    23/12/2016 в 6:48 пп
    Permalink

    Ане сондай тусиникли инсан узакка барады. Жаксы макалаларын бар, кайылман бирак.

    Ответ
  • Nodirbek Polatov
    23/12/2016 в 7:14 пп
    Permalink

    Ammo rasmga gap yo topib q6yibsiz. Unaqalar 6zini 6zi yiydi faqat oldiniga boshini yeyishadi.

    Ответ
  • Maxbuba Shomansurova
    23/12/2016 в 8:08 пп
    Permalink

    Килмиш кидирмиш.

    Ответ
  • Maxbuba Shomansurova
    23/12/2016 в 8:09 пп
    Permalink

    Бунака аеллар узи жавобини беради. Албатта.

    Ответ
  • Sher Toshxo
    23/12/2016 в 8:09 пп
    Permalink

    Batar bol urodina sanga buyam kam taginam eri ogir ekan 2 ta yaxshi shapolo berib chiqib ketsa bolardi

    Ответ
  • Уктам Раупов
    23/12/2016 в 8:15 пп
    Permalink

    Ачинарли холат. Буни ерни ва аелини хаетини яхшимаслигидан, бир биридан узоклигидан, келишмовчиликлардан ва турмушларини мустахкаммаслигидан деб уйлайман. Эр ва хотин хаетини биринчи кунтдан бир бирини якинларига баробар мехр окибатли, хурмат иззатли булиши шарт. Бунака холат ва бундан батар булиши мумкин, мен айтган фазилатлари булмаса. Эрнинг хатоси — хотинидан чукуррок кизикмаган нима таом килишини, дастурхонга нима куишини ва камчиликлар булса, бозорлик килиб уларни бартараф этишга харакат килмаганлиги. Бегона оила бу кора тундай, тундаги урмондай деишади. Ургатмокчимасман, карсак икки кулдан чикади демокчиман.

    Ответ
  • Dilafruz Khusan
    23/12/2016 в 8:29 пп
    Permalink

    Bunaqa holat juda kam uchraydi manimcha, erining yaqinlariga ko’proq e’tibor qilinganini ko’ramiz faqat

    Ответ
  • NGuli Pulatovna
    23/12/2016 в 9:20 пп
    Permalink

    Биз эримизни узига, якинларига, хатто куни-кушниларига жонимизни фидо килсак хам кучадаги бузук аёлларга оилани алмашдилар!!!
    Хар кимга Оллохим инсофни берсин.

    Ответ
    • Жамшид Зияев
      24/12/2016 в 3:55 дп
      Permalink

      Инсонлар хилма-хил. Тарбияга боглик бу…

      Ответ
    • Дильшод Матиев
      24/12/2016 в 9:33 дп
      Permalink

      Ота онангизга рахмат хамиша шундай болип юринг

      Ответ
  • Aziz Uzoqov
    23/12/2016 в 9:40 пп
    Permalink

    Bunaqa ayollarni ushanaqa qilib aqlini kiritish kerak ofarin erkak

    Ответ
  • Sharof Xamraev
    23/12/2016 в 10:09 пп
    Permalink

    Аел барибир узиники макул куради чунки аел киши но шукурок булади купрок . Менинг фикрим.

    Ответ
    • Zuhra Nuriddinova
      24/12/2016 в 11:48 дп
      Permalink

      Хамма аёол хаммас аёларни хакорат килманг

      Ответ
  • Кобилжон Ахмедов
    23/12/2016 в 10:11 пп
    Permalink

    Эрни эр киладиган хам каро ер киладиган хам
    Х О Т И Н !!!!!!!

    Ответ
  • Feruza Burieva
    24/12/2016 в 12:36 дп
    Permalink

    Bu voqea uzbek ayollari tugrisida emas naoborot evropaliklarga tegiwli!!!!!

    Ответ
  • Feruza Burieva
    24/12/2016 в 12:37 дп
    Permalink

    Chunki uzbek ayollar erini va eriniqarindowlarini xurmat qiliwadi!

    Ответ
  • Farhod Jon
    24/12/2016 в 12:49 дп
    Permalink

    Nima bogandayam juda yahwi narsa yozilibdi

    Ответ
  • Durdona Abdurahmanova
    24/12/2016 в 1:57 дп
    Permalink

    Bizani uzbek kelinlariga gap yok faqat bizani millatda hurmat etibor bordir

    Ответ
  • Gayret Avazbayev
    24/12/2016 в 6:43 дп
    Permalink

    Ким уйлаб топган бунака ярамас хикояларни. Хинд филмларини камрок куринг

    Ответ
  • Anvar Gaffarov
    24/12/2016 в 7:42 дп
    Permalink

    bor gaplar.ayollarimizga insof bersin (kupchiligi)

    Ответ
  • Ravshan Samadov
    24/12/2016 в 8:47 дп
    Permalink

    Так и надо таким дурам….

    Ответ
  • Sayfiddinova Mutalibovna
    24/12/2016 в 8:50 дп
    Permalink

    Xikoya juda ibratli chiqibdi. Rahmat

    Ответ
  • Solijon Tashpulatov
    24/12/2016 в 8:54 дп
    Permalink

    hotin kishi b.n aymaqilashib honim sizdan iltimos deb turgandan keyin shunaqa buloradida.

    Ответ
  • Salohiddin Haqnazarov
    24/12/2016 в 9:25 дп
    Permalink

    Э зууур хикоя ибрат бу…
    Хикмат излаганга хикматдур бу дунё…

    Ответ
  • Дильшод Матиев
    24/12/2016 в 9:30 дп
    Permalink

    Унака хотинни мардикор бозорга чикиб сотиб кириш керак

    Ответ
  • Исо Исламов
    24/12/2016 в 10:09 дп
    Permalink

    ХА ГАП ЭГАСИГА ЕТИБ БОРАДИ ЯХШИ АЁЛЛАРИММИЗ ЖУДА КУП МУСЛИМА ОКИЛА АММО БУНДАЙЛАРИ ХАМ КАМ ЭМАС АЛЛОХ АСРАСИН БУ ИБРАТ УЧУН БУЛИБДИ РАХМАТ ДЕЙМИЗ ХАКИКАТ БУ

    Ответ
  • Guli Mannopova
    24/12/2016 в 10:48 дп
    Permalink

    Erkakniyam aybi bordur shu ayolni qigan ishida tarbiya berolmagan ozi » Bolani yoshidan ayolni boshidan» ushlash erkakni vazifasi unutmaslik kerak.

    Ответ
  • Gulnoza Ahmedova
    24/12/2016 в 11:37 дп
    Permalink

    Оллох аёлни эрни ковургасидан яратган ковурга теккис эмас буни тан олмай иложи йук лекин аёл киши кулоги билан севади эркак киши ошкозони билан севгани каби аёлни ширинтгапириб алдаб йулга солса булади дарров кучадан яхшисини кидирмай емонни урнига хечкачон яхши келмайди ундан хам ёмонроги келади

    Ответ
  • Комил Махмудов
    24/12/2016 в 12:09 пп
    Permalink

    Бундай вокеаларни хакикий куринишини туй маросимларида куриш мумкин, Илонбошлар кандай кузатиляптию ва Саватбошлар кандай…?

    Ответ
  • Хусниддин Нурдинов
    24/12/2016 в 12:20 пп
    Permalink

    Э койил ома

    Ответ
  • Музаффар Мамадалиев
    24/12/2016 в 1:22 пп
    Permalink

    Яхши сабок

    Ответ
  • Акрамбой Мухиддинович
    24/12/2016 в 1:49 пп
    Permalink

    Дўстим жуда уламо инсон бўлиб кетяпсиз, Аллох рози бўлсин!

    Ответ
  • Shahnoza Qudratova
    24/12/2016 в 7:23 пп
    Permalink

    ibratli hikoya ekan. Manga yoqdi.

    Ответ
  • Dildora Kabulovna
    24/12/2016 в 8:39 пп
    Permalink

    Жуда тугри гап булибти. Бу нафакат аёлларга,балки эркакларга хам тегишли деб уйлайман.

    Ответ
  • Хусниддин Собиров
    25/12/2016 в 1:13 дп
    Permalink

    Койил. Купчилигимиз учун катта ибрат

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️