Суюкли Куёвтўраларга 15 насиҳат:

1-Уйдан чиқаётганизда аёлингизга: Яхши қолинг, деб (чиройли сўзлар) айтиб чиқинг!. Ҳамиша унинг кўнглини ҳушнуд этинг!

2-Сизни кутиб кўзи тўрт бўлмасин, эртароқ уйга қайтинг!

3-Ташқарида еб-ичган нарсаларингиздан уйингизга ҳам олиб келинг!

4-Аёлингизни хато-камчиликларини бошқаларга айтманг!. Яхши фазилатларини эсланг! Ва аёлингизга чиройли насиҳатлар қилиб, билган илмларингиздан ўргатинг!

5-Уйингизни сарф-харажатсиз қолдирманг, улар бошқаларга муҳтож бўлишмасин!

6-Ишхонадаги ноҳушликларни уйга келиб айтманг. Уйингиз севинчга тўлсин!

7-Тўй ёки саёҳатга борганингизда иложи бўлса, аёлингизни ҳам олиб боринг!

8-Уйга салом бериб ва очиқ юз билан киринг. Уйингиздаги инсонлар келганингиздан севинишсин!

9-Уйингизни Қуръонсиз, китобсиз ва намозсиз колдирманг. Бомдодга турганингизда оила-аъзоларингизни ҳам уйғотинг. Раҳмат ва баракот кун буйи сиз билан бирга бўлсин!

10-Ғайратли, Рашкли бўлинг, бироқ ноўрин гумон ва шубҳага борманг! Айбу-камчилик қидиришдан сақланинг!

11-Инсофли бўлинг, аёлингизни кучи етмайдиган ишларга буюрманг. Ва унга уй ишларида кўмакчи бўлинг!

12-Қарорларингизда аёлингиз билан ҳам маслаҳатлашишни унутманг!

13-Кутилмаган совғалар бериб, кўнглини олишни билинг!

14-Дунё уйига кириб, дунёга муккасидан берилиб кетиб, охиратни унутиб қўйманг!, Дин ва инсоният учун меҳнат қилишни унутманг!

15-Озгина ҳалол даромад, кўп ҳаром фойдадан яхшидир. Ҳаром луқма еманг, аҳли-аёлингиз ва фарзандларингизга ҳам едирманг.!!!

© Абдулҳодий Юсуф
→Maslahatim.uz

81
5
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Суюкли Куёвтўраларга 15 насиҳат:: 11 комментариев

  • Ozoda Usmonova
    09/10/2016 в 4:02 пп
    Permalink

    Bo’larkanku yaxshi maslahatla berilsa…. faqat amal qilishnii bilishsa bo’ldi

    Ответ
  • Oybek Jabbarov
    09/10/2016 в 4:31 пп
    Permalink

    MashaAllah , juda chiroylik gaplar, ayollarga telfonni ham korsatib turush kerak , ochiq qilib quyib quyish kk, gumonlar uzoqlashadi

    Ответ
  • Abubakr Irgashev
    09/10/2016 в 5:05 пп
    Permalink

    Meni fikrim xar bir ishga aql bilan diplomatik tarzda yondashsak maqsadga muvofiq bo’ladi.

    Ответ
  • Дилфуза Умурзакова
    09/10/2016 в 5:41 пп
    Permalink

    Оилада эркак бамаъни булса катта бахт. Чунки оила боши эркак.

    Ответ
  • Maksudbek Niyazov
    09/10/2016 в 8:57 пп
    Permalink

    Яхши маслахатлар.

    Ответ
  • Begzod Rahimov
    10/10/2016 в 8:02 пп
    Permalink

    Amal qiladigamla bor xotinga mexr bersa xotinam eriga mexribom boladi bu aniq fakt

    Ответ
  • 28/01/2017 в 11:57 пп
    Permalink

    МашаАллаh жуда ажойиб бу хислатларни укиб хар биттаси эримда борлигидан Аллаhга хамд айтдим. Аллаh шу хислатларга эга булган солих эрлардан рози булсин колганларга хам укиб амал килишни насиб килсин. Амин.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️