Тарбия

Ҳа деганда ишларим юришавермай, бир муддат рўзғор тебратишда қийналдим. Тирикчилик қилиш учун урина-урина алал оқибат бир йўлни топдим.
Отамдан қолган икки қулоч ерга, турли мевалардан кўчат экиб боғ яратдим.
Тўртта ўғлим ёнимга кириб менга ёрдамлашиб турди.
Хотиним эса, қўни-қўшниларни кўрпа эликларини қоплаб, рўзғор учун пул топишда менга кўмаклашди.
Боғимдан олган даромад, аввалига тирикчилик учун етиб турди, хосили йилдан-йилга кўпайиб кўпроқ даромад ола бошладим.
Даромадимга, ташландиқ ерларни олиб, у ерда каттагина боғ барпо қилдим.
Йил сайин бойиб бордим.
Аввалги қийинчилиқларни кўрмагандек булиб кетдим.
Боғда болаларим ўрнига, бошқа одамлар ишлай бошлади.
Ўғилларимга олинаётган даромаддан хузурланиб, хар бирига бирин-кетин янги машиналар олиб бердим, чўнтакларини пул билан тўлдириб қўйдим.
Хотинимни, бошка қиёфада кўргим келди, шахарга олиб бориб, буткул ўзгартириб қайтдим.
Энди уни махалладагилар «хоним», уғилларимни эса «шахзода» деб атайдиган бўлишди.
Эшитиб ғурурландим.
Оиламдагилар бу каби мақтовлардан маст бўлишди.
Хотиним, малика булишни орзу қила бошлади, ўзига аро бериш учун, керагидан ортиқ маблағ сарфлайдиган бўлди.
Ўғилларим, машиналарига ўзига еққан «маликалар»ни солиб, шахарма-шахар айланадиган, кунларининг кўп қисмини кафе барларда, тунги клубларда кайфу сафо билан ўтқазадиган одат чиқарди.
Бу йўлдан қайтариш учун, уларни бирин кетин уйлантирдим.
Бу ҳам наф бермади.
Хаётлари издан чиқаётганини куриб, юрагим сиқилди ва тез-тез хуруж қила бошлади.
Боғимдан келадиган даромадни, яширишга уларга ҳеч вақо бермасликка ахд килдим.
«Пулдан узилиб, ўзлари харакатга кирар, нотўғри йўлдан қайтиб бир кун олдимга ялиниб келар» деган ниятда эдим.
Афсус, пул уларнинг кўзларини кўр қилиб, виждонини унитиниб юборган экан.
Катталари хаққини талаб қилиб биринчи бор қўл кўтарди.
Яна юрагим хуруж қилди.
Тўртта ўғлим ва хотиним душманимга айланди.
Улар учун курашишга на кучим на мадорим қолмади.
Ҳаммасига қўл силтаб, эски чопонимни елкамга ортиб кўчага чиқиб кетдим.
Ўз қўлларим билан яратган боғимдаги дарахтлар, куз келмасдан барглари сарғайди, эрта бахорда куртак очмади, ёзда мева бермади.
Ҳаммасига ўзим сабабчи эдим.
Пул топишни, бойликдан хузурланишни, едиришни, кийдиришни койиллатибман-у, лекин энг керакли бўлган тарбияни бера олмабман.

Иқбол Юсуф
Maslahatim.uz

____________________
Maslahatim.uz телеграм каналига қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw

9
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Тарбия: 1 комментарий

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️