​Чекишни ташлаганда инсон танасида рўй берадиган ўзгаришлар.

Чекишнинг инсон организмига салбий таъсири олимлар томонидан кўп бор исботланган. Бироқ бу иллатдан қутулиш осон эмас, бунинг учун кишида кучли ирода ва психологик мадад бўлиши зарур.
Ўз соғлигингиз учун чекишдан воз кечишда қуйидаги фактлар психологик ғайрат бўла олади деган умиддамиз.
Тадқиқотларга кўра тамакидан сўнг:

  • 20 дақиқа ўтиб юрак фаолияти нормаллашади. Капиллярлар тикланади. қон айланиши яхшиланиб, қўл ва оёқ бармоқлари сезувчанлиги ортади.
  • 12 соат ўтиб қондаги углерод гази камайиб, кислород миқдори ортади. Қон таркиби нормаллашади.
  • 1-3 ой ичида юрак хуружи ҳавфи камаяди. Ўпка функциялари бирмунча яхшиланади.9 ой ичида йўтал ва нафас сияиши камаяди. Аммо бунинг учун вақт керак, ўпка ўзида тўпланиб қолган зарарли моддалардан ҳалос бўла бошлайди.
  • 1 йилдан сўнг…
    Тамакига бўлган эҳтиёж йўқолади. Инсон териси соғлом тус олади. Юрак касалликлари ҳавфи 50%га пасаяди.
  • 5 йилдан сўнг…
    Қон айланиши тўлиқ тикланади. Мияга қон қуйилиш ҳавфи чекмайдиган кишиларники билан тенглашади. Асаб ва иммун тизими бир неча баробар яхши ишлай бошлайди.
  • 10 йилдан сўнг…
    Ўпка саратони ҳавфи чекувчи кишига нисбатан 2 баробар пасаяди. Шу билан бирга оғиз бўшлиқ, томоқ, ошқозон, буйрак, ошқозон ости бези саратони ҳавфи ҳам камаяди.
  • 15 йилдан сўнг…
    Турли касалликлар хавфи ва тана аъзолари саломатлиги умуман чекмаган инсонники билан тенглашади.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

19
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️