​МУКАММАЛ ШИФО НИМАДА? (Долзарб)

Ҳозирги кунда касалликлар тури жудаям кўп, аввал маълум бўлмаган, аждодларимиз номиниям билмаган янги иллатлар пайдо бўлган. Уларга қарши тавсия этиладиган дориларнинг ҳам минг хили чиқиб кетган. Агар тобингиз қочса, бирон дард безовта қилса, шифокор ҳузурига борасиз. У сизни текшириб, керакли дориларни қоғозга ёзиб беради. Кейин айтилган дориларни дорихонадан олиб ичасиз…

Лекин, бир нарсага эътибор беряпсизми: қанча дори-дармон ичмайлик, касалликлар тўлиқ аримаяпти. Нега? Чунки инсоннинг гавҳари бўлмиш қалбни муолажа қилмагунча танани буткул даволаб бўлмайди. Аъзоларимиз саломатлиги қалбга боғлиқ, айнан қалбга. Ҳадиси шарифда айтилишича, инсон танасида бир парча эт бор. Агар ўша эт соғлом бўлса, тананинг ҳамма аъзоси соғлом бўлади. Агар бузилса, қолган аъзолар ҳам касалланади. Ана ўша аъзо қалбдир.

Абу Али ибн Сино шундай деган экан: “Биз зоҳирий касалликларни даволаш йўлларини ёзиб қўйдик. Биздан кейингилар ботиний иллатларга шифо топади, деб умид қиламиз”.

Бугун кўпчилик бор эътиборини моддий-тиббий муолажаларга қаратган. Аслида биринчи галда қалбни даволаш керак. Қалбимиз иллатлардан азият чекса, руҳимиз носоғлом бўлса, минг дори ичган билан биз кутганчалик фойдаси бўлмайди. Шунинг учун ҳар қандай муолажа руҳий тарбиядан бошланса, мукаммал шифо топилади, чора-тадбирлар самара беради.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
(Нашрга тайёрловчи Зиёвуддин Раҳим)

7
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️