Активлаштирилган кўмир — нафақат ошқозонни тозалaйди.

Кўмир — токсинлар ва кирни тозалайди, айнан шу мақсадда уни тери учун қўллаш мумкин.

Активлаштирилган кўмир асосидаги ниқоблар юз терисини ўлик ҳужайралардан тозалайди. Бундай ниқобни ҳафтасига 2 марта ишлатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз активлаштирилган кўмир кийим ва терида доғ қолдиради, шунинг учун у билан ишлаганда эҳтиёткор бўлинг.

Бу ниқоб барча типдаги юз терисига тўғри келади, аммо барибир, маскани суртишдан олдин терининг кичик қисмида аллергик реакция бор ёки йўқлигини текшириб кўрган маъқул. Бунинг учун ниқобни аввал қўлингизга суртасиз. Аллергик реакциялар бўлмаса, эртасига юзингизга суртишингиз мумкин. Косметологларнинг айтишича, кўмирли маскалар хусусиятига кўра турпоқли маскаларга яқин бўлиб, аммо кўмирнинг афзалликлари кўпроқ экан.

Маскани тайёрлаш учун 1 чой қошиқ майдаланган активлаштирилган кўмир, 1чой қошиқ алой вера шарбати, 1 чой қошиқ сув, 5-6 томчи зайтун ёки бодом ёғи ва бир чимдим йирик туз керак бўлади.

Барча маҳсулотларни аралаштириб, қўл ёки юз терисига юпқа қилиб суртамиз, қуригунича кутамиз, сўнг ювиб ташлаймиз. Бу ниқоб юзни ортиқча ёғлардан тозалайди ва майин қилади.

Активлаштирилган кўмирдан скраб. 2та активлаштирилган кўмир таблеткасини идишга солиб устидан ярим чой қошиқ сув қуямиз ва бир неча дақиқага қолдирамиз. Таблеткалар сувни шимиб олади. Кейин 1 чой қошиқдан алой вера шарбати, асал ва шакар қўшиб яхшилаб аралаштирамиз. Юз терисига 20-30 дақиқага суртамиз, бу вақт оралиғида скраб қотади, сўнг илиқ сувда ювиб ташлаймиз.

Кўмирли совун.Активлаштирилган кўмир кўпинча даволовчи совунлар таркибида қўлланилади. Юқорида айтганимиздек, кўмир барча токсинлар ва кирни ўзига тортиб олади. Бундай совунлар одатда ҳуснбузарларга қарши жуда яхши самара беради. Кўмирли совуннинг қора ранги бироз ғалати кўринсада, у юзга зарар етказмайди. Бундай совунни косметологлардан сотиб олишингиз ёки ўзингиз уйда тайёрлашингиз мумкин.

Оддий болалар совуни эритилиб кукун ҳолидаги активлаштирилган кўмир қўшилади ва совун қайта қотирилади. Бундай ювиниш воситасини ўзингиз фойдаланадиган гелга қўшиб ҳам тайёрлашингиз мумкин.

© Умида Худойназарова тайёрлади.

→ Maslahatim.uz

25
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Активлаштирилган кўмир — нафақат ошқозонни тозалaйди.: 14 комментариев

  • Zarima Sirlyeva
    01/09/2016 в 2:55 пп
    Permalink

    Зор дори бу ,ичкандан бошлаб жазиллатади ичаклар обдон бошашиб рохат бахш этади.

    Ответ
    • Kamalatdin Mukhanov
      01/09/2016 в 3:03 пп
      Permalink

      O’shani uchun go’zal ekansiz da! Bizam xarakat qilamiz bo’masam

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 3:10 пп
      Permalink

      Харакатизи клорин бомаса.
      А…спасибо за комплимент

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 3:12 пп
      Permalink

      Лайк коймабсизу.ярим чилдз кетса нима бопти?лайкладан койин кизгонмасдан.ичеклариз котиб колмастан.

      Ответ
    • Низомиддин Аликулов
      01/09/2016 в 3:41 пп
      Permalink

      Томок огригигаям фойдали

      Ответ
    • Kamalatdin Mukhanov
      01/09/2016 в 5:06 пп
      Permalink

      Layklarni eng zo’ri, eng yaxshisi siz uchun! LAYK… LIKE…

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 6:46 пп
      Permalink

      Рахмат ааааанча хурсон болдим.

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 6:46 пп
      Permalink

      Сизгаям копамасу битта лайк киворду.

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 6:50 пп
      Permalink

      Вой узр Ешлар телеканалида ишлиркансиз.Яначииии этиб юрмен .илтимос сиздана.

      Ответ
    • Kamalatdin Mukhanov
      01/09/2016 в 6:57 пп
      Permalink

      Xo’p xo’p. Jazillatadi deganizga qoyilman lekin

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 9:27 пп
      Permalink

      Бошкача дишимам мумкин Эди.

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 9:27 пп
      Permalink

      Роса кулгандирсиз.

      Ответ
    • Zarima Sirlyeva
      01/09/2016 в 9:30 пп
      Permalink

      Бизда фармакология Дарси боларди шунда устозимиз доим этардила кекирса канака дори ичилади?…..сирса канака дори ичиларкан.дБ хаммамиз Гуррос кула аудиторияда.кулмела бу физиологии нарса ози дердила.шу эсимга тушиб.

      Ответ
      • 21/10/2016 в 8:27 дп
        Permalink

        salom zari anu oʻsirgnda nima dori ichishi keriyakan domlis nima. degandi anu komir dori ichish keriy domidi nimeydi shu dorini. nomi yozmapsozu yozvorin bileychi

        Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️