Бармоқларимиз — бир кунлик таомномамизни белгилаб берар экан.

Guard Your Health илмий журнали инсон кун давомида ейиши зарур бўлган маҳсулотлар бўйича қизиқарли қўлланма чоп этди.

Бу қўлланма — парҳезнинг соғлом овқатланишга асосланган кўриниши бўлиб, унда каллорияларни ҳисоблашга ҳожат йўқ. Шунчаки зарур меъёрларни эслаб қолинг ва ҳар сафар қорнингиз очганида шунга кўра иш тутинг.

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги экспертларнинг таъкидлашларича — агар киши истеъмол қилаётган таомининг ҳажмини ақл билан ўлчамаса, керагидан анча кўп еб қўйиши аниқ экан.

Бу шунчаки сўзлар эмас. Нью-Йорк Университети тадқиқотларига кўра охирги 20 йил ичида америкаликлар 2 баробар кўпроқ овқат ейишга ўтибдилар. Шунинг учун ҳам бу давлатда ёш бўлишига қарамай турли дардларга чалинувчи кишиларни кўплаб учратиш мумкин.

Ушбу «қўл парҳези» — сиз учун меъёр васифасини ўтай олади. Шу билан бирга соғлиғингизга ҳам ижобий таъсир этади. Сиз севимли таомингизни рад этмаган ҳолда вазн ташлашингиз мумкин. Бироз вақтга ширинликлар ва ун маҳсулотларини чекласангиз бўлгани.

Озиш учун килограммлаб карам ейиш шарт эмас, карам қанчалик фойдали бўлмасин, организм учун зарур элементларнинг барчаси унда мавжуд эмас. Киши соғлом бўлиши учун рацион иложи борича турли-туман бўлиши лозим.

Бу усулда энг муҳими — порциялар ҳажмини назоратда тутишдир. Аввалига бу қоида сизга маъқул келмаслиги мумкин, аммо бир неча кун сабр қилсангиз, бундан ортиқ таомга эҳтиёжингиз йўқ эканини тушунасиз.

«Қўл парҳези»ни қандай қўллаш лозим?

parhez
Ушбу диагараммага эътибор беринг: унда биз ҳар куни севиб истеъмол қиладиган, унчалик парҳезбоп бўлмаган маҳсулотлар ҳам кўрсатилган.

Қуйидаги қоидаларни ёдда тутинг:

  1. Қўлингизни ҳовуч ҳолатига келтиринг: сиз 1 кунда шунча сабзавот танаввул қилишингиз керак.
  2. Қўлингиз мушт ҳолатининг олдидан кўриниши — сиз 1 кунда ейишингиз лозим бўлган углеводлар (гуруч,макарон ва бошқалар) ҳажмини белгилаб беради.
  3. Очиқ кафт(бармоқларни ҳисобга олмаганда) — сиз кун давомида истеъмол қилишингиз зарур бўлган гўшт ҳажмини белгилайди.
  4. Бир бутун мушт танангизни керакли элементлар билан таъминлаш учун сизга зарур бўлган мевалар миқдорини кўрсатади.
  5. Сиз кун давомида истеъмол қиладиган ёғ миқдори (агар уни сариёғ кўринишида тасаввур қилсак) — кўрсаткич бармоғингизнинг 1/3 қисмига тенг ҳажмда бўлиши керак.

Ушбу парҳездаги маҳсулотлар сиз соғлом турмуш тарзини олиб боришингиз учун етарли бўлади. Бу парҳез гипотиреоз(қалқонсимон без ҳасталиги) билан оғрийдиган беморлар учун ҳам фойдалидир.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
⇒ Maslahatim.uz

15
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️