Биласизми, инсон анжир билан зайтунни бирга еса, жисмига қандай таъсири бўлади? — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

Биласизми, инсон анжир билан зайтунни бирга еса, жисмига қандай таъсири бўлади?

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тийн сурасини 1 оятида: «Анжир билан қасам ва зайтун билан қасам», (Тийн: 1) деб бу икки мева номи билан қасам ичди. Сура давомида, инсонни энг гўзал суратда яратганини айтди. Кўпчилигимиз айнан анжир ва зайтунни қўшиб истеъмол қилинишининг фойдаларидан бехабаримиз. Бу икки мевани алоҳида истеъмол қилишнинг бирга ейишдек таъсири йўқ. Улар биргаликда қўйидаги фойдаларга эга:

1 — Қондаги холестерин миқдорини камайтиради;

2 —
Аёлларнинг фарзандли бўлиш имконини оширади;

3 —
Инсон жисмини чиройли, узоқ ёш ҳолатда туришига ёрдам беради;

4 —
Қарилик аломатларини кетказади;

5 —
Озуқа сифатида қўллашга қулай;

6 —
Ҳужайралар ўз вазифасини аъло даражада баришига сабаб бўлади;

7 —
Иш қобилиятини оширади. Танага қувват бағшлайди;

8 —
Эркаклардаги жинсий заифликка қарши самарали восита;

9 —
Юракни қувватлантиради.

10 —
Руҳий хасталикларга қарши курашади. Инсон ўзини руҳий назорат қилишини осон қилади ва х.к

Азҳар университетининг тиббий бўлими «Шифобахт ўсимлик ва набодотлар» факултетининг раҳбари Тоҳа Иброҳим айтади: Бир гуруҳ япон олимлари «Тийн» сурасини ҳикматини ўрганиш мақсадида тажриба ўтказдилар. Айнан анжир ва зайтун METHALONIDS деб номланган моддага бой эканлигини кашф қилдилар. Бу модда инсон организмида 15 ёшдан 35 ёшгача фаол ажралиб чиқади. 40 ёшдан кейин бу модда секрецияси камаяди. Инсон жисмини сура давомида келганидек энг гузал суратда яратилиши билан бу икки мева зикр қилинишининг ўзаро қандай боғлиқлиги ҳақида ҳеч ўйлаганмисиз?

Япон олимлари анжирда мавжуд бўлган METHALONIDS моддасининг таъсири фақат зайтун билан аралашгандагина фаол бўлишини аниқладилар. Энг яхши таъсир даражаси 1 дона анжир, 7 дона зайтун билан истеъмол қилинганда ундаги моддаларнинг таъсир даражаси тенг бўлишини кашф қилдилар. Қизиғи шундаки, «анжир» сўзи Қуръонда 1 марта, «зайтун» эса 7 марта зикр қилинган. 6 марта айнан зайтун лафзи билан, 7 чи маротаба «Ва Тури Сийнодан чиқадиган бир дарахт(зайтун)ни (пайдо қилдикки), у ёғ ва егувчиларга нонхуриш ила ўсур». (Муъминун: 20) оятида келган. Бу меваларни бирга истеъмол қилиш доим соғлом, ёш бўлиб юришга сабаб бўлади.

«Саломатлик» китобидан.
→Maslahatim.uz

185
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️