Дафна япроғи(лавровый лист)нинг ҳусусиятлари

Ҳар бир уйнинг ўзига xос ҳиди бор. Кимнингдир уйидан xушбўй атирлар ва қахванинг ҳиди келса яна бошқасидан мазали таом ва илиқ сут иси келади. Аммо айрим уйларга кирганингизда, ҳавода тозалик ва орасталикни ҳис қиласиз. Бундай жойларда киши ўзини ўзгача ҳотиржам сезади, бироқ бу сунъий спрейларнинг ҳиди ҳам эмас…

Бу уй эгалари қадимги греклар ва римликлар фойдаланган усулни қўлласалар ажаб эмас. Қадимда дафна барги нафақат овқатларда, балки хонадаги нохуш ва димиққан ҳидларни кетказиш учун ҳам ишлатилган. Бунинг учун қуриган дафна баргини ёқиш кифоя.
Дафна япроғини хонангизда тутатиб кўринг, унинг ёқимли иси бутун уйни тутади. Агар бундай муолажа тез-тез ўтказиб турилса нафақат нохуш ҳидни, балки айрим касалликларни ҳам бартараф этиши мумкин. Лавр баргининг иси инсон танасига тинчлантирувчи ва оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатиши исботланган.

Дафна эпилепсия хуружларини бартараф эта олади, стресс, уйқусизлик ва чарчоқ билан курашади. Унинг бундай ҳусусиятлари таркибидаги цинеол ва кучли эфир мойлари билан боғлиқ. Бу моддалар нафас йўлларини очиб бутун танани бўшаштиради.

Бундан ташқари дафна япроғи суваракларга қарши жуда самарали курашади. Унинг ҳиди суваракларни ҳайдайди. Шу билан бирга фарзандларингиз ва уй ҳайвонларига зарар етказмайди.

Юқоридаги мақсадларда қуруқ ёки янги узилган дафна баргини ишлатиш мумкин, аммо қуритилган япроқнинг иси ўткирроқ бўлади.

Дафнанинг фойдали ҳусусиятларини санаб тугатиш мушкул. Уни ҳам овқатларда, ҳам хўжаликда, ҳам даволовчи восита сифатида қўллаш мумкин. Шунинг учун ҳам ҳам ушбу ноёб зиравор ҳар бир хонадонда бўлиши зарур.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

13
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Дафна япроғи(лавровый лист)нинг ҳусусиятлари: 2 комментария

  • 12/09/2016 в 7:45 дп
    Permalink

    Маколалар киска берилган. Масалан зайтун ёгининг шифобахшлиги хакида маълумот берилиб,уни кандай истемол килишлик хакида маълумот кам. Узини адохида маълум граммда ичиш мумкин,овкатдан олдин,кейин,овкатгаи ишлат ш йули ва хоказо.

    Ответ
  • 13/10/2016 в 11:19 пп
    Permalink

    Зайтун йог хар дардга даво жигар буйрак кора талок ут коп ичак йугоничак шлак ва кум хар хил кристал ва халйстрин билурбин тошларни ва гижа курти танадан тозалайд. Доволанш учун салатлар карам 100г 150г майда тограб ва 4 _5 ош кошк зайтун йог кошб аралаштрб катик кошлад бу салат огиздаг нохуш хидни кйткизад камида 30-40 кун эрталаб ва кйчк овкат орнига истймол клнад танадан тушган кум ва шлагларни пйшоб сийдик рангидан билса болад 1 йоки 2 литрли шиша бонкага пйшоб йиглад бонка пйшобга толганда йарми токиб ташланад йана устидан кйенг пйшоб куйлад тагида огир шлаг кумларни уз козиз блан корасз доволанш даврида спиртли ичмликлар ичилмайд

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️