Энг фойдали ичимликлар рўйхати…

Кўк чой.

Кўк чой

Кўк чойда катта миқдорда мавжуд бўлган флавоноидлар, полифеноллар ва антиоксидантлар инсон танасидаги эркин радикалларни нейтраллайди, суякларни мустаҳкамлайди, юрак қон-томир касалликларидан ҳимоя қилади ва саратон касаллигининг олдини олади.

 

Ялпизли чой.

Ялпизли чой. Ушбу ичимлик овқат ҳазм қилишни енгиллаштиради. Шу билан бирга ялпиз оғриқсизлантирувчи таъсирга ҳам эга бўлиб, бўғинлардаги оғриқни йўқотади.

 

Ёғсиз сут.

Ёғсиз сут

Сут жуда фойдали, шу билан бирга тўйимли ичимликдир. Унинг таркибида — мураккаб углеводлар, оқсиллар, кальций ва витамин Д мавжуд. Сут иштаҳангизни бир неча соатга тинчлантиради ва ортиқча вазнга қарши курашда қўл келади. Сутнинг 1%лисини ичиш фойдалироқ.

 

Соя сути.

Соя сутиСоя сути қондаги «зарарли» холестеринни камайтиради ва бу билан юрак қон-томир касалликларининг олдини олади. Бироқ соя сути сигир сути ўрнини босолмайди, сабаби сояда сигир сутидагидек кальций, А ва Д витаминлари мавжуд эмас.

 

Иссиқ шоколад ва какао.

КакаоБу ичимликлар жуда маззали бўлиши билан бирга, организмда серотонин гормонини ишлаб чиқаради. Маълумки бу гормон кайфиятни кўтаради. Бундан ташқари қайноқ шоколад ва какао таркибидаги полифеноллар ҳужайраларни эркин радикаллардан ҳимоялайди.

 

Помидор шарбати(тузсиз).

Помидор шарбати Помидор шарбати таркибидаги ликопен ўпка, ошқозон, жигар, кўкрак бези саратонининг олдини олади. Ликопен юрак касалликлари хавфини ҳам камайтиради.

 

Апелсин шарбати.

Апелсин шарбати Катта миқордаги витамин C иммунитетни кўтариб бир қанча касалликлар, шу жумладан катаракта ва саратондан ҳимоялайди. Шифокорлар апелсин шарбатини ҳомиладорликда ичишни маслаҳат берадилар: унинг таркибидаги фолик кислотаси боланинг ривожланишидаги нуқсонларни бартараф этади.

©Умида Худойназарова тайёрлади.
→ Maslahatim.uz

17
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️