Ишчанлик ва хотирани тиклаш учун нима ейиш керак?

Денгиз маҳсулотлари, ёнғоқ ва писталар, бутун буғдойли нон, бутун тариқ (крупа), жигар, ачитқи (дрожь).

Нимага?

Бу маҳсулотларда “В” группасидаги витаминлар бор. Улар қувватни оширишга хизмат қилади. Хотирани тиклайди. Тажовузкорлик кўрсаткичини пасайтиради. Асаб касаллиги (масалан мигрень) оғриқлари кучини озайтиради.

Эсда тутинг. “В” гуруҳ витаминлари инсон организмига биргаликда тушган пайтдагина бутун қуввати билан ишлай бошлайди. Маҳсулотдан максимум витаминларни ажратиб олиш учун минимал иссиқлик ишлатиш керак бўлади, яъни пиширишда ўта куйдириб ёки ортиқча қайнатиб юбормаслик керак. Денгиз маҳсулотлари ва денгиз ўсимликларидаги йод моддаси қалқонсимон безларнинг нормал фаолият кўрсатиши учун керак бўлади. Йоднинг етишмаслиги оқибатида қалқонсимон без гормонлари ишлаб чиқарилиши тўхта қолади. Бу эса кишини бўшаштириб, организмида модда алмашиш жараёнини секинлаштиради, тананинг семиришига, хотиранинг сусайишига олиб келади.

Қачонгача истеъмол қилинади?

Бир ҳафтада 2-3 марта.

→Maslahatim.uz

10
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️