Картошканинг ўзига хос хусусиятлари…

Рус мустамлакаси даврида мамлакатимизга кириб келган картошка бора-бора иккинчи нон ўрнини эгаллади. Энди биз ўзбеклар ҳам усиз ўз таомномамизни тасаввур қилолмаймиз.

  • Картошкали таомлар юқори даражадаги углеводлар, клечатка, оқсиллар(глобулин, алъбумил, протеин, пептон)ни ўзида сақлайди. Шу билан бирага картошкада оз миқдорда калий, фосфор, C, В1,В2, В6 ва А витаминлари ҳам мавжуд. Картошкада 79% сув, 17%крахмал ва 2% оқсил бор.
  • Картошка таркибидаги энг тўйимли модда — крахмалдир. Кечпишар навларда крахмал миқдори эртакиларидан анча юқори бўлади.
  • Картошка ўзининг оғриқсизлантирувчи ва пешоб ҳайдовчи хусусиятлари билан фойдалидир. Унинг таркибидаги калий организмдан ортиқча сувни чиқариб ташлайди. Танада керагидан кўп миқдордаги кислоталарни нейтраллайди. Моддалар алмашинуви, юрак ва ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди. Жигар касалликларида тавсия этилади. Янги картошканинг шарбати ошқозон яраси касалликлари ҳамда жиғилдон қайнашида жуда яхши даво ҳисобланади.
  • Таом тайёрлаганда иложи борича фойдали элементларни сақлаб қолиш керак. Бунинг учун картошкани тез пиширган маъқул. Пўстини тайёрлашдан олдин арчиш керак. Артиб сувга солиб қўйилган картошкадан минерал тузлар, органик кислоталар ва углеводлар чиқиб кетади, C1, В1, В2, РР витаминлари ўз таъсирини йўқотади.
  • Картошка янги бўлса уни пўсти билан қайнатган маъқул. Пўстлоқ қайнатиш жараёнида фойдали моддалар чиқиб кетишидан ҳимоялайди. Бу усулда пиширилган картошка билан ингалясия қилинса томоқ-бурун касалликларида яхши самара беради.
  • Картошкани жуда мазали ва фойдали тайёрлаш усули — газ печида пўсти билан пиширишдир. Энг зарарлиси эса ғарб мамлакатларидан кириб келган ва ёшларимиз орасида тобора урф бўлаётган «картошка фри». Қовурилган картошкани севиб исътемол қилувчилар учун унинг фойдали хусусиятларини сақлаб қолувчи усул бор.
  • Ёғни қиздириб, тўғралган картошкани соламиз ва баланд оловда 10 дақиқа қовурамиз, сўгн тагини ўчириб устини қопқоқ билан 10 дақиқага ёпиб қўямиз. Тайёр бўлгач кўкатлар билан дастурхонга тортиш мумкин.
  • Асалнинг ҳам ози яхши деганларидек ушбу маҳсулотнинг ҳам ножўя таъсирлари бор.
  • Картошка пўстлоғи таркибидаги соланин инсон саломатлигига зарарли бўлиб, уни истеъмол қилиш организмнинг заҳарланишига олиб келади. Ушбу моддадан ҳомиладор аёллар эҳтиёт бўлишлари зарур. Сабаби у болага зарар етказади. 3 ойдан ортиқ сақланган ёки яшил картошкани истеъмол қилганда бош айланиши, асаб тизими бузилиши, қорин соҳасида оғриқ, ич кетиш ва қайд қилиш каби ножўя таъсирлар кузатилиши мумкин. 
  • Картошка танлаётганда яшил ранглисини олмаган маъқул, сабаби унда зарарли модда юқори бўлади. Усти қаттиқ ва силлиқ бўлсин. Ўртача ва кичикларини олиш керак. Сабаби катталарида фойдали элементлар 3 баробар кам бўлади.
  • 3 ойдан кўп сақланган картошкадаги соланин миқдорини пасайтириш учун унинг пўстини қалинроқ артинг ҳамда йирик тузга белаб қўйинг: ушбу зарарли модда асосан пўстлоқ остида тўпланади, туз эса нитратлар ва соланинни чиқариб ташлайди.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→ Maslahatim.uz

5
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️