Кунда 30 дақиқа спорт билан шуғулланганда танамизда кечадиган ўзгаришлар…

Спорт машғулотлари вақтида: метаболизм кучаяди, қоннинг реологик хусусиятлари (қон айланиши) яхшиланади. Нафас олиш аъзоларидан ўтадиган ҳаво ҳажми киши тинч турган ҳолатда 8 литр бўлса, спорт машғулотлари вақтида 100 литргача ошади. Қон айланиши яхшилангани сабабли ҳужайралар қондан кўпроқ кислород қабул қиладилар.

Спорт машғулотларидан сўнг: оқсиллар ва углеводларнинг сўрилиши 4 марта тезроқ кечади, бу эса вазн ташлашга олиб келади. Эндорфин гормони ажралиб чиқиши сабабли кайфият кўтарилади.

Спорт машғулотларидан бир неча соат ўтгач: кишининг ўзига бўлган ишончи ортади. Қон босими меъёрлашади. Уйқусизлик безовта қилмайди.

Спорт машғулотлари билан бир неча ҳафта доимий шуғулланганда: ўпкалар жисмоний машғулотларда барқарор ишлай бошлайди. Юрак соғломлашади. Организм ҳимоя кучлари ортади. Гемоглабин ошади: 1 куб мм қон таркибидаги эритроцитлар 5 млн дан 6 млнга кўтарилади. Иммунитет кўтарилиб, қон таркибидаги лимфоцитлар ошади. Тана қон таркибидаги қанд миқдорини бемалол назорат қила бошлайди. Ортияча вазн ҳавфи йўқолади.

Спорт билан бир неча ой доимий шуғулланганда: стрессларга қарши барқарорлик ортади, кайфиятнинг кескин ўзгариши ҳамда депрессиялар йўқолади. Мускулларнинг кислород билан озуқланиши кучайиб, қон микроциркуляцияси яхшиланади. Доимий жисмоний ҳаракатлар нерв системасига ҳам ижобий таъсир этади. Миядаги жараёнлар фаолроқ кечади, натижада тезроқ ҳамда тўғри қарор чиқаради. Киши жисмонан бақувватлашади, суяклар ҳам мустаҳкамланади.

Спорт билан бир неча йил шуғуллангандан сўнг: организмда қариш жараёнлари секинлашиб, умр узаяди.

© Умида Худойназарова

→ Maslahatim.uz

37
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️