Кўз тегишини, ҳасадни, сеҳрни ёмон таъсирини кетказиш учун, синалган усули. (Албатта ўқинг ва тарқатинг)

Шахсан ўзим кўп кузатган, жумладан шу кунларда жуда кўп учратаётганим бир муаммонинг муолажаси ҳақида уламоларнинг тажрибаларидан ўқиб қолдим ва сизларга ҳам илиндим:

Ибн Жибрин раҳматуллоҳи алайҳ айтади:

«Кимга кўз теккан бўлса, кўзи теккан одамни топа олмаса, унинг бирор нимасига эриша олмаса (суннатда унга таҳорат қилдирилиб, сувидан беморга ичирилади ва ювинтирилади);

Кимга ҳасад етган бўлса, зиёни аримаса;

Ким сеҳрга чалинган бўлса, сеҳри ҳеч ечилмаса, қуйидагиларни қилсин:

Бир катта идишда сув олади. Унга шахсан ўзи қуйидаги сураларни ўқийди:

Фотиҳа, 7 марта;
Бақаранинг илк 5 ояти, 7 марта;
Оятул курсий, 7 марта;
Кафирун сураси, 7 марта;
Ихлос сураси, 7 марта;
Фалақ сураси, 7 марта;
Нас сураси, 7 марта.

Кейин ушбу сувдан қонганча ичади ва қолгани билан чўмилади. Бирор қатра қолдирмайди.
Мана шу ишни уч кун давомида эрталаб, тушда ва кечқурун қилади. Жами тўққиз марта бўлади. Ҳар сафар янги сув олади. Бу амални бажарар экан, фойда етказувчи ҳам, зарар етказувчи ҳам, шифо бергувчи ҳам ёлғиз Аллоҳ эканини эътиқодида сақлайди.

Кимга кўз теккан бўлса, танасидан кўз таъсири чиқади. Ҳасад етган бўлса, ҳасад кетади. Сеҳр теккан бўлса, қаерда бўлмасин, қандай бўлмасин, даф бўлади, иншоаллоҳ».

© Ҳасанҳон қори
->Maslahatim.uz

68
8
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Кўз тегишини, ҳасадни, сеҳрни ёмон таъсирини кетказиш учун, синалган усули. (Албатта ўқинг ва тарқатинг): 9 комментариев

  • Komoliddin Abdazimov
    22/09/2016 в 2:34 пп
    Permalink

    Аллох рози булсин.

    Ответ
  • Мунира Абубакипова
    22/09/2016 в 4:22 пп
    Permalink

    Хайрли амалларингизнинг ажри икки дунёлик булсин

    Ответ
  • Фарохат Толеева
    22/09/2016 в 6:35 пп
    Permalink

    Рахмат катта Оллохим рози булсин Сиздан

    Ответ
  • Дониер Набиев
    22/09/2016 в 6:38 пп
    Permalink

    Кузга жуда якин одам бусез кереде

    Ответ
  • Bahtiyor Askarov
    30/09/2016 в 3:57 дп
    Permalink

    Жудаям керакли маълумот бупти!.. Сехр, куз тегиши ва шунга ухшаш амаллар бор нарса, яъни таъсири бор нарса. Лекин харом нарсалардир. Худди чучкага ухшаб. Ахир хеч ким чучкани мавжудлигини инкор килмайдику! Буям бор нарса, лекин харом. Бор нарса дегани унга ишониш, рози булиш деб тушуняпти баъзилар.. Роббимиз шу маълумотларни бизларга фойдали килсин! Улашганларга ажрлар берсин!

    Ответ
  • Komila Xasanovna
    07/10/2016 в 3:25 дп
    Permalink

    Йук, манимча чанкоги конгунча ичилади ва колган сувда чумилади яьни тахорат килинади.

    Ответ
  • 23/06/2017 в 7:20 пп
    Permalink

    Salom hammaga kõzlarim tez tez.qorongulashib turadi buni favli joyi yuqmi iltimos shu haqida bilsangiz tezroq javob.yozing chunki bu holat oxigi paytlada tezlashib ketti

    Ответ
  • 02/07/2017 в 1:26 пп
    Permalink

    Жудаям фойдали маслахат. Лекин биринчиси тахорат килиб шуни сувини ичиради дегани бумаган гап. Бу хар хил диний оқимда учрайдиган одат у исломга туғри келмайди. Иккинчи сувга сура укиб ичиб ювиниш бу туғри.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️