Мобил телефон умуртқангизга зарар етказмасин десангиз…

Умуртқани нотўғри ҳолатда тутиш ХХI асрнинг долзарб муаммоларидан бўлиб келмоқда. Эгилган ҳолатда бош оғирлашади, бу эса умуртқага салбий таъсир этади. Замонавий инсон гаджетлардан фойдаланиб, бошини эгган ҳолда 1 кунда ўртача 4 соат вақт ўтказар экан. Бугун мобил телефондан умуртқага зарар келтирмасдан фойдаланишни ўрганамиз.

Тадқиқотларга кўра умуртқа ҳолати кишининг руҳиятига таъсир қилар экан. Клиник депрессия билан оғрийдиган беморлар мобил телефондан фойдаланаётган кишини эслатувчи «I-эгилиш» ҳолатни олар эканлар.
Бу ҳолатнинг белгилари: олдинга чўзилган бўйин, эгилган елкалар, танага ёпишган қўллар. Букурликдан холи бўлган тўғри умуртқа ҳолати эса иш самарадорлиги ҳамда стрессларга қарши барқарорликни оширади.

Умуртқа касаллиларидан сақловчи 5 та оддий қоида:

1. Гаджетга бўйинни эгмай қаранг, фақат кўзларингиз ҳаракатлансин. Экранни баландроқ кўтаринг.

2. Вақти-вақти билан бошингизни бўйин мушакларини ҳаракатлантирган ҳолда ўнг ва чапга секин қимирлатинг.

3. Бўйнингиз ва кураклар орасини уқаланг.

4. Телефондан 10 дақиқадан кўп фойдаланганда қўлларингизни юқорига ва орқага мускулларни ҳаракатлантирган ҳолда чўзинг. Бу машқ узоқ вақт бир ҳолатда бўлган мушакларни бўшаштиради.

5. Ҳар сафар смартфондан фойдаланаётганингизда тўғри умуртқа ҳолати бўлғусида кўплаб касалликларнинг олдини олишини эсда тутинг.

Муаллиф: Умида Худойназарова
Манба: Maslahatim.uz 

13
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️