НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР (жуда муҳим, албатта ўқинг) — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР (жуда муҳим, албатта ўқинг)

– Поклик имондандир;
– Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;
– Доим тоза, покиза овқатлар енг;
– Ҳаромда шифо йўқ;
– Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;
– Асал еб туринг, чунки у минг дардга даво;
– Қон олдириш – шифо;
– Қора седана – ўлимдан бошқа ҳар қандай дардга даво;
– Беҳи ейиш юрак хасталигини кетказади;
– Сигир сути шифо, ёғи даво, гўшти эса касалликдир;
– Сигир сутини кўпроқ истеъмол қилинг, чунки у турли доривор гиёҳларни териб ейди;
– Кўз тегишига, сеҳрга қарши шаръий дам солинади;
– Таомни жуда иссиқ ёки жуда совуқ ҳолда еманг. Унда барака ҳам, шифо ҳам бўлмайди;
– Овқатни яхшилаб чайнаб, шошилмасдан енг;
– Сувни бирдан симирмасдан, ҳўплаб-ҳўплаб ичинг. Акс ҳолда жигар хасталигини келтириб чиқаради;
– Қоринни ҳаддан ташқари тўйғазиб юборманг, кўп еманг;
– Овқатланиш пайтида кўп сув ичманг;
– Қишда кўпроқ ёғли, кучли таомлар, ёзда эса енгилроқ овқатлар, сабзавот-кўкатлар енг;
– Агар сут ичсангиз, сув билан оғзингизни чайинг, чунки сутда ёғ бор;
– Таом билан ичимлик ўтириб тановул қилинади;
– Чарчаган вақтингизда ширинлик истеъмол қилинг;
– Синиқ косада овқат еманг, сув ҳам ичманг;
– Сут маҳсулотлари билан балиқ аралаштирилмайди, чунки улар қўшилса, қонни бузиши мумкин;
– Дастурхонингиздан хурмо аримасин;
– Овқатланаётган пайтда яхши кайфиятда бўлинг;
– Ёлғиз овқатланманг;
– Овқатдан кейин дуо қилинг, Аллоҳга ҳамду санолар айтинг.

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан
(Нашрга тайёрловчи Зиёвуддин Раҳим)
→ Maslahatim.uz

71
4
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

НАБАВИЙ ТАБОБАТДАН ТАВСИЯЛАР (жуда муҳим, албатта ўқинг): 1 комментарий

  • 13/09/2016 в 7:25 пп
    Permalink

    Soch o’stirishda Amlo yog’I juda foydali

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️