ҚОН БОСИМИ ЮҚОРИ КИШИЛАРГА 10 МАСЛАҲАТ

Агар сизда қон босими юқори бўлса, у ҳолда қуйидагиларга амал қилинг:

1. Асабийлашманг. Ҳамма нарсани бир вақтда бажараман, деб ўзингизни уринтириб қўйманг, бақир-чақир қилманг, шошилманг.

2. Қон-томир склерозига сабаб деб топилган нарсалар: спиртли ичимликлар, ҳайвон ёғи (мол чарвиси), шакар, маргарин, ёғли сут маҳсулотлари, жигар, дудланган маҳсулотлардан сақланинг.

3. Мевалар, қора нон, ловия, нўхат, соя, кунгабоқар ёғи, гуруч, денгиз маҳсулотлари, қатиқ, айрон, мева шарбатлари истеъмол қилиш мумкин.

4. Уйқуга ётишдан камида 2-3 соат олдин овқатланманг.

5. Жуда шўр, ҳаддан ташқари ширин нарсалар истеъмол қилманг.

6. Ҳар хил қўрқинчли киноларни, асабга тегадиган кўрсатувларни кўрманг.

7. Уйқудан олдин кўчада, тоза ҳавода бир оз сайр қилинг, ухлашдан олдин илиқ ванна қабул қилинг.

8. Эрталаб бир стакан илиқ сув ичинг.

9. Жисмоний тарбия билан шуғулланинг. Ҳеч бўлмаганда 5-7 километр масофа юринг.

10. Сабрли, хушчақчақ, меҳрли бўлинг. Бошқаларга ҳасад қилманг. Шунда Яратганнинг изни билан бу дарддан халос бўласиз.

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан
© Зиёвуддин Раҳим
→Maslahatim.uz

36
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ҚОН БОСИМИ ЮҚОРИ КИШИЛАРГА 10 МАСЛАҲАТ: 4 комментария

  • Отабек Рустамбекович Солиев
    27/12/2016 в 10:44 дп
    Permalink

    Кон босими ошиши хозирги пайтда хаммада бор деб уйлеман …..

    Ответ
  • Shahnoza Ahmadaliyeva
    27/12/2016 в 9:59 пп
    Permalink

    Rahmat. Qon bosimi bezovta qilayotgan bemorlar yosharyapti, ya’ni hali 30ga kirmaganlar ham shu dardga chalingan.

    Ответ
  • Sanjar Khidirov
    28/12/2016 в 2:43 пп
    Permalink

    Har kuni bir dona Limonni siqib suvga aralashtirib ichamiz. Juda foydalik.

    Ответ
  • 05/01/2017 в 9:36 дп
    Permalink

    ХАММАГА ТИНЧлик СОГЛИГИНГГИЗ тилайман

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️