Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи табиий восита (Жуда фойдали)

Бугун кўпчиликни қондаги қанд миқдори ташвишга солмоқда. Айниқса қандли диабет билан оғрийдиган беморлар бу муаммога ҳар куни дуч келадилар.

Беҳоллик, оғиз қуриши, майда яраларнинг қийин битиши, иштаҳанинг ошиши, кўз нурининг пасайиши — буларнинг бари қондаги юқори миқдордаги глюкозадан далолат беради.

Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи маҳсулотлардан бири — қовоқ данакчаларидир. Улар катта миқдорда фойдали элементлар манбаи бўлиб, қовоқ данакчалари — қон таркибини яхшиловчи темир моддасига ҳам бой.qovoq-danakchalariУни истеъмол қилганда — юрак тўғри ишлаши учун барча керакли озуқаларни олади. Шу билан бирга қовоқ данакчалари ҳуснбузарларга қарши ажойиб восита бўлиб, терининг умумий ҳолатини яхшилайди.
Қовоқ данакчаларини ҳар куни истеъмол қилиш қондаги қанд миқдорини ҳам пасайтирар экан.

Маҳсулотлар:
-150 гр тозаланган қовоқ данакчалари;
-сув;
-1/2 чой қошиқ корица(ҳушбўйлик учун);
-4-5 дона хурмо.

Данакчаларни 8 соатга сувда ивитиб қўямиз. Сўнг сувни тўкиб ташлаб, блендерда майдалаймиз, 4 пиёла сув қўшиб яна блендерда аралаштирамиз. Аралашмани докадан ўтказиб, майдаланган хурмо ва корица қўшамиз. Сўнг қовоқ уруғи сутини шиша банкага солиб совутгичга қўямиз. Шифобахш ичимликни эрталаб оч қоринга 100 грдан ичиб, 30 дақиқадан сўнг нонушта қилиш мумкин. Қовоқ сутини 4 кун ичиб 4 кун дам олинади ва яна ичилади.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
⇒ Maslahatim.uz

10
3
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Қондаги қанд миқдорини пасайтирувчи табиий восита (Жуда фойдали): 9 комментариев

  • Madina Salibaeva
    12/10/2016 в 9:21 дп
    Permalink

    Мафтуна Иброхим Халилуллох

    Ответ
  • Tauvhid Muvahid
    12/10/2016 в 10:45 дп
    Permalink

    Ассолому алекум ковок бу ош ковокми шуни шунтириб берсез мен унча шунмийман озбекчага кота рахмат

    Ответ
  • Ифти Изоз Султа
    12/10/2016 в 11:15 пп
    Permalink

    Ош ковок буу

    Ответ
  • Shohida Saydeksanova
    13/10/2016 в 8:54 дп
    Permalink

    Ха ковок бу ош ковок

    Ответ
  • Фируза Юлдашова
    13/10/2016 в 10:50 пп
    Permalink

    Хурмо канакаси оддий узимизаникими еки арабистони финикисими

    Ответ
  • Umar Jaxongirov
    21/10/2016 в 8:38 пп
    Permalink

    Корица нима узбекчага таржимаси

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️