СОҒЛИҚ УЧУН… НИМА ЕЙИШ КЕРАК??? (жуда муҳим тавсиялар)

КЎРИШ ҚУВВАТИНИ ОШИРИШ

Кўзни қувватини ошириш учун

-Нима ейиш керак? Черника, янги қирғичланиб, қаймоқ билан аралаштирилган сабзи!
-Нимага? 1 бош сабзи (100г) кўз тўрига керакли бўлган кўриш пигментини ташкил этадиган “А” витаминига айланувчи каротиннинг икки суткалик нормасини беради!

Эсда тутинг: Янги қирғичланган сабзининг қаймоқ билан қоришмаси тирноқларни мустаҳкамловчи ва сочга яшанглик берувчи фойдали комплекс витаминларни ҳам ишлаб чиқади!!!

-Қачон истеъмол қилинади? Ҳафтада 3-4 марта!


ЁШАРМОҚҚА

photo_2016-09-20_20-09-43

Нима ейиш керак? Доғланмаган писта ёғи, гуруч ва арпанингк епаги, ёнғоқлар!
Нима учун? Бу маҳсулотларда кейсайиш жараёнини секинлатувчи “Е” витамини бор!

Эсда тутинг: Шунингдек косметика ашёлардан юз кремларининг фақат “Е” витамини борларини ишлатинг!

Қачон истеъмол қилинади? Ҳар куни!


УЗОҚ УМР СУРИШ

photo_2016-09-20_20-09-50

Нима ейиш керак? Ёғли балиқ, зайтун ва доғланмаган писта ёғи, юнон ёнғоғи!
Нима учун? Бу маҳсулотларда “Омега” мойлари бор. Улар инфарктга қарши қондаги холестерин кўрсаткичларини камайтириб, тромблар пайдо бўлишининг олдини олади!

Эсда тутинг: Энг фойдали балиқларга сельд, скумбрия, семга ва форель киради!!!

Қачон истеъмол қилинади? Кунига, йўқ деганда 50-100 грамм!


СОЧ ВА ТЕРИ СОҒЛИГИ

photo_2016-09-20_20-09-21

Нима ейиш керак? Пишлоқ, гўшт иаҳсулотлари саналмиш – жигар, буйрак, тухум сариғи!
Нима учун? Бу маҳсулотлар таркибида ёғли кислоталарнинг алмашуви учун керакли биотин мавжуд. Биотин соч ва тирноқнинг соғломлигини таъминлайди. Эрта соч тўкилишининг олдини олади!

Эсда тутинг: Биотинни ичакдаги бифидобактериялар ишлаб чиқарадилар. Биотин етишмовчилиги кўп ҳолларда антибиотик истеъмол қилувчиларда пайдо бўлади.

Қачон истеъмол қилинади? Иложи борича ҳар куни, бир порциядан!


ИММУНИТЕТ ВА ЮРАККА

photo_2016-09-20_20-09-46

Нима ейиш керак? Сабзи, ошқовоқли таомлар, помидорлар, рушти грейпфрут, яшил баргли сабзавотлар, цитрус мевалар!
Нима учун? Яшил баргли сабзавотларда каротиноидлар, лютеин ва зеаксантин, помидор ва пушти грейпруфтда каротинга оид ликопин бор. Каротиноидларнинг барчаси бирикиб, юрак-қон томири тизимига ижобий таъсир ўтказади, иммунитетни оширади!

Эсда тутинг: Сабзавотларни улардан янги тайёрланган шарбатларга алмаштириш мумкин. Консервация қилинган сабзавотлар ўрнига музлатилгани афзал!!!

Қачон истеъмол қилинади? Бу маҳсулотларнинг атига биттаси бўлсада, кунлик рационда 2-3 маротаба ишлатилиши керак!


Хуллас, Яратган инъом қилган неъматларни ўрни билан, меъёрида тановул қилинг ва ҳамиша саломат бўлинг!!!

->Maslahatim.uz

20
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️