Соғлом овқатланиш тарафдорлари йўл қўядиган 10 та хато

Биз зарарли таомларни фойдалисига алмаштиришга уринамиз. Бироқ кўп ҳолларда нотўғри танлов қиламиз. Эътиборингизга «соғлом таом» ҳақидаги тасаввурингиздан ўчириб ташлаш зарур зарур бўлган 10 та нотўғри қоидаларни тақдим этамиз.

1. Қутидаги шарбатлар газли ширин ичимликлардан анча фойдалироқ.

qutidagi-sharbatlar-gazli-shirin-ichimliklardan-ancha-foydaliroq

Масалан қутидаги олма шарбати бир қарашда безарар кўринади. Аслида эса унинг каллорияси Cоcа-Cоланикидан кўпроқдир. Агарда сиз ҳақиқатдан ҳам соғлом овқатланиш тарафдори бўлсангиз саноатдаги ширин ичимликлардан кўра тоза сув истеъмол қилганингиз маъқул.

2. Хом сабзавотлар пишганидан кўра фойдалироқ.

Хом сабзавотлар пишганидан кўра фойдалироқ

Буни қарангки, қайнатилган сабзавотлар айрим жиҳатлари билан xомига нисбатан фойдалироқ экан. Масалан, пишган сабзида каротиноидлар кўпроқ бўлади. Помидор димлаб пиширилганда эса унинг таркибидаги зарурий модда — ликопин ортар экан.
Бу хом сабзавотларни истеъмол қилманг, дегани эмас, шунчаки пишганларини ҳам эътибордан четда қолдирманг.

3. Суши — парҳезбоп таом.

Суши - парҳезбоп таом

Истеъмол қилаётган таомларида углеводлар миқдорига эътибор берувчи кишилар ҳам сушини пархезбоп таом деб ҳисоблайдилар. Аслида эса 1 порция балиқли сушида бургердагидан кўпроқ углевод мавжуд. Каллориясига келсак, бургерники юқори албатта. Агар сиз озишни хоҳласангиз юқоридагилардан иккисини ҳам емаган маъқул.

4. Соя қайласи — фойдали зиравордир.

Соя қайласи - фойдали зиравордир.

Соя қайласи таркибида туз миқдори сиз ўйлаганингиздан кўра кўп. Парҳезшунослар ушбу зираворни кўп истеъмол қилишни тавсия этмайдилар.

5. Шакарнинг ўрнига асал еймиз.

Шакарнинг ўрнига асал еймиз.

Агарда сиз қоматингиз ҳақида қайғурсангиз, асал шакардан кўра фойдали экан деб уни кўп истеъмол қилиш ярамайди. Сабаби унинг фойдаси билан бирга ножўя таъсирлари ҳам мавжуд. Каллорияси эса шакарникидан кўпроқ.

6. Қуруқ мевалар — ажойиб тамадди.

Қуруқ мевалар - ажойиб тамадди

Мевалар қуритилганда 80% витаминлар ва антиоксидантларни йўқотади. Бироз қорнингиз очса янги мевалар билан тамадди қилган фойдалироқ.

7. Жўхори(попкорн) — носоғлом таом.

Жўхори(попкорн) - носоғлом таом

Олимлар махсус ускунада тайёрланган жўхори — соғлом ва фойдали таом эканини исботладилар. Масалан 1 коса «попкорн»да таҳминан шу миқдордаги ҳар қандай мевадагидан 2 баробар кўп фойдали полифеноллар мавжуд экан. Бундан ташқари жўхори клечаткага ҳам бойдир.

8. Озиш ниятидагилар учун — пишлоқ мумкин эмас.

Озиш ниятидагилар учун - пишлоқ мумкин эмас

Пишлоқ таркибида кўп миқдорда ёғ бўлгани сабабли парҳез пайтида уни ейиш тавсия этилмайди. Аслида эса кам миқдорда истеъмол қилинган пишлоқ ҳар қандай парҳезда организм учун фақат фойда келтиради. Бундан ташқари пишлоқ — таркибида максимал даражада калъций сақловчи маҳсулотлар қаторига киради.

9. Табиий ёғлар таомни янада фойдалироқ қилади.

Табиий ёғлар таомни янада фойдалироқ қилади

Кокос ёғи, зайтун ёғи ва бошқалар соғлом турмуш тарзидагиларнинг кундалик таомномасига киради. Аммо уларни таом пиширишда ишлатмаган маъқул. Сабаби қизиш жараёнида шифобахш ёғ том маънода заҳарга айланади: унинг таркибида зарарли моддалар ортиб кетади. Шундай экан бундай ёғларни салатларга қўшиб истеъмол қилиш тавсия этилади.

10. Ёғсиз сут маҳсулотлари фойдалироқ.

Ёғсиз сут маҳсулотлари фойдалироқ

Ўз вазнларини назоратда тутувчилар бутунлай ёғсиз маҳсулотларни танлайдилар. Бироқ бундай маҳсулотлар каллорияси ҳар доим ҳам паст бўлмайди. Бунинг устига уларда зарурий витамин ва микроэлементлар ҳам жуда кам бўлади. Масалан барча сут маҳсулотлари ўзида D, E, A, K каби ёғда эрувчи витаминларни сақлайди. Ёғсиз сут маҳсулотларидаги ушбу витаминлар ошқозонга тушганда сўрилмайди.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

8
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️