Хориждан келтирилган мевалар ҳақида муҳим маълумот. (Албатта ўқинг)

Супермаркет ва бозорлар йил бўйи дунёнинг турли чеккаларидан келтирилган мевалар билан тўла бўлади. Айниқса, қиш келгач импорт мевалар савдоси янада кучаяди. Эътибор қилган бўлсангиз, хориждан келтирилган мевалар устига маълум рақамли қоғозлар ёпиштирилган бўлади. Бу бежизга эмас. Шу рақамлар — кодлар орқали, сотиб олинаётган мева қай тарзда етиштирилганини билиб олиш мумкин. Демак:

Код жами 4та рақамдан иборат бўлиб, биринчиси «4» ёки «3» бўлса, у ҳолда мевага юқори даражада ўғитлар, жумладан кимёвий ўғитлар ва пестицидлар берилган бўлади.

Код жами 5та рақамдан иборат бўлиб, биринчиси «8» бўлса, у ҳолда мева ГМО (Ирсий Модификацияланган Маҳсулот) ҳисобланади. Бундай маҳсулотларнинг зарарли ёки зарарсизлиги ҳақида дунё олимлари бир-бирига зид фикрлар бериб келишади. Кўпроқ бананлар, қовун ва папайялар ГМО усулида етиштириб келинмоқда.

Код жами 5та рақамдан иборат бўлиб, биринчи рақам «9» бўлса, демак мевага ҳеч қандай кимёвий ўғитлар ёки пестицидлар берилмаган. Мутлақо табиий усулда, минг йиллик деҳқончилик технологияси ёрдамида парваришланган бўлади. «Органик» деб ҳам аталади бундай маҳсулотлар.

Агарда мева устида ҳеч қандай код бўлмаса, унда бу шубҳали ҳисобланади. Нега кодлашмаган? Ёки қай усулда етиштирилганини сир сақлашмоқчими? Ўйлаб кўриш керак.

Adme.ru дан
© Абдулазиз Саидалиханов таржимаси
→Maslahatim.uz

18
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Хориждан келтирилган мевалар ҳақида муҳим маълумот. (Албатта ўқинг): 4 комментария

  • Muxammadsayidzulfiqorbek Raximov
    04/12/2016 в 11:16 пп
    Permalink

    Agar kod raqimi 4 ta bo’lib, birinchisi 1,2 yoki 5,6 va h.k bolsachi? Kod raqami 5 ta bo’lib, birinchisi 1,2,3,4,5,6,7 bolsachi?

    Ответ
  • Abdulaziz Saidalikhanov
    05/12/2016 в 9:45 дп
    Permalink

    Исталган рақам бн бошланадиган код мевалар учун мавжуд эмас. Ҳалқаро стандарт бўйича қабул қилинган, юқоридаги чекланган миқдорда кодлар мавжуд холос.

    Ответ
  • Zarima Sirlyeva
    05/12/2016 в 3:21 пп
    Permalink

    Чет еллники масалан тропик мевалар.Бизда камрок бундай мевалар.Бизда асосан куеш нури билан бойтилган сочный витаминга бой мевалар энг яхши деб саналади.Нима болганда хам бир корилик димизда чет эл ундо чет ел мундо дишадию.Лекин тами йук.Озимиздаги мевалани хидиек кор низи тойдиради.

    Ответ
  • Zarima Sirlyeva
    05/12/2016 в 3:22 пп
    Permalink

    Еялмасангизда бозорда хидлаб койсеиз бас.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️