25 дақиқада барчасига улгуришни истайсизми? «Помидор» усулини синаб кўринг!

Тан олиш керак, кўпчилигимиз ишни кейинга қолдиришни севамиз. Бу иллатдан халос бўлиш ва мақсадимиз томон самарали меҳнат қилиб олға интилиш учун эътиборингизга «25 дақиқа» техникасини ҳавола этамиз. Ушбу техника қимматли вақтни тўғри сарфлай билиш учун италиялик Франческо Чирилло (Francesco Cirillo) томонидан яратилган. Бошқача номи — «помидор усули» бўлиб, ошхонада ишлатиладиган помидор шаклидаги таймер айнан шундан олинган.

«Помидор усули»нинг 5 та асосий қоидаси.

  1. Вазифани аниқ қўйинг. Ушбу 25 дақиқада айнан нима билан шуғулланишингизни билиш жуда муҳим.
  2. Таймерни 25 дақиқага қўйинг. Нега айнан 25 дақиқа? Псиҳологлар томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра инсон бирон ишга максимум 30 дақиқа диққатини жамлай олар экан. 25 дақиқа эса бундан бироз камроқ. 25 дақиқа чалғимасдан ишлаш ҳамманинг қўлидан келади, муҳими бу вақтда кўп нарсага улгуриш мумкин. 25 дақиқа бу — 1та «помидор», яъни 25 дақиқа танаффуссиз ишлаш демакдир.
  3. Барча чалғитувчи омилларни йўқотинг. 25 дақиқа давомида ҳеч нарсага чалғимасликни ўзингизга сўз беринг: ҳеч қандай қўнғироқлар, смслар ва касбдошлар. Фақат қўйилган вазифа устида ишлаш.
  4. 25 дақиқа ўтгач 5 дақиқага танаффус қилинг. Бу вақтда телефон қўнғироқлари ва хатларга жавоб бериш мумкин. Танаффус — помидор техникасидаги энг муҳим қадам, мукофотдир. Сиз 25 дақиқа тинмай ишладингиз, энди эса 5 дақиқа бирон ёқимли нарсага чалғишингиз мумкин. Сиз ўзингизни мукофотлаган ҳолда диққатни жамлаб самарали ишлашга одатланасиз.
  5. Ҳар 1,5-2 соатда 20-30 дақиқалик танаффус қилинг.
    «Помидор методи» муҳим вазифа олдидан қўрқувни камайтиришга ёрдам беради. Чалғимасдан бажарилган иш сифатли бўлиб, яхши натижага эришилади.

Маслаҳатлар:

  • Агар бу усулга амал қилолмасангиз, хафа бўлманг, бу табиий, бир неча кун синасангиз ҳаммаси изига тушади.
  • Муҳими-бошлашдир.

  • Ёдингизда бўлсин: ҳар қандай янги ишни бошлаганда бироз ноқулайлик бўлиши мумкин. Бир неча дақиқа сабр қилсангиз мия фаолияти бундай ритмга мослашади.
    Танаффусни асло ўтказиб юборманг! Бажарилган ишнинг 5 дақиқалик «мукофоти» янада ғайрат беради.
  • Чалғитишлар бўлмасдан иложи йўқ, бу ҳаёт қонуни. Иш бошлашинг билан кимдир ҳалал беради. Ишлаш учун тинч жой танланг, ҳамкасбларингиздан безовта қилмасликларини сўранг. Компютер ва телефондаги интернетни маълум вақтга ўчириб қўйиш мумкин. Бошингизда айланаётган ишга оид бўлмаган ҳаёлларга эътибор берманг, акс ҳолда иш тўхтаб қолиши мумкин. Танаффусда эса истаганингизни қилинг!
  • Помидор техникасини ўзингизга мослаб олинг. 25 дақиқа ишлайсизми ё 22, ёки 40 — бу сизнинг индивидуал ҳолатингиз ва қилаётган ишингизга боғлиқ.

«Помидор» методини ҳозироқ синаб кўришингиз мумкин. Шунчаки бирон иш танланг ва соат қўнғироғини 25 дақиқага қўйинг. Танаффусда эса албатта ўзингизни ёқимли мукофотланг.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

11
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

25 дақиқада барчасига улгуришни истайсизми? «Помидор» усулини синаб кўринг!: 1 комментарий

  • Ko
    04/09/2016 в 11:30 пп
    Permalink

    Ishlaringizga muvaffaqiyat tilayman. Iloji bo’lsa ijtimoiy, iqtisodiy masalalarda ham maqolalar berib boringlar. Jamiyatimizni rivojlanishida sizlarning ham o’rinlaringiz beqiyos. Shu sohalarning mutahasislaridan video intervyular olib. ilmiy terminlardan ko’ra umumiy odamlar tushunadigan so’zlardan gap tuzilsa nur ustiga a’lo nur.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️