Инглиз тилини ўрганувчилар учун 8 та бепул манбалар

Инглиз тилини ўрганиш кўпчилик учун жуда мушкул вазифа бўлмоқда. Дарслар, уй вазифалари, янги сўзларни ёдлаш — буларнинг бари унчалик ёқимли эмас. Аммо дарс жараёнини қизиқарли машғулотга айлантириш мумкин.

Тил ўрганиш усуллари жуда кўп. Стандарт вазифаларни бажаришни истамасангиз, кроссвордлар, бошқотирмалар, аудио ёзувлар, ўйинлар ва сериаллар ёрдамида тилни жуда тез ва осон ўрганиб олишингиз мумкин. Буларнинг барини биз қуйида келтирган бепул сайтлардан топасиз.

BBC Learning English — оддий ва бизнес-инглиз тили билан шуғулланиш учун улкан ҳажмдаги материаллар тўпланган сайт. Менга энг маъқул бўлганлари — «6 minute english»(турли мавзуларда 6 дақиқалик қисқа роликлар), Pronunciation tip(талаффуз қилишни ўргатувчи видеолар), комедик жанрдаги The Flatmates анимацион сериали.

Listen to English – Learn English — бу ерда эса қизиқарли мавзуларда аудио ёзувлар тинглашингиз мумкин. Ҳар бир аудио ёзув матн билан бирга берилган. Бу эса тилни яхшироқ тушуниш ва янги сўзларни ўрганиш имконини беради.

Learn English British Council — инглиз тилини ўрганишда яна бир катта ресурс. Кўплаб материаллар, роликлар, ўйинлар, профессионал аудио ёзувлар ҳамда IELTS га тайёрланувчилар учун махсус бўлим.

Exam English — инглиз тили бўйича халқаро имтиҳонлар(IELTS, TOEFL, TOEIC ва бошқалар)га тайёрланаётганлар учун жуда яхши манба.

Learning English Free Online — турли босқичдаги тил ўрганувчилар учун катта хажмдаги материаллар тўпланган сайт. Бу ердан сиз махсус дарслар, видео ва ўйинлар топишингиз, бошқа фойдаланувчилар билан мулоқот қилишингиз мумкин.

Twominute English — ушбу ресурс видео кўришни ҳуш кўрувчиларга маъқул келади. 2 дақиқалик видео дарслар жуда қулай ва самаралидир. Бундай видеоларни юклаб олиб танаффус пайтида ёки метрода кетаётиб томоша қилиш мумкин. — engVid — бўлимида эса долзарб мазуларда ноодатий ёндошувдаги видео дарсларни топасиз.

MySpelling — инглиз тилида тўғри ёзишни ўргатувчи сайт. «think» ва «sink»ни адаштирувчилар учун ажойиб топилма.

Чет тилини ўрганиш қизиқарли машғулотга айланиши мумкин. Фақатгина бунинг учун айнан ўзингизга мос форматни танлай билишингиз керак.

© Умида Худойназарова
⇒Maslahatim.uz

20
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️