Интеллектуал даражангизни оширувчи 6 та илмий-оммабоп сериаллар (тавсия)

Барчамиз кўпинча бефойда бўлсада турли филмлар ёки сериаллар кўришни ҳуш кўрамиз. Аммо улар орасида шундайлари борки, уларни томоша қилиб асло вақтингизни зое кетказмайсиз.
Maslahatim.uz эътиборингизга биз яшаётган сирли олам ҳақида сўзловчи 10 та жуда қизиқарли илмий сериаллар рўйхатини тақдим этади.

1. Қалб сирлари: Архетип. Невроз. Либидо. 2011-2013. (Тайны души: Архетип. Невроз. Либидо).
Қалб сирлари  Архетип. Невроз. Либидо. 2011-2013 (Тайны души Архетип. Невроз. Либидо
18 қисмдан иборат ушбу хужжатли сериал психоанализ соҳасида ишлаган олимлар ва даҳолар, психиатриядаги ҳодисаларга бағишланган. Сериалда инсон қалби ва психикасининг энг сирли жиҳатларига изоҳ берилади. Масалан сиз сериалдан тушлар ва ўзга оламлар ҳақида, инсоният тарихидаги энг қизиқарли тадқиқотлардан xабардор бўлишингиз мумкин.

 

2. Мия. Онг сирлари. 2010. (Мозг. Тайны сознания./ The Brain. A Secret History ).
Мия. Онг сирлари. 2010. Мозг. Тайны сознания. The Brain. A Secret History
Ушбу сериал бизга инсон мияси ишлаш принциплари сирларини очади. Бу ерда сиз инсон айрим вазиятларда у ёки бу ҳаракатни бажариши сабаблари, инсон онгини бошқарувчи омиллар, ўз ҳаёлларингиз ва ўзгаларни бошқариш кабилардан воқиф бўласиз.

 

3. Санъат кучи. 2006. (Сила искусства./Simon Schama’s Power of Art, BBC).
Санъат кучи. 2006 Сила искусства. Simon Schama’s Power of Art, BBC
Британиялик санъатшунос тарихчи Саймон Шама 8 қисмли ушбу сериални даҳо рассомлар томонидан яратилган 8 та буюк санъат асрларига бағишлаган. Аммо у музей бўйлаб зерикарли сайрни эслатмайди. Сериал жуда қизиқ ва реалистикдир. Сериалда вақт бошловчи билан бирга тарихга қайтади ва томошабинни тарихий давр оғушига олади.

 

4. Майдон ва вақт оралаб. 2010 … (Сквозь пространство и время с Морганом Фрименом/Through the Wormhole, Discovery Science Channel).
Майдон ва вақт оралаб. 2010 ... (Сквозь пространство и время с Морганом Фрименом/Through the Wormhole, Discovery Science Channel)
Сериал бошловчиси Морган Фримен ҳар қисмда Борлиқнинг инсон онги ҳали жавоб топмаган энг сирли ерларига саёҳат уюштиради. Турли кишилар билан ажойиб фактларни ўз ичига олган сухбатлар ва қизиқарли назaриялар, Эйнштейн тадқиқотларини фош этишга уринишлар томошабинни экрандан қўйиб юбормайди.

 

5. Борлиққа Стивен Хокинг билан. 2010 … (Во Вселенную со Стивеном Хокингом/Into the Universe with Stephen Hawking, Discovery Channel).
Борлиққа Стивен Хокинг билан. 2010 ... (Во Вселенную со Стивеном Хокингом Into the Universe with Stephen Hawking, Discovery Channel
Коинот ҳақида сўз борганда Стивен Хокинг назариялари билан ҳисоблашмай бўлмайди. Сериалда даҳо Борлиқнинг кўпгина жумбоқларига ечим топади. Коинотдаги ҳаёт, ўзга сайёраликлар ва вақтни алдаш мумкинлиги ҳақида сўзлайди. Астрономияга ҳеч қачон қизиқмаган бўлсангиз ҳам ушбу сериалдан сўнг коинот жумбоқлари ҳақида ўйланиб қолишингиз тайин.

 

6. Йўқолган дунёлар. 2006-2007. (Затерянные миры/Lost Worlds).
Йўқолган дунёлар. 2006-2007. (Затерянные миры Lost Worlds
«Йўқолган дунёлар» кўп қисмли филми жаҳон тарихи жумбоқларига бағишланган: Қадимги Миср сирларидан тортиб 1950-йиллардаги атом бункерларигача, йўқолиб кетган цивилизация ўчоқларигача, баридан воқиф бўлишингиз мумкин.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

15
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️