Китоб ўқиш фойдалари… (тавсия)

​Мутолаа тушкунликка қарши курашишга ёрдам беради.

Китоб ўқиш – тушкунликнинг энг яхши давоси. Тушкунликка чалинган беморлар китоб ўқишни бошлаганларидан сўнг депрессияга тушиш ҳолатлари камаяди.

Китоб ўқиш қалб чигалликларини ёзади, кўнгилга ҳузур бағишлайди, жаҳолатга барҳам беради, турли-туман ёмон фикрларни, васвасаларни миядан чиқариб юборади.

Мутолаа хотирани кучайтиради, фикрлаш қобилиятини яхшилайди.

Ҳар сафар китоб ўқилганда мия фаол ишлайди. Чунки, мия олинаётган маълумотни сақлаш учун янги толаларни яратади. Тадқиқотларда аниқланишича, муттасил китоб ўқийдиган инсонларда фикрлаш қобилияти юқори бўлар экан.

Киши кўп ўқигани сари билими ошиб бораверади, ҳамма соҳадан маълум маънода хабари бўлади. Натижада китобхон атрофидагилар учун ҳам қизиқарли суҳбатдошга, тўғри маслаҳатгўйга айланади.

Мутолаа тинглаш қобилиятини ривожлантиради.

Китоб ўқиш тинглаш қобилиятини оширади, бошқаларни осон тушунишга ёрдам беради. Китобни овоз чиқариб ўқиганда янада самарали бўлади…

«Бахтли ҳаёт сари» китобидан (Нашрга тайёрловчи: Зиёвуддин Раҳим)


17
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Китоб ўқиш фойдалари… (тавсия): 4 комментария

  • Qunduz Abdusattarova
    18/10/2016 в 3:13 пп
    Permalink

    Qanday kitoblarni o’qishni maslahat berasiz..

    Ответ
  • Muhtabar Ahmedova
    18/10/2016 в 5:44 пп
    Permalink

    Телепондаги китобларни укиса хам буладими.

    Ответ
  • Муроджон Сагдиев
    18/10/2016 в 5:55 пп
    Permalink

    Ajoyib javob ekan Rahmat

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️