Кока колaдан хўжаликда фойдаланиш учун 12 синалган маслаҳат

  1. Агар сирли това тагига олган бўлса, унга Кола қуйиб қайнатинг: Идиш янгидек бўлади!koka-kolani-xujalikda-foydalanish-5
  2. Колани юза идишларга, масалан ликопчаларга қуйиб, боғингизга қўйинг. Бу усул шиллиқ қуртлардан қутулишда қўл келади. Ҳашоротни Коланинг ширин ҳиди жалб қилади, бу ликопга тушгач эса қайтиб чиқиш имконсиз.
  3. Сочингизни бўяганингизда ранги сиз истаганингиздан тўқроқ чиққан бўлса, сочларни Кола билан чайиш уларга бироз очроқ тус беради.koka-kolani-xujalikda-foydalanish-3
  4. Кока-кола сочлар учун кондиционер вазифасини ҳам ўташи мумкин: сочларингизни аввал Колада кейин сувда чайинг ва қуритинг.
  5. Эскирган тангаларни Колага ботириб олсангиз, ялтиллаб чиқади.koka-kolani-xujalikda-foydalanish-4
  6. Қимматбаҳо тилла ёки кумуш буюмларингизни тозалаш учун уларни бир неча дақиқага Колага солиб қўйинг ва тиш чоткасида енгил ишқалаб юборинг: улар ялтираб тоза бўлади. Аммо бундай муолажани тошли буюмларда қўлламаган маъқул.
  7. Агарда занглаб қолган эски болтни бурай олмаётган бўлсангиз, кичик матони Колага ботириб болт атрофига 1-2 соатга ўраб қўйинг. Бундан сўнг уни бураш бирмунча осон кечади.photo_2016-09-10_08-55-36
  8. Кока-колани човгунга қуйиб кечасига қолдиринг. Эрталабгача човгун ичида йиғилган қасмоқ(накипь) топ-тоза бўлади.koka-kolani-xujalikda-foydalanish-1
  9. Кока-колани унитазга қуйсангиз уни оппоқ қилиб тозалайди.koka-kolani-xujalikda-foydalanish-2
  10. Кока-колани севимли соусингиз билан 1:1 нисбатда аралаштириб, турли гўштли таомлар ёки товуқ устига суртиб пиширсангиз жуда мазали чиқади.koka-kolani-xujalikda-foydalanish-6
  11. Ичингиз кетиб қорин оғриса Кола ёрдамга келади, у ични қотиради. Аммо бундай ҳолатда янги очилган эмас бироз гази чиққан Колани ичиш тавсия этилади.
  12. Бирон фотосуратни эскидек қилмоқчи бўлсангиз, уни Колага солиб, сўнг тезда артинг. Агар узоқроқ қолиб кетса сурат бузилади.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

36
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Кока колaдан хўжаликда фойдаланиш учун 12 синалган маслаҳат: 9 комментариев

  • Munira Hodjaeva
    10/09/2016 в 12:34 пп
    Permalink

    Shunchali kuchli tasir qilsa odam organizimi uchun qando tasir qilarkin a

    Ответ
    • Gulombek Sherbekov
      10/09/2016 в 12:51 пп
      Permalink

      xech qanaqa tasiri yuk Koka kola ichib odamni ichi emirilib oparilib ketganda Americada odamlar 87-92 yil yashamasdi

      Ответ
    • Kamila Ibragimova
      10/09/2016 в 7:40 пп
      Permalink

      Докторлар овкат хазм булиши учун кока кола тавсия этишади

      Ответ
  • Gulombek Sherbekov
    10/09/2016 в 12:44 пп
    Permalink

    kelinglar koka kolani ichaylik xojalik uchun selitra ammofosni narxini arzonlashtiringlarrr

    Ответ
  • Ikrombek Ilxomiy
    10/09/2016 в 10:24 пп
    Permalink

    Kelingkar wu hojalikka arzonro narsala iwlatamz

    Ответ
  • 05/10/2017 в 4:17 пп
    Permalink

    Кола екимли кайфият улашади

    Ответ
  • 05/10/2017 в 4:30 пп
    Permalink

    Айнан кока-кола эмас, балки барча газли ичимликлар учун бир хил бу «12 синалган маслаҳат». Тангаларни янгилаш, зангни кетказиш, унитазни тозалаш — бу ичимликлар таркибидаги CO2 газини таъсири. Бу газ нафакат кока-кола, балки пепси RJ кола ва бошка куплаб газли ичимликлар таркибида бор. Нега «газли ичимликларни емон таъсири» эмас айнан «кока-колани» деб айтилади куп сайтлардаги маколаларда шуниси кизик. Худди ракобатчилар буюртмаси асосида езилгандек маколалар.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️