Мижоз билан контракт тузишнинг 31 та сири! (Ёш дизайнерларга маслаҳатларим)

Асосий эътибор савдолашиш жараёни ҳақида қисқа шпаргалка.

1) Ҳеч қачон мижозни олдида хижолат бўлманг. Ўзингизни дадил ва хотиржам тутинг. Ҳаттоки у «фалончака» бўлса ҳам. Ҳатто Барак Абама бўлса ҳам. Кўп бошланғич дизайнерлар савдони эплай олмаслиги асосий хатоси, ўзини хижолат аҳволида тутиши. Хоҳ пул томондан. Хоҳ кийим ва социал статус томондан.
Билинг: Сиз мутахасиссиз, бас!

2) Табассум!
Мижоз сизга биринчи 3 минутда баҳо беради. Ё ёқимли дизайнер бўласиз. Ё ёқимсиз.
Умуман жамиятда сизни юзингизда кўриладиган биринчи аломат табассум бўлсин.
Табассум инсонга истара беради.

3) Қўл беришиб кўришаётганда, маҳкам ушлаб эркакка ўхшаб кўришинг. Лапашанга ўхшаб юмшоқ ушламанг қўлни. Бу аломат ҳам сиз ҳақизда ижобий фикр уйғотади. Яни мустаҳкам ва мустақил инсон тушунчасини беради.

4) Ишга муҳтожлигингизни сездирманг. Ҳатто ишингиз кам бўлса ҳам, ўзингизни эркин тутинг. Пешонангизда бўлса, албатта шу буюртма сизга насиб қилади. Яни гап билан ишни ушлаб қолиш учун баҳона қидирманг. Мижоз сезиб қолса нархни ерга уриш пайида бўлади.

5) Ортиқча юкни зиммангизга олманг!
Мижоз билан бирор суммага савдо пишганидан кейин, у сизга пул тўлашдан аввал яна нималарнидир юклашга уринади. Масалан:
Кетадиган харажатлар сметаси
Пол иситиш тизими чизмалари ва ҳоказо ҳоказо
Яни дизайнерга алоқаси йўқ ишларни юклаш. Қаттиян йўқ жавобини айтинг!

6) Ҳеч қачон мижоз олдида ҳайратланиб қолманг. Мижоз сизга дунёдаги энг қиммат яхтага олиб бориб кўрсатса ҳам, худди бундан даҳшатларини кўрган дизайнердак хотиржам туринг. Агар ҳар бир нарсага ҳайратланаверсангиз, қиммат ва ҳақийқатта зўр ишларни кўрмаган ёш боладак бўлиб қоласиз. Бой одамларни ишини қиладиган дизайнерни кўзи тўқ бўлиши керак. Бўлмасам сиз рад жавоби олиб, сиздан устароқ дизайнер излашни давом этишади.

7) Кибрли ва мақтанчоқ бўлманг! Ҳар бир инсон олдида ўзингизни мўътадил тутинг. Кибр фақат Аллоҳга ярашади. Лекин сизни менсимаган кибрли мижоз олдида ўзингизни мустаҳкам ушланг. Ишни йўқотишдан чўчиманг!

8) Самимий бўлинг. Холис бўлинг. Борган жойингиздаги нуқсон ва фойдали нарсаларни хотиржам айтинг.

9) Имкон қадар ҳеч бир мижозни кетказиб юборманг. Арзонроқ буюртма олсангиз ҳам. Шу мижоз сизни ҳурмат қилиб келдими, Аллоҳ сизга ризқ юбордими, ўзингизни баланд тутманг. Қанчадан қанча одамлар мисқоллаб ва қийналиб тирикчилик қилишини ёдда тутинг! Эрта саҳарда кўчаларни супуриб ойлик олаётган инсонлар ёдингизда турсин.

10) Ҳар бир мижозни ва дўстларини исми билан чақиринг. Ока — деб мурожат қилгандан кўра мижозни исмини айтишингиз, оралиқдаги масофани яқинлаштиради!

11) Муҳим гап айтишдан олдин, озгина сукут ушлашни билинг. Яни 2-3 секунд пауза. Масалан:
— Сизга зўр маслаҳат айтайми ? ( 2-3 секунд пауза) мижоз ҳамма диққатини сизга қаратганидан кейин, мавзуга ўтинг.

12) Сўзлаётганда «сиз» деган ибора ўрнига «миз» деган иборани ишлатинг. Яни:
Шу нарсани шундай қил«сак» фойдали бўлади. (Шу нарсани шундай қил«сангиз» эмас)
Битира«миз»
Фойдали қила«миз»
Натижага эриша«миз»

13) Позитив фикрланг. Позитив фикрлар беринг. Борган жойингизни фойдали ва ютуқли томонларини гапириб, мижозни кўнглини кўтаринг. Қилган меҳнатини яхши томонларини ҳис қила олсин. Бу ижобий ҳолат ва яқинлик ҳосил бўлишига хизмат қилади.

14) Мижоз 3 тоифа бўлади.

1. Бозорчи:
Ҳар бир сўм устида курашади. Соатлаб савдолашади. Имкон бўлса келишилгандан кейин яна нималарнидир юклашга интилади. Ҳатто ҳар бир хонага 3 тадан вариант кўрсатишни талаб қилади.
Битта вариант кўрсатишни такидланг. Бўлмасам 1 та хонага пул олиб, 3 та хона дизайни қилишни ўзизга юклаб оласиз.
— Ман ўзим 5-6 та вариант дизайн қилиб, ягонасини, энг яхшисини сизга кўрсатаман — денг!
Бозорчи деганда бозорда савдо қиладиганлар эмас, ўта ҳийлакор инсонлар назарда тутилди!

2. Содда меҳнаткаш тоифа.
Бу тоифадаги инсонлар содда бўлади. Меҳнатни қадрлайди. Имкон қадар дизайнерга қулоқ солади. Бу инсонлар билан савдолашиш ҳам осон. Имкон қадар бундай инсонларга зўр иш қилиб беринг. Кўнгли тоза инсонларни иши ҳам осон битади. Инжиқ инсонларни иши жуда чўзилади.

3. Бизнесмен дипломат мижоз.
Бу инсонлар нима хоҳлаётганини англайди. Нархни ерга урмайди бозорчи каби. Ҳар бир ишни мутахасис қилиши тўғри деб билади. Бу тоифа мижозлар энг ёқимли мижозлар!

15) Ҳар доим нима учун шунча пул олаётганингизни келтириб беринг. Ва иш давомида мижоз эвазига нима олишини, қандай қулай сервиз бўлишини келтириб беринг. Бошқа дизайнерлардан сизни услубиз нимаси билан қулай ва устуворлигини билдиринг. Имкон бўлса ҳафтада 1 маротаба муаллифлик назоратини бепул ўтаб беринг.
Масалан ман:
1. Умумий планировка ва реконструкция плани
2. Электр тизимлар чизмаси: Розеткалар, кондиционерлар, включателлар, домофон, ва ҳоказоларни такидлаб санаб ўтаман
3. Компютер графикаси
4. Барча чизилган чизмалар ўлчамлари
Ва ҳоказо ҳоказо. Меҳнатингизни исботлаб беринг!

16. Йўқ дейишни билинг! Сизга тўғри келмайдиган талаб, сизга тўғри келмайдиган муддат, сизга тўғри келмайдиган пулга — йўқ жавобини дадил беринг. 5) пунктни бошқаттан ўқинг!

17) Нарх наво айтаётганингизда мижозга танлаш ҳуқуқини беринг. Масалан:
Ишимиз 5 доллардан, 7 доллардан, 10 доллардан.
5 долларга манабу манабу ишлар киради ва ҳоказо
Инсон психологиясида, танлаш имкони берилганида, юқорироқ қисимни танлашни хуш кўради.

18) Иш муддатини аниқ айтинг. Ва лафзингиз устидан чиқинг. Ҳатто кечаси ишлашга тўғри келса ҳам.
Имконингизни ўлчаб иш муддатини айтинг. Ман масалан:
Биринчи умумий планировкага 6-10 кун оламан
Кейин тасдиқланган планировкага электр тизимлар чизмаси 2-3 кун
Кейин бир чеккадан интерьер дизайни ўртача 4 кунда

19) Билмаган нарсангизни гапирманг ва шарманда бўлманг.
Сиз билмаган нарсани сўрашса, бехижолат билмайман денг. Ҳеч ким онадан билимдон бўлиб туғулмайди.
Ман мижозимдан ўзим билмаган сўзни ё терминни эшитсам, www. google. com орқали аниқлаб билиб оламан.

20) Шахсий офисингиз бўлсин. Тўғри бу харажат. Лекин мижоз пул тўлаётганида офиси ва тайинли жойи бор дизайнерга кўпроқ ишонади!

21) Машҳур компаниялар узоғи 10 фоиз чегирма ўтиб беради. 1000 долларга ишни баҳолаб кейин 500 долларга тушиб берманг. Любой мижоз: Иши асли 500 долларлик экан, манга 1000 доллар деб ўтказмоқчи бўлибди деб ўйламайдими ?

22) Нархни айтаётганда хижолат бўлманг! Ҳар бир мижоз вой вуу деб ваҳимага тушади, шу пайт сиз ўзизни хотиржам тутинг. Вой дод деб рол ўйнаса, секингина:
— Майли окам, хабарлашамиз, ўйлаб кўрарсиз денг. Чунки мижоз асли дизайн нархини билган ҳолда, рол ўйнашга ҳаракат қилади.
Ўзбекчилик.
Дунёдаги кризис ҳақида гапириб бошиззи айлантиради. Ваҳоланки, ҳайдаётган автомобили 60 000 доллар туришини эсламайди негадир.

23) Гапираётганизда аниқ ва фактлар билан гапиринг. Фалсафага берилманг. Бу профессионализм аломатлари.

24) Объектга борганингизда, салбий ва ижобий томонларини аниқланг. Факт билан гапириш осон бўлади. Масалан:
Қулай зина
Ёки ноқулай ҳожатхона
Тор ошхона ва ҳоказо

25) Ҳеч қандай мураккаб ишдан қўрқманг. Жавобгарликни ҳис қилинг, лекин қўрқманг.
Яхши пулга гаплашсангиз, ёрдам учун кучли мутахасислардан фойдаланишиз мумкин. 9) бобни қайта ўқинг!

26) Ташқи кўриншизга эътибор беринг.
Яхши соат (amazon. com сайтидан олиб келтиришиз мумкин. Масалан timex дизайнербоп соатлар бренди)
Чиройли шарф. Шарф ўраш дизайнерларга хос ва ярашади.
Дизайнер имиджи билан ажралиб туради. Фақат ҳезалакка ўхшаб кийинманг!
Имкон бўлса шафериз бўлсин)

27) Учрашувга якка ўзингиз борманг. Мижоз шериклари билан кутиб олса ёки тоға-поччалари билан кутиб олса, морално енгиб қўяди. Ёки янчиб ташлайди )))
Шерик билан борсез морално поддержка ҳисобланади.

28) Ишни арзон олдим деб, эътиборсизлик билан ишламанг. Шахсан мани иш бошлаганимдан кейин, неча пулга келишганимни унутаман. Чунки ман пул топувчимасман, ман ДИЗАЙНЕРман.
Ҳар бир эътиборли иш, кейинги ишга кўприк. 16 йил ижодим давомида бирон мартта рекламага ишим тушмади. Ҳатто офисим тепасида ёзув йўқ ))))

29) Иш топшираётганизда албом юқори даражада савияли бўлсин. Размерлар имкон қадар детальный! Муқовасида сизни брендингиз бўлсин.

30) Шахсий сайт ҳаракатини қилинг. Шунда мижоз олдига планшет кўтариб бориш керакмас бўлиб қолади.
Шахсий сайт учун номни ушбу сайтдан сотиб оласиз. active.uz
UZ доменлари ҳозирча 23 000 сўм бир йилга.
Сайт бўлишини ютуқ томони:
Мижоз сизга иш бўйича телефон қилса:
— Окажон, сайтимга кириб ишларимни кўринг, мақул келса учрашамиз дейсиз. Шу орада нархни ҳам этиб огоҳлантирасиз.
Агар қайтиб телефон қилса, демак ишлариз ёққан ва нархи ҳам тўғри келяпти.
Бекорга бориб, савдолашиб иш ўхшамаса вақт йўқотишни олдини олади бу усул.

31) Доим телефонни кўтаринг! Ҳатто айбдор бўлсангиз ҳам. Мани янги мижозларим, аввалги дизайнерлар телефон кўтармаганлиги ва иш муддатини чўзганлиги учун мени олдимга келишади аксари. Аллоҳ доимий қилсин менга бўлган ишончни. Катта гапиришдан ўзи асрасин!

Бу менинг 16 йиллик тажрибамдаги сирларим.
Умуман олганда нафақат дизайнер, бошқа соҳаларда ҳам фойдаланиш мумкин.
Фойдаси текса олинг.
Бўлмасам эътибор қилманг.
Ҳурмат билан Миразиз Аҳмедов

7
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Мижоз билан контракт тузишнинг 31 та сири! (Ёш дизайнерларга маслаҳатларим): 1 комментарий

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️