Мобиль телефон рак касаллигини келтириб чиқаради… (Долзарб) — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

Мобиль телефон рак касаллигини келтириб чиқаради… (Долзарб)

Ҳозир ёш боладан бошлаб, қари чол-кампиргача мобиль телефонда сўзлашади. Дарҳақиқат зарур юмушларни тез битиришга имкон яратганига кўпчилигимиз қувониб, чўнтак телефонининг саломатликка етказадиган зиёнларига қўл силтаб, зиёнига кўз юмиб қўя қоламиз.

Кейинги 20 йилда ўта қашшоқ ўлкаларда ҳам мобил телефонлардан фойдаланиляпти. Ер юзини қоплаб бораётган мобиль телефон инсониятга катта зарар келтираётганини олимлар бонг урмоқда. XXI аср бошида мобил телефн инсон организмига ҳеч қандай зарар келтирмайди деган хулосага келишган. Бироқ 4-5 йил мобил телефондан тинимсиз фойдаланганларнинг саломатлиги бўйича тажриба олиб борган олимлар сигарет чекиш одамга қанчалик зиён бўлса, мобил телефон ҳам шунчалик зиён эканини аниқлашди.

Сигарет чекиш энди бошланганда ҳам уни саломатликка ҳеч қандай зарари йўқ бўлган, бўлгани асабни тинчлантиради деган хулосага келишган. Бироқ уни қай даражада инсон умрига хавф олиб келиб, ўпка ракини пайдо қилиб, юрак уришини заифлаштириши тажрибада аниқлангандан кейингина у билан зарарли восита сифатида курашиб келинмоқда. Мобил телефоннинг ҳам тамакидан ҳеч қандай фарқ йўқ экан.

Агар инсон 10 йил давомида тинимсиз мобил телефон билан гаплашиб юрса, унинг боши, асаб тизимларида онкологик шишлар ўсиб чиқишини мутахассислар тасдиқлашди. Масалан, ошхонадаги микротўлқинли печдан ҳам соғлиққа зиёнли электромагнитлар ажралиб чиқади. Шундай зарарли электромагнитлар мобил телефондан ҳам чиқади, овқат иситиувчи печни қулоғингга ёки танангга ёпиштириб олмайсан. Бироқ телефонни қулоққа тақаб, баъзида бошингга қўйиб, юрагинг рўпарасидаги чўнтакка солиб оласан. Булар қайдаражададир танага зарар келтиришини билиб олганингиз яхши. Кейинги вақтларда айрим телефонларни соғлиққа зарар келтирмаслиги учун қулоққа тақаб гаплашмай, 2 см оралиқ сақлаш кераклиги айтилмоқда.

Техника ривожлангандан бошлаб бош миясида шиши ёки рак касалига дучор бўлган 20-29 ёшлардаги одамлар сони ўсиб кетди. Бундай касалликлар билан эса катта ёшдаги кишилар кам оғришади. Агар сиз мобил телефон билан кўп вақт сўзлашсангиз иммунитетингизга катта хавф туғилади. 2000 йилларда Америка олимлари текширишларига таянсак, миясида шиш пайдо бўлган одамларнинг ўлимига ҳам айнан мана шу уяли телефон сабаб бўлган. Норвегия ва Дания олимлари текширишларига кўра, мобил телефонларга боғланиб қолганларнинг боши оғриб, уйқуга қонмай, тез жаҳли чиқиши аниқланган. Ёнингизда ишлмай шунчаки турган телефоннинг ҳам зиёни катта экан. Ғарбда қаттиқ ёғингарчиликда, чақмоқ чақаётганда одамларга мобил телефонда сўзлашиши қаттиқ тақиқланган. Бу телефон чақмоқни ўзига чақириб, бир қанча одам ўлгани ҳақидаги фактлар ҳам бор. Швецияда айрим мобил телефонлардан аллергия бўлиш ҳолатлари кузатилган. Бундай касалга чалинганларга давлат бюджетидан 250 минг доллар бўлиниб берилар экан. Бу пулни олган Швеция фуқароси марказдан четроқдаги телефон тортмайдиган районлардан бириги кўчибк етишга ҳаққи бор экан. 

Ер юзида тахминан 3.5 млрд. телефон бор. Бу ўрта ҳисобда 100 одамга 160 телефон тўғри келади дегани. 1 йилда 130 млн. телефон чиқиндига улоқтирилар экан.сабаби одам боласи янги русумли телефон чиқса, эскисини ташлаб юборар экан. Мобил телефондан энг кўп фойдаланадиган давлат бу Корея ҳисобланади. Кореядаги статистикага таянсак, ўсмир 1 йилда 21000 SMS юборар экан. Айрим сифати паст мобил телефонлар электр энергиясига сайилиб, батареяси тўлдирилаётганда сўзлашиш ман қилинган. Сабаби шундай телефонларнинг ёрилиб кетган ҳолатлар бор. Бироқ телефон сотиб олган кўпчилик кишилар унинг саломатликка қанчалик зарар келтиришини эшитгиси ҳам келмас экан…

Хуллас, ҳамма нарсанинг чеки бўлгани сингари, телефондан фойдаланишнинг ҳам меъёри бўлгани яхши. Яна ўзингиз биласиз…

30
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️