САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан бошлайман.

Дарҳақиқат Аллоҳ садақа қилувчиларни Ўзининг гўзал мукофотлари ила сийлайди. Агарда инсон садақанинг фақирга етиб боришидан аввал Аллоҳнинг қўлига етиб келишини билганида эди, садақа олиш роҳатидан кўра садақа бериш роҳатини кўпроқ туйган бўлар эди. (Ибн ал-Қоййим)

⭐️САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ⭐️

🏆 САДАҚА — жаннат эшикларидан биридир..

🏆 САДАҚА — қилинадиган солиҳ аъмаллардан энг афзалидир. Таом билан сийлаш эса энг афзал садақадир.

🏆 САДАҚА — қиёматда соҳибига соябондир. 

🏆 САДАҚА — соҳибини оловдан озод этгувчидир.

🏆 САДАҚА — Роббининг ғазабини ва қабр оловини сўндиргувчидир.

🏆 САДАҚА — маййитга бериладиган яхшиликдир. Ва энг фойдалиси ҳамдир. 

🏆 САДАҚА — нафсни покловчи ва ҳасанотларни икки ҳиссага кўпайтиргувчидир.

🏆 САДАҚА — садақа берувчининг қувончига сабабчидир ва Қиёмат қоимда юзининг жилосидир.

🏆 САДАҚА — энг ваҳимали кунда қўрқинчдан омон сақлагувчидир. Ва қайғудан асрагувчидир.

🏆 САДАҚА — гуноҳларнинг мағфирати ва ёмонликларни даф этиши учун сабабдир.

🏆 САДАҚА — бу гўзал хотима ва фаришталарнинг дуосига сабабчидир.

🏆 САДАҚА берувчи шахс инсонларнинг энг яхшисидир. Ва садақанинг савоби унга шерик бўлганлар ҳам учундир.

🏆 САДАҚА берувчига жуда буюк яхшилик ва катта мукофот ваъда қилинган.

🏆 САДАҚА — саҳий ва ҳимматли амирлардан ва эзгу аломатлардан биридир. 

🏆 САДАҚА — дуонинг ижобат бўлишига сабабчи ва ғам андуҳдан холи этгувчидир.

🏆 САДАҚА — бало ва қазолардан ҳимояловчи ва дунёдаги 70 хил ёмонлик эшикларини қулфлагувчидир.

🏆 САДАҚА — умр, молу-давлат, ризқ ва нусратни зиёда этгувчидир.

🏆 САДАҚА — табиб, даво ва шифодир.

🏆 САДАҚА — ёнғин, ғарқ, ўғирлик ва ёмон ўлимни олдини олгувчидир.

🏆 САДАҚА хоҳ у ҳайвонларга бўлсин, хоҳ қушларга унинг мукофоти собитдир. 

Ҳозирнинг ўзида амалга оширадиган энг тез ва хайрли ва фойдали садақангиз эса мана шу маълумотларни «садақа қилиш нияти»да бошқалар билан барҳам кўришингиздир.

Чунки, бу маълумотдан ўзи фойдаланиб ва келаси авлодларига ҳам ўргатса, савоби сизга бўлади ин шаа Аллоҳ.

✨Кун ҳикмати✨

Яхшиликка шошиб қол, чунки ўзингдан кейин ҳам йўқ бўлмайдиган бирдан-бир нарса сенинг яхшилигингдир.

© Умму Мустафо
Манба: Телеграм канал

33
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

САДАҚАНИНГ ФОЙДАЛАРИ: 1 комментарий

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️