Симобли термометр синганда нима қилишни биласизми? (Долзарб)

Симоб ниҳоятда заҳарли моддалар қаторига киради. Айниқса унинг буғланиб ҳавода тарқалиши инсон соғлиғига жиддий зарар етказиши мумкин. Кундалик ҳаётимизда симобли термометрлардан фойдаланганда жуда эҳтиёт бўлиш зарур, сабаби, хонанинг бурчакларида қолиб кетган симоб доначалари бир неча йилларгача сақланиб ҳавони заҳарлайди.

Агарда термометрни синдириб қўйсангиз симобнинг ҳаракатчан шарчаларидан халос бўлишда мутахассислар қуйидаги маслаҳатларни берадилар:

  • Симобни асло қўлингиз билан ушламанг! Чангютгичдан фойдаланишни ҳаёлингизга келтирманг, бу билан сиз хавфли моддани ҳавога тарқатасиз халос.
  • Синган термометрни чиқинди қутисига ташламанг. Парланган 2грамм симоб 6000 кубометр ҳавони заҳарлайди.
  • Симобни асло супурманг: супурги симобни майда симоб чангига айлантиради ва уни йиғиб олиш янада қийинлашади.
  • Симобни йиғиб олмагунингизча хонада елвизак қилакўрманг, акс ҳолда симоб шарчалари бутун хона бўйлаб тарқалади.
  • Симоб теккан кийим ёки пояфзални кир ювиш машинасида ювиб бўлмайди, ушбу буюмларни ташлаб юборган маъқул.
  • Симобни канализацияга оқизманг. Унинг канализация қувурларида ўрнашиб қолиш хусусияти бор. Бундан ташқари симобни канализациядан тозалаш ниҳоятда мушкул иш.  

Энди эса симобдан тўғри халос бўлишни ўрганамиз:

  • Қўлларингизга резина қўлқоп кийиб симобнинг майда шарчаларини битта катта шарчага бирлаштирамиз ва ҳўлланган қалин қоғозга ўраб, яхши ёпиладиган банкага соламиз. Кейин эса полни марганцовкали сув билан, қўлларимизни эса кир совун билан яхшилаб ювамиз. Пол артилган латта ва қўлқопларни ташлаб юборамиз. Хона деразаларини очиб ташлаймиз. Симоб солинган банкани вақтинча ертўлада ишончли жойга қўйиб турамиз ва тез орада мутахассисларга топширамиз.

Симобли термометрларнинг хавфлилиги Европа Иттифоқи ва яна бир қанча давлатларда тан олинган ва таъқиқланган. Электрон термометрлар бемалол симобли термометрларнинг ўрнини боса олади. Улар хавфсиз ва жуда қулай. Улар симоблилардан тез ишлайди ва маълумотларни хотирада сақлай олади.

Maslahatim.uz учун Умида Худойназарова тайёрлади.

22
2
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Симобли термометр синганда нима қилишни биласизми? (Долзарб): 1 комментарий

  • 14/09/2016 в 8:18 дп
    Permalink

    жУда фойдали ва хар Ким билиши керак маслахат,,молодец,красавица

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️