Сирка(уксус)ни хўжаликда қўллаш учун 11 маслаҳат — Фойдали мақолалар — Maslahatim.uz

Сирка(уксус)ни хўжаликда қўллаш учун 11 маслаҳат

  1. Тоза сирка сиёҳли ручкада деворга чизилган доғларни яхши кетказади.
  2. Сирка буюмларни ювганда уларни тоза чайишда қўл келади. Кир ювиш машинасининг охирги чайиш босқичида 1/4 пиёла сирка қўшиб юборсангиз у кийимлардаги совун изларини яхши кетказади. Айниқса қора буюмларни ювганда кўпинча кир ювиш кукунининг оқ излари қолиб кетади. Сирка эса уларни йўқотади.
  3. Кирларни қўлда ювганда тоғорага бироз сирка солиб ишқаланса, тўқ рангли кийимларда дезодорантдан қолган доғларни яхши кетказади.
  4. Агар рангли кийимингизни ювмоқчи бўлсангиз ва унинг ранги кетиб қолишидан қўрқсангиз, ювишдан олдин буюмни бир неча дақиқага сирка ва сода қўшилган сувга бўктириб қўйинг.
  5. Ойна ва деразаларни ювганда сирка кимёвий тозалаш воситаларидан яхшироқдир. Бунинг учун сувга бироз сирка қўшинг. Қийин кетадиган доғларни тоза сирка билан артинг.
  6. Никель жўмракларни янгидай қилиб тозаламоқчи бўлсангиз сиркани туз билан 1:1 миқдорда аралаштириб керакли жойни ишқаланг.
  7. Стол учун политилен дастурхон(клеёнка)ни сут ва сирканинг тенг миқдордаги аралашмаси билан артиб чиқсангиз, у узоқроқ хизмат қилади.
  8. Сўгал чиққан жойга ҳар куни олма сиркаси ва глицерин арлашмасини суртсангиз, ундан тезда қутуласиз.
  9. Сув ва уксуснинг тенг миқдордаги аралашмаси жалюзини жуда яхши тозалайди. Бу муолажадан олдин қўлларни махсус қўлқоп билан ҳимоялаган маъқул.
  10. Пол, линолеум, ламинат ёки паркетни тозалаганда бир челак сувга 1 пиёла сирка қўшиб артсангиз ялтиллаб чиқади.
  11. Тухум қайнатганда идишга бироз сирка солиб юборсангиз, тухумлар ёрилган тақдирда ҳам ичидагиси ташқарига чиқмайди.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

14
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️