ТАППИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Жамиятнинг барқарор ривожланиши муқобил энергия манбаларига эҳтиёжнинг ортишини вужудга келтиради.
Муқобил энергия манбаларини излаб топиш зарурияти замона олимларининг патагига тушган қурт бўлмоқда. Омилкор халқимиз эса минг йиллар илгари муқобил ёнувчини кашф этиб бўлган ва хўжаликда мунтазам қўллаб келмоқда……

Ассалому алайкум. Бугунги сонимизда ТТТ – таппи тайёрлаш технологияси. Таппи бу ҳозирда халқ орасида кенг тарқалган ёнувчан маҳсулот бўлиб, асосан мол ва қўй дефекацияси натижасида ҳосил бўлган массадан қўл меҳнат билан тайёрланади. Ўзи жуда яхши нарса, қишда жоннинг роҳати.. , ҳа, майли чалғимайлик, аввало таппи ясаш учун ўзингизда чорва бўлиши лозим. Айрим ҳолларда баъзилар яқин қўшнилариникидан хомашё олиб чиқиб, тайёрлашади, лекин бу унчалик мақсадга мувофиқ эмасдир, сабаби, бу кетишда у ҳам қачондир хомашёни бермай қўйиши хавфи бор. Буни ўзингиз биласиз, биз эса фақат тапписи учун ҳам мол боқаётганлар борлигини ҳам биламиз.

Гўнгнинг таснифини қиламиз.
Қўйнинг гўнги қўтонда қат-қат бўлиб тахланади, жуда бебарака, уни палахса-палахса қилиб кўчириб олиб қуритиб ёқаверасиз, аммо унга турли бадиий кўриниш бера олмайсиз – синиб кетади.
Молнинг гўнги эса, эҳ, бу қандай яхши нарса! Мол фақатгина қуруқ нарсалар билан озиқланса, гўнги қаттиқ ва мерч бўлади. Сал қуриб қолган бўлса, сув аралаштириб ийлаш мумкин. Пластилин ҳолига келтирилиб таппи ясаш тавсия этилади.
Агар мол фақат кўк ўт ё атала истеъмол қилса унинг гўнги таппи учун жуда мувофиқдир. У ҳолвайтар даражасида суюқ бўлади, табиийки қуюқлаштириш учун кузда сотиб олган кўмирингизнинг хокасини ёки арра тўпонини (опилка) аралаштирасиз. Агар иккови ҳам бўлмаса 3-4 кун кутсангиз таркибидаги сув компонентлари ҳаво ва ерга сингиб қуюқлашиб қолади.
Таппи учун энг олий сифатли гўнг – бу спирт заводининг аталасини (барда) ичган мол гўнгидир. Спирт сўзининг ўзи сизга мазмунни англатган бўлса, таркибига тўхталиб ўтирмадик.

Айрим иш қуроллари бўлиши лозим.
Қурилиш ашёлари сотувчисидан резина қўлқопни сўрайсиз.
— Уч ярим минг (1.75$) , намни ўтказмайди,- дейди сотувчи.
Пулни тўлаётиб, аста, “таппи қилиш учун”, деб қўясиз.
— Биламан, ака, ҳамма таппи қилиш учун олади. Сизни таппи қилмасангиз керак, деб ўйлаб бошидаёқ айтмагандим, — дейди сотувчи.
Таппи ясаш учун уйга олға!
Ҳарҳолда кетмон ва катта курак уйингизда топилишига ишончимиз комилроқ.

Қишда 2 тоннадан арзон нархда кўмир олиш ҳуқуқингиз бор. Югуриб-елиб, турнақатор, метангазқатор навбатларда ҳормай-толмай сотиб олган бўлсангиз – бу катта бойликдир. Чунки ўша кўмирнинг ярми тош бўлса ҳам, қолган ярми қип-қизил хока, яъни кўмир кукуни ҳисобланади. Баъзида орасидан бир-иккита ёнадиганлари ҳам чиқиб қолади. Каравотнинг симтўридан ўтказилган кўмир кукуни таппи билан жуда “гаплашади”. Кўмир аралаштирилган таппи қишда ўрик ўтин билан беллашади. Кўмир қўшилган таппи қишда олтиндан қиммат!

Таппининг хилма хил турлари мавжуддир.
Катта пиёладай ғумбак кўринишида ясаш кенг тарқалган. Бунинг афзаллиги ясаш осон, гувала сингари юмалатасиз – тайёр. Оғзи тор печкаларга мос келади. Аста-секин ёниб иссиқликни узоқроқ сақлаб туради.
Агар тандирга ёқмоқчи бўлсангиз унда елпиштовоқдек катта таппи ясашни маслаҳат берамиз. Чунки у патир сингари юпқа ва алангаланувчан бўлади. Офтобда тез ва яхши қурийди.
Таппининг яна бир кенг тарқалган тури тарелкадай ҳажмда, зуваласимон, ялпоқ кўринишда бўлади. Бу хил таппи ҳам печкада яхши ёнади ва 2-3 соатгача иссиқни сақлайди.
Агар гўнг ҳаддан ташқари ифлос бўлса (тавба, тозаси ҳам бўларканми ) , яъни хашаклар ва чўплар аралашган бўлса, унда узунчоқ, ўтинсимон қилиб ясаш мақбулдир. Бунда чўпаклар бир даста ҳолида таппининг ичида унинг “скелети”ни ташкил қилиб, синиб кетишдан сақлайди.
Бадиий безак учун тайёр маҳсулотнинг юзига кулган, тиржайган, ғамгин смайликларни тушириш тавсия қилинади.
Таппи асосан очиқ ҳавода қуритилади. Духовка ва ASEL печларида қуритиш тавсия этилмайди.
Таппи арра тўпони (опилка) ёки шоли қипиғи тўшалган, қуёш ва шамолга ўнг бўлган жойда қуритилиши мақсадга мувофиқдир. Эсда тутиш лозимки тўшамасиз ерда қуритилган таппига тупроқ ёпишиб қолиши хавфи бор. Шунинг учун баъзи таъби нозиклар озодаликни сақлаш учун (яна бир тавба, ифлос ахлат озода бўлганини биринчи эшитишим) целлофаннинг устида қуритишади. Лекин бунда таппи секин қурийди. Тез-тез ағдариб шамоллатиб туриш керак, акс ҳолда пўпанак босиб кўкариб кетади.

Таппи ёнганда баъзилари ўзидан ёқимсиз ҳид чиқаради. Шуниси қизиқки, баъзи тажрибали таппишунос мутахассисларнинг фикрича умуман ҳид чиқармайди.
Агар қўлқопсиз ҳолда таппи ясасангиз (шунақалар ҳам бор) унда иш пайтида сигарет чекиш ва нос каппалаш, бошда жойлашган бирор аъзони қашлаш, бурун ва тишни кавлаш, овқатланиш қатъиян ман этилади.
Гўнг димоқни ёргудай сассиқ бўлади, лекин қуриганда ҳиди қолмайди. Ёш оилалар таппи ясаб бўлгач Palmolive, Dove, Duru, Fax, Camay, Savay совунлари билан қўлни ювиб, салфетка билан артишлари лозим, ўрта яшарлар ўзлари билишади.
Келгуси учрашувларимизда электрни иқтисод қилиш учун учун монтаж ва счетчикни ўзгартириш бўйича маслаҳатлар берамиз.

Барчага хонадони қишда ҳамиша иссиқ бўлишини тилаб таппишунослик бўйича умидли тадқиқотчи, нефтгаз қидириш бўйича мутахассис Шукуржон Исломов

_____
Maslahatim.uz телеграм каналига қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw

5
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ТАППИ ТАЙЁРЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ: 29 комментариев

  • Nortoy Ahmedov
    23/10/2017 в 8:57 дп
    Permalink

    Xa bu xaqida koplab davom ettirish mm

    Ответ
  • Дима Қаюм
    23/10/2017 в 9:10 дп
    Permalink

    Шукуржон Исломов сиз ёзгандингизми?

    Ответ
    • Orifjon Temirov
      23/10/2017 в 11:45 дп
      Permalink

      Шукуржондан энди Пахта Териш Технологияси бўйича мақола кутамиз.

      Ответ
  • Олия Джураева
    23/10/2017 в 10:19 дп
    Permalink

    Биз турт ёшлигимиздан таппи тайёрлаб, асал олиб, асалнинг мумини еб, от миниб катта булганмиз. Лаънати Хрущев тортиб олгунча , хужалигимиз жуда катта эди.

    Ответ
  • Жамшид Урманов
    23/10/2017 в 10:40 дп
    Permalink

    молодец кимдир ёзиши керак эди долзарб мавзу болди баракалла

    Ответ
    • Uktam Raxmanov
      23/10/2017 в 5:26 пп
      Permalink

      Эркин Вохидовнинг узбегим шерида хам эсланган «тезак ёккан узбегим «деб

      Ответ
  • Туйчи Уракбаев
    23/10/2017 в 10:40 дп
    Permalink

    Яхши арзон утин

    Ответ
  • Shavkat Muslimov
    23/10/2017 в 10:43 дп
    Permalink

    Даа. 21 аср экологик тоза махсулоти.

    Ответ
  • Муслима Даврон
    23/10/2017 в 10:53 дп
    Permalink

    Нефтьгаз қидириш бўйича мутахассис

    Ответ
  • Йуловчи Йулдош
    23/10/2017 в 10:59 дп
    Permalink

    Бизда буш бакалашкага куйнинг кумолокчаларини териб солиб тахлаймиз «ИННОВАЦИОН ДЕФУА»

    Ответ
    • Йуловчи Йулдош
      23/10/2017 в 12:44 пп
      Permalink

      Ёкиш учунда ….

      Ответ
  • Fortress Kaaxka
    23/10/2017 в 11:03 дп
    Permalink

    Шу соҳага доир чет эл тажрибалари ўрганилганми?

    Ответ
    • Uktam Raxmanov
      23/10/2017 в 5:27 пп
      Permalink

      Нима учун чет элдан урганиш керак улар ургансин келиб

      Ответ
  • Мухбилла Кориев
    23/10/2017 в 12:10 пп
    Permalink

    УЗ ГАЗИН ЧЕТГА СОТИБ ,ТЕЗАК ЕКГАН УЗБЕГИМ! (шерали жураев 50 йил олдин кушик айтганди)

    Ответ
  • Fridakano Ggulyam
    23/10/2017 в 12:14 пп
    Permalink

    Бечара кишлокдегилар, шу сассу нарсага канакиб тегишади, ёки оловда ёкишади, узлариям сасиб кетмидими?

    Ответ
  • Fridakano Ggulyam
    23/10/2017 в 12:25 пп
    Permalink

    Товба, макола азгина комик золда ёзилибди, ва асосийси таппини кандай патирга (!)—нонга ухшатиш мумкин???

    Ответ
    • Uktam Raxmanov
      23/10/2017 в 5:29 пп
      Permalink

      Таппига пишган патирдан еб куринг маззаси бир умр огзингизда колади жавоб

      Ответ
  • Umidjon Majidov
    23/10/2017 в 5:36 пп
    Permalink

    Qiyinchilini ko’rmaganla bilmidi tapini yopishi

    Ответ
  • Diyorbek Xusanov
    23/10/2017 в 5:40 пп
    Permalink

    Олдинлари килардик таппини.

    Ответ
  • Davron Narziyev
    23/10/2017 в 8:59 пп
    Permalink

    Haqiqiy mahorat bilan yozilibdi, maza qilib kuldim. Lekin yaxwi qo’llanma.

    Ответ
  • Farkhod Yuldashev
    24/10/2017 в 8:36 пп
    Permalink

    Инновация ,,,,механизация, канализация, вулканизация

    Ответ
  • Maya Khusanova
    25/10/2017 в 12:55 пп
    Permalink

    Хозирги кунгача колланилиб келинаётган таппини
    Вой довруги кетти росса,
    Вой сассик-ку деманглар, жон дейман менга коса!
    Хаёт учун кураш бу, десанг совукдан колмай котиб!
    Хеч барака топмайсан уша сигирни сотиб! Ювинди-ю пучокни берсанг ютади ямлаб! Ана чичиб беради, оласан кишга гамлаб!
    Нма кибди сасийсан-да, печкангда ёкканда хоп,
    Асло уксима сен бола, биздакалар жуда коп! Тогорани койиб базан чомиламиз ойда бир!
    Хар Кун чомилиш кайда, уй хам совукку ахир!
    1 хона исир холос,эканом килиб ёкамиз,
    Хуллас калом тил ожиз, ОЛТИНГА ТЕНГ ТАППАМИЗ!

    Ответ
  • 27/10/2017 в 6:04 дп
    Permalink

    Нма максад бу тапни йозш хомомга кирганинда совн катинга тйгмид шун ёзмабсан

    Ответ
  • 19/02/2018 в 9:25 пп
    Permalink

    Бола чака хамма таппи килади кишлокда.сассик буса хам.зато кишда олтинга тенг.2.3 кун совукда етсанг биласан.

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️