ЗИЛЗИЛАДАН СЎНГ, ВАЙРОНА ИЧИДА ҚОЛГАН БЎЛСАНГИЗ.. (қисқа тавсиялар)

​Авваламбор, Оллоҳ сақласин.

Қисқа тавсиялар:

Вайрона ичида қолган бўлсангиз эсанкираб қолманг, атрофни зулмат қамраган, совуқ, зах, очлик, ташналик, танангизни босган нарса, жароҳат ва мажҳуллик қийнаётган бўлса ҳам, ўзингизни дадил тутинг. Оллоҳни зикр этиб, ундан мадад сўранг. Ёдингизда бўлсин, бундай ҳолатда омон қолишингиз асосан сизнинг руҳий ҳолатингиз, иродангиз, рўшноликка бўлган комил ишончингиз, тегишли билим ва кўникмаларингизга боғлиқдир;

Оёқ-қўлингизни аста халос этишга уриниб кўринг. Сизга халал бераётган бўлса ҳам, тош, ғишт, ғўла каби жисмларга тегманг. Чунки бундай нарсалар устингизда муаллақ осилиб қолган плитани мувозанатда сақлаб турган бўлиши мумкин;

Оёқ-қўлингизни халос эта олган бўлсангиз, қулай ҳолатни қабул қилинг;

Агар устингизда қутқарув ишлари олиб борилаётган бўлса, ёнингиздаги уюмни бартараф этишга уринманг. Ундан кўра, вақти-вақти билан овоз чиқариб туринг, устингизда муаллақ осилган плита остидаги бўшлиққа тош, ғўла каби нарсаларни жойланг;

Агар сиз жойлашган жой тор бўлса, имкон қадар ҳаракатсиз ётинг, акс ҳолда сиз жон сақлаётган маконда чанг кўтарилиб, чиқиндига тўлади;

Куч-қувватингиз ва макондаги кислород миқдорини тежанг. Ёрдам келишини умид-ла кутинг. Ер такрор қимирлашига тайёр бўлинг.

© Шокир Далимов
→Maslahatim.uz

3
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

ЗИЛЗИЛАДАН СЎНГ, ВАЙРОНА ИЧИДА ҚОЛГАН БЎЛСАНГИЗ.. (қисқа тавсиялар): 1 комментарий

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️