Болага планшет тутқазиб қутулишдан олдин, оқибатини ўйлаб кўринг…

Ҳар бир ота-она баъзан болани овутиш қанчалар қийин эканини яхши билишади. Орамизда кўпчилигимиз бундай ҳолатда смартфондаги ўйин ёки, мультфильмлардан унумли фойдаланамиз.

Бироқ олимларнинг таъкидлашича бу одатлар — биз ўйлаганимиздан кўра анча ҳавфли экан. Бола йиғлаганда қизишади ва ўзини асабий сезади. Бундай пайтда кичкинтойимиз жонсиз темирга эмас, яқинларининг эътибори ва мададига эҳтиёж сезади. Гаджет билан яккама-якка қолдирилганда эса ёлғизлик ва рад этилишга кўникади.

Бостон университети доктори Дженни Радески(Jenny Radesky)нинг айтишича, планшет ёки смартфон билан бирга ортиқча ўтказилган вақт, бола шахсиятининг ривожланишини, бундан ташқари боланинг коммуникатив ҳамда ижтимоий кўникмаларини ҳам кечиктирар экан. Натижада боланинг ёлғиз овунчоқ планшетга айланади ва ташқи реал дунё билан мулоқотга киришишга ҳаракат қилмайди. Бу эса бола нутқида ҳам ўз аксини топади.

Шундай экан билингки, фарзандингиз учун энг қадрли ва кераклиси сизсиз. Олимларнинг ҳеч қандай ихтиролари сизнинг эътиборингиз ўрнини босолмайди. Уни овута олмаган тақдирингизда ҳам боланинг дардини тинглаб бағрингизга олганингиз — фарзандингиз келажаги учун жуда муҳимдир.

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

6
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️