FACEBOOK га янги кирган ёки ҳалигача мослашиб кетолмаган инсонларга дўстона маслаҳатлар:

• Қўйилган постни тўлалигича, нуқта-вергулигача ўқимай туриб фикр билдирманг;

• Ҳар қанча сизга маъқул келмаган пост ё комментга жаззакилик ва жаҳл билан муносабатда бўлманг. Акс ҳолда шунчаки обрўнгизни йўқотасиз, биров фикрингизни бир тийинга олмай қўяди;

• Қайсидир мавзуда баҳслашмоқчи бўлсангиз, ўша мавзуни мутахассис даражасида билишингизга амин бўлмагунингизча баҳсга киришманг. Барибир, мот бўласиз ё уятга қоласиз (лекин, бу дегани шахсий фикрингизни билдирманг, дегани эмас. Аксинча, холис тарзда истаганча фикр билдиришингиз мумкин);

• Агар хорижий тилда баҳслашмоқчи бўлсангиз энди нафақат ўша мавзуни, балки ўша тилни ҳам етук даражада билишингиз кераклигини унутманг. Акс ҳолда, тупикка тиқиласиз;

• Агар умрингизда ўзбеклар ичида атеист (даҳрий) ёки агностик шахсга учрамай, фейсбукда биринчи марта дуч келсангиз, асло ҳайратланманг. Унутманг, атеистлар ҳам, агностиклар ҳам ҳар замон ва ҳар маконда мавжуд бўлган ва бўлади. Ҳатто, Яратганнинг тирик элчисини кўриб туриб ҳам иймонга келмаган шахслар яшаган тарихда. Зеро, атиги 27 йил аввал ҳам ота-онангиз атеизм (худосизлик) умумий мафкура сифатида амалда қабул қилинган мамлакат (СССР)да яшашган. Сўзсиз бу мафкуранинг таъсири ҳар шаҳар ва ҳар кўчада сақланиб қолган (эҳтимол ўзингиз ҳам шундай оилада туғилгандирсиз);

• Агар ўзингизни тақводор инсон деб билсангиз, ҳаммадан ўзингизга ўхшаган тақводорликни талаб қилманг. Хушмуомала бўлинг. «Мен ҳақман, мен сиротол-мустақиймга чорлаяпман, Аллоҳ мендан рози» деган кибрингизни йиғиштиринг. Тақво ҳаммада ҳар хил ва ҳар ким ҳам фейсбукда буни кўз-кўз қилавермаслиги мумкин.

• Ўзгаларнинг айбини гапираверманг. Инсон — хатокор. Биров айнан сиздек фикрлашга ва яшашга мажбур эмас. (Эҳтимол ўзингиз бир тийинга қиммат одамдирсиз)

• Баҳслашишни яхши кўрадиган одамлар билан тортишиб ўтирманг. Шунчаки 🙂 смайлигини қўйингда, ортиқча жавоб ёзманг. Чунки, барибир бундайлар ҳатто сизнинг ҳақ эканинингизни билиб туришса ҳам тан олишмайди.

© Абдулазиз Саид

MMASLAHATIM.UZ телеграм каналига қўшилинг: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAERbNdRw5bZZbS2vSw

7
1
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

FACEBOOK га янги кирган ёки ҳалигача мослашиб кетолмаган инсонларга дўстона маслаҳатлар:: 3 комментария

  • Шукурбек Юлдашев
    28/12/2017 в 9:04 дп
    Permalink

    messenjer ustanovka qvolwizkere telefonizga

    Ответ
  • 31/05/2018 в 3:45 дп
    Permalink

    Siz qanaqa oiladatugulgansiz
    O‘sha davrda iymoni borlarni etiqodi ham kuchli bo‘lgan
    INSOF KU o‘sha siz aytgan dahriyda ham alo bo‘lgan

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️