Ароқдан иккиламчи фойдаланиш усуллари

  1. Ярадан пластерни осон кўчириб олиш учун унга ароқ қуйинг: ароқ елимни эритади.
  2. Кўзойнак ойналарини ароққа ботирилган мато билан артинг: ароқ шишани яхши тозалайди, ҳам бактерияларни ўлдиради.
  3. Устара(бритва) узоқ хизмат қилиши учун соқол олгандан сўнг уни ароққа ботириб олинг: ароқ устарани дезинфекция қилади ва у зангламайди.
  4. Ҳуснбузарли, ёғли юз терисини ароқ билан артганда бактерияларни ўлдириб, юзни тозалайди.
  5. Шампунингизга 50-100гр ароқ қўшиб юборсангиз бош терисидан токсинларни йўқотади ва соч ўсишини тезлаштиради.
  6. Ярим литрли сув пуркагичга ароқ қуйиб чивин ва пашшаларга сепсангиз, улардан халос бўласиз.
  7. Банкага лаванданинг янги узилган гулларидан солиб , кўмгунича ароқ қуйинг. қопқоғини ёпиб 3 кунга қуёшга қўйинг. Сўнг докадан ўтказиб суяклар ва мускуллардаги оғриққа қарши восита сифатида ишлатиш мумкин.
  8. Гугурт чўпига пахта ўраб, спиртга ботириб герпес қуриши учун устига бир неча бор текказамиз.
  9. Куйиш натижасидаги шарча ёрилса, оғриқсизлантириш ва дезинфекция қилиш учун ароқ қуямиз.
  10. Қазғоқни йўқотиш учун 1 пиёла ароққа 2 чой қошиқ майдаланган розмарин қўшиб, 2 кунга қолдирамиз. Кейин эса бош терисига суртиб, қуригач ювиб ташлаймиз.
  11. Иситмани туширишнинг синалган усули — кўкрак ва курак соҳаларига ароқ суртамиз.
  12. Оёқлардаги ноҳуш ҳидни йўқотиш учун уларни ароқ билан ювиш керак.

Maslahatim.uz учун Умида Худойназарова тайёрлади.

5
3
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️