Мусулмонлар томонидан ихтиро қилинган 10 нарса…

Мусулмонлар ҳақида салбий фикрда бўлиб, уларни ,,қолоқликда,, айблайдиганлар учун қўйидаги 10 нарсанинг тарих ҳақида қисқача маълумот берамиз, сабабки, бу ихтиролар илк дафъа айнан мусулмонлар томонидан инсониятга тақдим этилган.

1. Жарроҳлик: минг йиллар илгари Ал-Захравий  1500 саҳифалик жарроҳлик амалиётига боғлик қўлланмасини ёзган, бу сўнгги беш юз йил давомида Европада жарроҳлик амалиётларини амалга оширишда дастлабки қўлланма бўлиб келган. Биринчи чокли тикиш, биринчи кесарча оператция, биринчи пенцитлар ҳам шу киши томонидан фойдаланилган.

2. Қаҳва: Ғарбликлар ичра жуда оммабоп ичимлик дастлаб 9- асрда Яманда етиштирилган. Дастлаб сўфийлар унитунги ибодат учун  уйқуни ўчириш мақсадида ичишган. Кейинчалик илми толиблар орқали Қоҳирага келган. 13- асрда Туркияликлар ҳам бу ичимликдан баҳраманд бўлган. 16- асрга келибгина, Европада қаҳвани таний бошлашган.

3. Учар машиналар: Аббос ибн Фирнос биринчи бор учар машина ясаб, учишни уддалаган шахс ҳисобланади. 9- асрда у қанотлари бор қушга ўхшаб кетувчи мослама ясаган. Қурдобада парвозини амалга оширган, таассуфки, йиқилгач шикастланган. Унинг ихтироси бир неча асрдан сўнг Леонардо да Винчига илҳом берган бўлса не ажаб?!

4. Университетлар: 859 йил Марокаш маликаси Фотима ал Фирҳи синглиси Марям билан масжид тасарруфидаги мадрасаларга асос солади. Ҳозиргача сақланиб қолган бу таълим маркази, нафақат эркакларнинг балки аёлларнинг илмини оширишда ҳам жуда манфаатли хизмат кўрсатган.

5. Алгебра: бу ҳақида анчайин ифтихор ила ёзмоқдаман сабабки, Мусо ал Хоразмий 783 йилда Хоразмда таваллуд топган. Унинг ,,Ал жабр вал муқобара,, асари унинг исмини ,,алгебранинг отаси,, деб эътироф этиш учун етарли бўлган эди.

6. Оптик линзалар: буни қарангки, бу кашфиёт ҳам мусулмонлар тарихи билан чамбарчаст боғлиқ экан. Минг йиллар муқаддам ибн ал Хишом кўзга тушга тушган ёруғлик орқали инсон жисмларни кўришини аниқлаган. Бу теореа эса оптик шишалар туғилиши учун васила бўлганди.

7. Мусиқа: Қурдоба ва Боғдод мусиқий оламнинг илк ўчоқлари эди. Европадаги бир талай мусиқий асбоблар Яқин Шарқдан ўзлаштирилганига нима дейсиз? Скрипканинг андозаси лут ва рубобдан олиганини биласизми? Мусиқий нотадаги до-ре-ми ҳам Араб алифбосидан олинган.

8. Тиш чўткаси: Пайғамбаримиз (с.а.в) тишларини мисвок билан поклаб юрганларида, Ғарб тишни тозалаб юриш ҳақида ўйлабам кўрмаган эди.

9. Кўп такомиллашган техник машиналар биринчи мусулмон оламида ишлатилган эди, хусусан, кран. Бу мослама 12-асрда ал-Жазари томонидан ўйлаб топилган.

10. Касалхона: 872йил Қоҳирада Аҳмад ибн Тулун тиббиёт маркази ишга тушган. У ерда исталган беморга бепул хизмат кўрсатилган. Беморларни йўқлаш суннатлиги бу сиёсатга асос бўлган.

Энди икки оғиз ўз сўзларимни айтишга ижозат берасиз, дарҳақиқат, биз бутун дунё ривожига улкан ҳисса қўшган мусулмонлар авлодимиз. Ота-боболаримиз тараққиёт ва илм бобида етакчи инсонлар эди. Ғарб уйқуда вақтида шарқда тафаккур қуёши нур сочарди…Энди эса нималардур ўзгариб кетгандай. Ғарб ота- бобосининг хатосини такрорламаслик учун ҳар жабҳада юксак марраларга интилаётган бир пайтда, биз боболаримиз ила ифтихор қилиш билан чекланаётгандаймиз….ёки ихтилофдан бўшамаяпмиз… 

© Умму Амина тайёрлади.
→Maslahatim.uz

24
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Мусулмонлар томонидан ихтиро қилинган 10 нарса…: 13 комментариев

  • Sanjar Saidov
    24/01/2017 в 10:07 пп
    Permalink

    Оператция деб ёзилмайди, операция дейилади.

    Ответ
    • Jamshid Kamalov
      25/01/2017 в 12:38 дп
      Permalink

      O‘zbekcha yozadigan bo‘lsak «amaliyot» buladi.

      Ответ
  • Abdurasul Abdulboriyev
    24/01/2017 в 10:10 пп
    Permalink

    7 tasini o’qidim va o’zim ham xayratlandim

    Ответ
  • Erkin Musurmanov
    24/01/2017 в 10:17 пп
    Permalink

    Араблар Хоразмийнинг исмига ал-Мажусий деган атамани ҳам қўшиб айтишади.

    Ответ
  • Erkin Musurmanov
    24/01/2017 в 10:19 пп
    Permalink

    Аҳмад ибн Тулун Хоразмлик турк (ўзбек) бўлиб катта бир сулоланинг асосчиси ҳисобланади.

    Ответ
  • Kusain Razakbek
    24/01/2017 в 10:20 пп
    Permalink

    Аждотлар илимга интизор эдилар хозирги мусулмонлар илимни ширк деп янги кашифлар килмадилар. Илмий фанний китап ёзувни хам унуттилар. Пул ва сарватнин аркосидалар.

    Ответ
    • Nasypbek Asanbaev
      24/01/2017 в 10:29 пп
      Permalink

      Кайсы тилде түш жоруп атасыз эми?

      Ответ
    • Kusain Razakbek
      24/01/2017 в 10:38 пп
      Permalink

      Насыпбек Асанбаев сен эмне кылып жүрөсүң үкаа? вай дот!

      Ответ
  • Erkin Musurmanov
    24/01/2017 в 10:24 пп
    Permalink

    630-йили Симизкент (Самарқанд)га келган хитойлик пилигримм Сюангзанг бу шаҳарда иккита улкан ва машхур ибодатхона-университетларни келиб кўриб, таълим олган.

    Ответ
  • Zebiniso Niyazova
    24/01/2017 в 11:43 пп
    Permalink

    Хаммаси яхши , факат оддий орфографик хатоларга диккатингизни каратсангиз яхши булар эди, хар холда илм- фан хакида хам суз боряпти!

    Ответ
  • Jamshid Kamalov
    25/01/2017 в 12:41 дп
    Permalink

    Quyosh xar doim sharqdan chiqadi va u g‘arbga botadi. Quyosh xozi g‘rbga o‘tgan payti. Man ishonaman ertaga yana sharqdan chiqadi. Sizlar ham fikrimga qo‘shilasizlar degan umiddaman

    Ответ
  • Erkin Musurmanov
    25/01/2017 в 8:27 пп
    Permalink

    Тарихчилар эътирофича, Туркистон ўғлонлари янги пайдо бўлган араб ҳалифалигини ўз ҳимоясида сақлаб қолишмаганда араб сулолалари тарих саҳнасидан умуман йўқ бўлиб кетиши керак эди. Бироқ Туронликлар истакларига кўра улар яшаб қолдилар…Халифаларни бало қазодан сақлаб қолган Туркистонликлар қўшини арабистонда шунчаки пайдо бўлмаган эди. Халифа АЛ-МУЪТАСИМнинг оналари асли Туркистон қизи бўлиб, бу аёл манбаларда ЧЕЧАК исми билан келтирилади. Арабистонга бориб қолган Туркистонликлар армияси юз йиллар мобайнида Ислом динига қўшиб арабларнинг ўзларини ҳам ҳар хил бало қазодан сақлашади. Бундан миннатдор бўлган араб тарихчилари туркистонлик ўғлонларни ўз асарларида катта ҳурмат ва эҳтиром билан улуғлашди.

    Ответ
  • Sa
    26/01/2017 в 1:50 пп
    Permalink

    Hozirgi Davrda baribir qoloqmiz, tan olishimiz kerak!!!

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️