Оиласи билан хорижда яшаётганлар юзлашадиган муаммолар ҳақида…

Миллионлаб ўзбекларимиз четэлга давомий яшаш учун кўчиб кетишяпти. Россия бўладими, АҚШ ё Канада бўладими, Greencard дастури бўйичами – бошқа давлатда ютуқларга эришиш билан бир вақтда ўзбек бўлиб, ўзлигини сақлаб қолиш катта муаммога айланиб қолди.

Ривожланган давлат кучли мафкуравий аппаратга эга бўлади. Масалан, АҚШда турли миллат вакилларига мансуб келгиндиларни “эритиб” АҚШ фуқаросига айлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Фақатгина кучли миллатлар ушбу ассимиляция жараёнига ниманидир қарши қўйишлари мумкин, шулар жумласидан ҳиндистонликлар, хитойликлар, яҳудийлар.

Кўрган бўлсангиз керак, эри-хотин 2-3 яшар фарзанди билан Greencard ютиб, жўнаворишади. Бир неча йилдан кейин ҳалиги ёш болани кўрсангиз, фақат инглизча гаплашади, ўзбекчани тушунмайди ҳам.

Яъни Европа бўладими, Америка давлатларими, ўзликни, ўзбекликни сақлаб қолиш ўта мушкул иш. Нафақат фарзандлар, балки катталар ҳам у ернинг ҳавосига ўрганар экан, фикрлаши ҳам, қадриятлари ҳам жуда катта имтиҳондан ўтади.
Асосий хавфларни қисқача кўриб чиқайлик. Ривожланган капиталистик давлатларда оила бу фикция, фақат қоғоздаги бир тушунча. Жамият анъанавий оила институтидан йироқлашиб кетган, фақатгина қулайлик учун қуриладиган бирлашма, деб қаралади.

Масалан, овқат пиширишни билмайдиган эркак билан аёл қандай қилиб турмуш қуришади? Бошқа жабҳаларда ҳам жамиятнинг бошқа структуралари оиладан олдин туради: ишхона муҳимроқ, хавфсизлик учун полиция бор, таълим-тарбия фақат боғча-мактаб-youtube орқали амалга оширилади.

Яшаш учун пул тўлаш керак – Greencard ютиб, янги кўчиб борган оилаларга дастлабки йилларида жуда қийин бўлади. Шаҳарларда жамоа транспорти йўқ бўлиши мумкин, киши ўзига ва хотинига автомобил сотиб олиши шарт. Турли мажбурий суғурталар мавжуд, тўламаса – жиноят. Шунинг учун ота-она куни билан ишлашга мажбур, фарзанд тарбиясига вақт ажрата олмайди.

Молиявий тарафдан катта босим сабабли, болалар давлатнинг текин мактабларида ўқитилишга мажбур. У ерда стандартлаштирилган таълим, ёшликдан беҳаё дарслар, бузилиб кетган тарбия ва ҳоказо.

Давлат ҳам оилаларга қарши, сурункали равишда оила институти билан курашиб келади. Бундай қуролларга мисол – ёшлар адлияси (ювенал юстиция). Яъни оиладаги фарзандларни гўёки ҳимоя қилиш учун қабул қилинган қонунлар мажмуаси, кўп давлатларда алоҳида агентликлар фаолият кўрсатади. Уйда болалар катталарга қарашишга ҳуқуқлари йўқ, овқат пиширишда, уй тозалашда қатнаша олишмайди, бу ёшларни эксплуатация қилишга киради. Болалар фақат ўзларини хоналарида ўйнашлари мумкин, ўйинчоқдан бошқа буюм ва жиҳозларни ўйнашса, ота-онага огоҳлантириш, жарима ёки фарзанддан жудо бўлиш жазоси қўлланилади. Ота-она фарзандини уриша олмайди, қаттиқ гапириб, у-бу ишга мажбурлай олмайди, бундай ҳолатларда ёшликдан болаларга полицияга арз қилиш кераклиги уқтирилади.

Ҳудди ота-она бегонанинг боласини катта қилаётгандек. Аслида ҳам шундай, катталар ўз фарзандларини тарбия қилишга ҳуқуқлари йўқ, ўз маданияти ва урф одатларини янги наслларга мерос қолдиролмайдилар.

Ижтимоий, молиявий, маданий босим ўзликни сақлаб қолишни жуда ҳам мушкуллаштириб юборади. Фақатгина бўш вақти бор, пули етарли оилаларгина фарзандларини ўзлари билгандек вояга етиштиришга ҳаракат қилишади, лекин шунда ҳам ушбу кучли тоталитар режимларда оилалар хавф остида.

© Бобур Исмоилов

9
4
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Оиласи билан хорижда яшаётганлар юзлашадиган муаммолар ҳақида…: 7 комментариев

  • Aliya Aliya
    07/12/2016 в 9:55 пп
    Permalink

    Айни хакикат яна мободо уёкда фарзандли буп колса тамом умуман фарзанд ота онаники эмас узбекистонга бир икки йилга келолмайди бола ота она эса фарзандидан кечолмайди бу хам АКШ ни уйлаб топган бир уйини одамларни зомбига айлантиришни

    Ответ
  • Abu Muhammad Abdurrahim Suleyman
    08/12/2016 в 6:40 пп
    Permalink

    Хар ким узига боглик! Мен казохистонлик узбекман! Менинг боболаримнинг бобоси шу ерлик, лекин Аллохга шукр биз Узбеклигимиздан фахрланиб яшаймиз!!! Мен Россияда узбекистонлик узбекларни курдим кеча бориб бугун русча гапириб юрибди, униси майлику россияда юрибди. Менинг узбеклигимни куриб туриб туркча гапирган узбекларни курдим. Мен уларга кафан етмай колган уликлар дейман! Менинг хатто афгонистонлик узбек дустларим бор улар хам узбеклигидан фахрланиб кукрагига уриб узбекман дейишади ва узбек тилида гапиради. Лекин узбекистонлик узбеклар унакамас, купчилиги хоразмликлар

    Ответ
  • Khakim Babaev
    08/12/2016 в 7:39 пп
    Permalink

    Hudi uzbekistonda muammo yoka uhshiidi, bollarni tarbiyasi buicha, chet elga keganda bu fikirga kushilmiman har bir oila va insoni uziga boglik bollarni tarbiyasi buicha vakti bormi yokmi undan nas, sabab boshka yane ota onani muomilasi shu uida va boshka sabablar…..,???

    Ответ
  • Ziyoyiddin Mamasoliyev
    08/12/2016 в 9:33 пп
    Permalink

    O’zbekiston fuqorolari respublika hududida yuzlanadigan «ozginagina» muammolar haqida ko’proq o’ylanganimiz foydaliroq bo’lmasmikan???

    Ответ
  • Di Lı
    08/12/2016 в 11:07 пп
    Permalink

    Ман Истанбулда бозорда эски узбек тилида гаплашаетган 2та одамни курдим,хайрон булдим,кайси вилоятни шеваси экан бу деб,кейин сурасам,биз Афгон узбекларимиз дейишди.
    Оталарини бобоси узбекистонда тугилган экан,улар хатто куришмаган экан Узбекистонни.
    Хурматим ошди шу инсонларга,халол касб кор килиб яшашаркан,турк фукароси экан.атрофдаги чин узбекларни килиб юрган ишларидан уялдим уларни олдида.

    Ответ
  • Аскаров Эсонали
    09/12/2016 в 11:55 дп
    Permalink

    Кида-ким уз она юртини, она тупрогини ташлаб етти ёт бегона юртлада яшашни хохлар экан, ана катта куча! Уша юртларда бировларнинг «ахлатини» тозалаб юраверсин. Факат, у Буюк Узбек Халкига иснод келтираётганлигини билсин!

    Ответ

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️