Олимлар ширинлик еб озиш сирини очдилар

Ширинликхўрлар учун ажойиб янгилик: Тель-Авивлик олимлар узоқ кутилган янгилик қилдилар. Қарангки, озиш учун ширинликларни рациондан бутунлай чиқариб ташлаш шарт эмас экан. Шунчаки уларни тўғри вақтда танаввул қилиш зарур.

Ушбу ажойиб ғояни исботлаш учун, бир гуруҳ олимлар қизиқарли тадқиқот ўтказдилар. Ортиқча вазндан азият чекувчи 193та бемор 2 гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳга 300 каллорияга тенг бўлган енгил нонушта берилди. Иккинчи гуруҳдагиларга эса 600 каллорияга тенг бўлган ширинликни ҳам ўз ичига олган нонушта берилди. Шунингдек кун давомида истеъмол қилинадиган маҳсулотлар умумий каллорияси бир ҳил бўлган.

8 ойдан сўнг барча қатнашчилар 15 кгдан вазн йўқотишга муваффақ бўлдилар. Бироқ яна 8 ойдан сўнг кутилмаган натижа рўй берди: нонуштага ширинлик ҳам ейдиган беморлар яна 7 кгга озишди, ширинлик емайдиганлар эса озиш ўрнига 10 кг атрофида вазн йиғишди. Шундай қилиб тадқиқот сўнгида ширинликхўрлар 20 кгдан, қолганлар эса 5 кг атрофида вазн ташлашга муваффақ бўлишди.

Доктор Даниэла Якубович бу ҳолатни қуйидагича изоҳлади: «Кам углеводли парҳездаги гуруҳ, кўпинча оч юрган ва кун давомида бирнеча бор совутгичдан бетартиб овқатланган. Ширинлик ейиш рухсат этилган гуруҳ эса овқатланиш тартибини бузишга эҳтиёж сезмаган. Ширинликлар учун энг яхши пайт — нонуштадир. Эрталаб инсонда метаболизм фаол ишлайди ва ейилган каллорияларни сарф қилиш учун кун давомида имкон бўлади».

© Умида Худойназарова тайёрлади.
→Maslahatim.uz

14
0
Дўстларингиз билан улашинг:
(!Мақолани бошқа сайтларда ва газета журналларда чоп этишда ёки ижтимои тармоқдаги: каналларга, гуруҳларга ёзиб тарқатишда, муаллиф ва манба кўрсатилиши шарт! Мақоламиз асосида аудио ва видео маҳсулот тайёрлашдан олдин биздан руҳсат олишингиз шарт!)

Добавить комментарий

Рўйҳатдан ўтиш: 

Ваш e-mail не будет опубликован.

САВОЛИНГИЗ БОРМИ? ШУЕРНИ БОСИБ САВОЛИНГИЗНИ ЮБОРИНГ:⬇️